Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бердақ номидаги қорақалпоқ давлат университети жисмоний маданият факультети


Жисмоний юклама тўғрисида тушунча



Download 122 Kb.
bet3/6
Sana12.06.2022
Hajmi122 Kb.
#658362
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Бобоев Даврон

Жисмоний юклама тўғрисида тушунча

Жисмоний юклама машқларнинг шуғулланувчилар танасига маълум даражада таъсир этишни кўрсатувчи ва уларнинг тана имкониятларини оширувчи омил ҳисобланади. Бунга тананинг ва қайта тиклаш жараёнига бевосита мадад берувчи чарчашнинг ички имкониятини сарфлаш орқали эришилади. Қайта тиклаш жараёнининг қонуниятлар жисмоний юклама қўлланилишининг дам олиш билан боғлиқ ҳолда олиб борилишни тақоза этади.


Юкламани ташкил қилиш ва уни дам олиш билан алмашлаб, боришнинг ҳар бир тартиби жисмоний тарбия усуллари тузулишининг асоси бўлиб ҳисобланади. Юклама қуйидаги турларга бўлинади: - юклама ўзгарувчан, ўзгармас, узлуксиз ва оралиқ; -юкама ўзгарувчан – тез ўсиб борувчи, пасайиб борувчи, ўзгарувчи.
Ўзгармас юклама жараёнида машқ бажаришда мушак ишларининг доимий шиддати сакланади. Бунда; -ташки юклама ҳажми бир хил;- юкламанинг ички томони (физиологик, руҳий) ҳам доимий бўлиб, фақат давом этиш вақтига нисбати жиҳатдан ўзгаради.
Шартли равишда юкламанинг ички ва ташқи томонларини фарқлаш қабул қилинган.
Ички томони- тана фаолияти имкониятларини жалб этиш (томир уриши, ўпкадаги ҳаво сиғими, қон томир босими ва бошқа кўрсаткичлар;
Ташқи томони- бу машқларни такрорлаш сони, уларнинг давом этиш вақти, тезлиги, ҳаракат суръати ишлатилаётган оғирлиқ ҳажми.
Ички кўрсаткичлар – машқ жараёнидаги алоҳида машғулотлар бўлиб, машқларнинг сонини аниқлаб, спортчига юкламани мўлжаллашга ёрдамлашади.
Жисмоний тарбия жараёнида хилма-хил амалий, оғзаки ва кўрсатмалик услублар қўлланилади. Ҳамма услублар, ҳаракатга ўргатиш ва такомиллаштиришдагидек, жисмоний сифатларни тарбиялаш ҳам қўлланилади.
Амалий услублар, машқлар услуби ҳаракатга асослангандир. Улар ўзларида юклама ва дам олишнинг маълум аламшинишини кўрсатади.
Жисмоний тарбиядаги амалий услубларини тузилишини ўргатишга киришишдан олдин жисмоний машқлар бажарилгандаги юклама ва унинг характерлари ҳажм ва шиддат балки танишиб чиқиш керак.
Жисмоний машқларни юкламалашда ҳажми ва шиддати бир-биридан фарқ қилади.
Юкламанинг ҳажми дейилганда айрим машқларнинг узоқ таъсир қилиши, шунингдек, муайян вақт ичида (айрим машқларда, микроциклда босқичда, даврда) бажариладиган жисмоний ишнинг жами миқдори тушунилади.
Юкламанинг шиддати дейилганда эса, жисмоний машқларнинг бажаришда, шуғулланувчилар организмига кўрсатгани маълум таъсири тушунилади.
Организмнинг дастлабки ҳолатида нагрузка билан унга акс таъсир ўртасида тенглик бўлади; бир турдаги нагрузка бир хил қарши таъсир туғдиради; нагрузканинг ҳажми ва шиддати қанча катта бўлса, организмда ўзгариш шунча кўп бўлади; юклама қанча кам бўлса, ўзгариш ҳам шунча кам бўлади.
Мунтазам машқ қилиш натижасида организмнинг функционал имкониятлари ошиб бориши билан бир хилда бўлган юкламалар организмда тобора кам ўзгариш ясайди, чунки организм ўта кучли юкламаларга кўникиб қолди (9,11,12,34,36).
Жисмоний тарбия жараёнида ҳаракат фаолиятининг мураккаблиги билан бир қаторда, жисмоний юкламанинг ҳамма компонентлари ортиб бориши лозим. Кўпроқ куч, тезлик ва чидамлилик каби жисмоний сифатлар ни ривожлантиришнинг қонуниятлари шуни тақазо этади (25,26,29,30).
Жисмоний машқлар таъсирида организмда юз берадиган ижобий ўзгаришлар даражаси юкламанинг ҳажми ва шиддатига пропорционал эканлиги жуда муҳим ҳисобланади. Юклама қанча шиддатли бўлса, тикланиш ва “ўта тикланиш” жараёнлари шунча кучли бўлади.
Организмнинг функционал имкониятлари янада ошишини таъминлаш учун юкламаларни, уларнинг ҳажми ва шиддатини ошириб борган ҳолда мунтазам равишда янгилаб туриш зарур.
Жисмоний тарбия жараёнининг энг асосий қонуниятларидан бири қуйидагича ифодаланади: ҳар хил жисмоний сифатларни тарбиялаш учун бериладиган юклама параметрларининг ўсиши ва ўзгариши ҳаракат тезлиги, оғирлик ҳажми, такрорлашлар сони, ишнинг умумий узоқ муддатлилиги ва ўз ифодасини топади [25,27,30].
Жисмоний тарбия жараёнида фаолликни оширишнинг асосий шартларини бажара олишлик, индивидуаллаштириш ва мунтазамлилик тамойиларини таҳлил қилиш муносабати билан кўриб чиқилди. Янги топшириқлар ва улар билан боғлиқ бўлган юкламаларни бажара олишга шуғулланувчиларнинг қурби етса, юкламалар организмининг функционал имкониятларига мос келса ёки жинсининг индивидуал хусусиятларига мувофиқ бўлсагина талабларни ўстириб бориш ижобий натижаларга олиб келиши мумкин [10,18,23].
Чарчаш организмнинг қайта тикланиш жараёнларининг органик боғланганлиги ва биргаликда бир вақтда ўтишини ҳисобга олишса, юклама билан дам олишнинг ўзаро боғлиқлигини тушуниб олиш мумкин.
Машқ қилиш жараёни таркибига дам олиш ҳам киради. Дам олиш муайян қоидалар асосида ўтказилганидагина машқнинг ташкилий қисми бўлиб ҳисобланади.
Жуда қисқа ёки узоқ дам олиш машқ режасини бузиб, асосий қисмда кам ёки кўп машқ бажаришга сабаб бўлиши мумкин. Бунда машқ бажаришдаги дам олишни (юклама ва дам олишнинг қўшилишини) энг қулай ҳолатда бажариш талаб этилади [22,27,30].
Машқ бажариш жараёнида дам олиш икки асосий фаолиятни бажаради:1.Машқ билан нагрузка берилганданк ейин организмнинг тикланишини таъминлайди.
2.Юклама иш самарадорлигини ошириш сифатида ишлатилади.
Ўзгарувчан нагрузка унинг фаолиятидаги ҳар хил ўзгаришлар даражасига танани кўниктиради.
Л.П.Матвеев маълумотларига қараганда, дам олиш деб юкламадан кейин иш қобилиятининг тикланиш жараёни тушунилади. Шунинг учун дам олиш нагрузкани бошқаришда асосий омиллардан бири бўлиб ҳисобланади. Юклама қисмлари оралиғи қанчалик қисқа ёки узоқ бўлиши, ҳар хил қўлланмаларда таъсирини кўпроқ нимага қаратилганлигига ва тикланиш жараёнининг қонуниятларига қараб белгиланади. Бунда оралиқ уч хил-тўла (ёки оддий), қаттиқ (ёки субинтервал), экстремал бўлиши мумкин.
Жисмоний тарбия жараёнида дам олишнинг икки хил усули мавжуд:
1.Лоқайд-суст (нисбий ҳаракатсизлик, фаол ҳаракат қилмаслик.
2.Фаол (чарчатган, зериктирган машғулотлардан фарқ қилувчи бошқа хил машғулотлар билан шуғулланишга ўтиш (43).
Лекин бирор бир оралиқ ёрдамида эришиладиган самарадорлик барқарор эмасдир. У муайян услубдан фойдаланишда ҳосил бўладиган нагрузкага қараб ўзгаради. Шунинг учун ҳам бир хил узоқликда бўлган дам олиш оралиғи ҳар хил шароитда ҳам экстремал, ҳам тўла, ҳам қаттиқ оралиқ бўлиб қолиши мумкин [42,59].
Машқларни қайта такрорлаб, жисмоний сифатлардан куч, тезкорлик ва чаққонликни тарбиялаш учун юкламалар ўртасидаги дам олиш оралиғи орқали бажарилади. Махсус чидамлиликни тарбиялашга қаратилган такрорий машқ турларининг баъзиларида қаттиқ оралиқдан фойдаланган ҳолда юклама берилади.

Download 122 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish