Биринчидан, пулга тенглаштирилган тўлов воситалари (масалан, вексел, чек, сертификат ва ҳоказолар)ни юзага чиқариб, уларни хўжалик оборотига жалб қилади.
Иккинчидан, бўш пул маблағларини ҳаракатдаги, ишдаги капиталга айлантириб, пулни пул топади, деган қоидани амалга оширади.
Учинчидан, қарз бериш орқали пул маблағларини турли тармоқлар ўртасида қайта тақсимлаш билан ишлаб чиқариш ресурсларининг кўчиб туришини таъминлайди.
Тўртинчидан, қарз бериш, қарзни ундириш воситалари орқали иқтисодий ўсишни рағбатлантирилади.
Кредитнинг қуйидаги асосий шакллари мавжуд:
1. Тижорат кредити.
2. Банк кредити.
3. Истеъмолчи кредити.
4. Давлат кредити.
5. Ҳалқаро кредит.
Тижорат кредити – бу сотувчиларнинг ҳаридорларга товар шаклида бериладиган кредитидир. Бунда товарлар маълум муддатда пулини тўлаш шарти билан насияга берилади. Тижорат кредитини насияга олувчи унинг эгасига вексел (қарзнинг мажбуриятномаси)ни беради.
Банк кредити. Банк ва бошқа кредит ташкилотлари пулни унинг соҳибларига фоиз тўлаш шарти билан ўз қўлида жамлайдилар ва ўз номидан қарзга бериб, фоиз оладилар. Бунда уч субъект:
- пул эгаси;
- кредит ташкилоти;
- қарз олувчининг кредит алоқаси пайдо бўлади.
Банклар орасида тижорат банклари марказий бўғин ҳисобланади. Ўзбекистон Республикасининг «Банклар ва банк фаолияти» тўғрисидаги Қонунига кўра, тижорат банклари акцияли, пай асосида ташкил топган ва хусусий бўладики, улар «кредит ҳисоб-китоб ва ўзга хил банк хизмати»ни кўрсатадилар.
Истеъмолчи кредити. Тижорат банклари тадбиркорлик учун фирмаларга, истеъмолчиларга товар сотиб олиш учун қарз беради. Бунинг натижасида истеъмолчи кредити пайдо бўлади. Масалан, АКШда банклар истеъмолчиларга кредит карточкалари беради, уларга нархи 2500 долларга қадар товарлар ҳарид этилади, ҳарид пули банклар ва магазинлар берган счётга қараб тўланади. Бундай кредит ғоят имтиёзли бўлади, унинг фоизи бошқача қарз фоизидан кам бўлади, хатто фоизсиз ҳам бўлиши мумкин.
Истеъмолчи кредити аҳолининг истеъмол эҳтиёжларини қонди-ришга мўлжалланган. У товар ва пул шаклида бўлиши мумкин. Хусусан, якка тартибда уй-жой қуриш мақсадларига бериладиган узоқ муддатли кредитлар – пул шаклидаги истеъмолчи кредитларидир.
Давлат кредити. Банклар давлатга ҳам қарз беради. Шу билан бирга ундан қарз ҳам олади. Бунда давлат кредити пайдо бўлади. Қарз ва унинг фоизи бюджет ҳисобидан қайтарилади. Давлат кредити шароитида қарз берувчилар камдан-кам ҳолларда банклар бўлади. Кўпинча бу вазифани аҳоли, фирма, корхона ва ташкилотлар бажаради.
Давлат қарзни турли шаклда, аввало, давлат заёмлари шаклида олади. Заём давлатнинг қарздорлик гувоҳномаси бўлиб, у қарзни вақти келганда қайтариб олиш ва фоиз тўлашни кафолатлайди. Заёмларни марказий ва маҳаллий хокимиятлар чиқаради. Заёмлар қарз ҳақи тўлаш жиҳатдан фоиз тўланадиган, ютуқ чиқадиган, ҳам ютуқ, ҳам фоиз бериладиган ва баъзан, фоизсиз ҳам бўлади.
Ҳалқаро кредит – бу ссуда капиталининг ҳалқаро миқёсдаги ҳаракати бўлиб, бу ҳаракат товар ва валюта кўринишидаги маблағларни қайтариб беришлик, муддатлилик ва ҳақ тўлашлик асосида бериш билан боғлиқдир.
Ҳалқаро кредит муносабатларида қатнашувчи субъектлар бўлиб, тижорат банклари, марказий банклар, давлат органлари, хукумат, йирик корпорациялар ҳамда ҳалқаро ва регионал молия-кредит ташкилотлари ҳисобланади.
2010 йилда тижорат банклари томонидан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида 2009 йилдагига нисбатан 1,4 баробар кўпроқ кредит ресурсларини ажратиш устувор йўналиш қилиб белгиланди. Шу билан бирга, микрокредитларнинг даражаси эса 1,3 баробарга ўсиши кутилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |