Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети


а, в, с векторлари координаталар сифатида ифодаланган



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/36
Sana21.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#60365
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36
Bog'liq
polietilenning qijin yonuvchanligini oshirishda antiperen nano zarrachalarning sinergizm tasirini organish

а, в, с векторлари координаталар сифатида ифодаланган панжаранинг 
ихтиёрий нуқтаси панжаранинг тугуни ҳисобланади. Панжаранинг ҳеч 
бўлмаганда учта тугунидан ўтган ёки уларни бирлаштирган текислик 
панжара текислиги дейилади. Бу параметр полимерлар учун жуда 
муҳимдир, чунки макромолекуланинг узунлиги, уни бир пайтнинг ўзида бир 
нечта элементар ячейкада бўлишини таъминлайди. Одатда макромолекула 
йўналиши с вектор йўналиши билан мувофиқ келади, деб танлаб олинади. 
Буни I.1.1-расмда келтирилган полиэтилен молекуласи учун ифодаланган 
элементар ячейка чизмасида кўриш мумкин. 


Полимер кристалларида макромолекуланинг кетма-кетлиги ўзига хос 
иккита хусусиятларга эгадир. Биринчиси, полимернинг кетма-кет 
такрорланиб келадиган, маълум бир конформацион ёки структуравий 
қисмини ифодалайди. Иккинчиси эса, мономер звенонинг кетма-кет 
такрорланишини белгилайди. Биринчи ва иккинчи кетма-кет такрорланишлар 
йўналишлари бир-бирига тўғри келмаслиги ҳам мумкин. 
Полимер кристаллар паст молекуляр бирикмалар кристалларига 
қараганда, одатда, юқори даражали ҳажмий нуқсонлар, яъни кристалл 
қисмларни баркамол бўлмаслиги билан тавсифланади. Бунга сабаб, 
биринчидан, макромолекуланинг бир хил ўлчамли мунтазам қисмларга эга 
бўлолмаслиги ва иккинчидан, занжирсимон молекулаларнинг кристалланиши 
бир-бирига етарли яқин ва қулай жойлашиши учун тўсқинлик қиладиган 
стерик (геометрик, шаклий, фазовий) қийинчиликлардир. Шунингдек, 
полимер кристалларнинг сирти ҳам ниҳоятда нуқсонли ва нотекисдир. 
Полимер кристалларининг нуқсонлари, ундаги ўзига хос тузилишлари Б. 
Хоземанннинг модел тизимида кўрсатилган. 
 Тугунлар орасидаги масофа ўзгармасдан улар ўртасидаги бурчак ўзгарса, 
бундай фазовий тузилишга эга бўлган полимер паракристалл дейилади. 
Полимер кристалларидаги нуқсонлар термодинамик ўтишлар ҳарорат 
соҳасининг кенгайишига ва механик хоссаларининг ўзгаришига олиб келади. 
Нуқсонсиз полимерлар, яъни энг юқори даражада такомил топган - 
идеал кристалл монокристалл дейилади. Монокристалл ягона кристалл 
панжарасидан иборат бўлиб, унинг уч ўлчамли ячейкасининг фақат бир ўқи 
йўналиши бўйича макромолекулалар бир хил параллел жойлашади. 
I.1.1-расм. Полиэтиленнинг 
элементар 
ячейкаси 
(стрелка 
билан 
макромолекуланинг қуйдаги 
кўринишда кристалланган). 


Монокристалларни, 
одатда, 
суюлтирилган 
эритмалардан 
(концентрацияси 1 % дан кичик) секин совутиш ёки мувозанатли эриш 
ҳароратидан паст маълум бир (изотермик) температурада ушлаб туриш 
орқали ўстирилади. Монокристаллнинг ташқи кўриниши (ўлчами, шакли, 
тузилишини 
мунтазамлиги) 
полимернинг 
кимёвий 
тузилиши 
ва 
кристалланиш шароитига (ҳарорати, концентрацияси, эритувчининг табиати, 
совутиш тезлиги ва ш.к.) боғлиқдир[5]. 
Монокристалл, ромб шаклидаги кўп қатламли содда пластинка 
кўринишида бўлади. Уни одатда ламела ҳам дейишади. Масалан, полиэтилен 
монокристалл 80 
о
С да, унинг 0,01 % ксилолдаги эритмасидан секин 
кристалланиш натижасида олинади. Ҳосил бўладиган пластинанинг 
қалинлиги 10-15 нм, узунлиги 1 мкм дан ошмайди. Бунда а ва в кристалл 
ячейка ўқлари ромбнинг узун ва қисқа диагоналларига мос келади, ҳамда 
макромолекулалар с ўқ бўйича йўналган бўлиб, улар кристалл текислигига 
тикдир. 
Ҳаттоки, макромолекуланинг узунлиги 1000 нм дан ҳам ортиқ бўлганда 
ҳам монокристалл қалинлиги d
m
20 нм дан ошмайди. Бундай устмолекуляр 
тузилишда полимер занжири кристалл текислигига тикликни сақлаб қолган 
ҳолда, 180
о
га кетма-кет равишда бурилиб, қатма-қат тахланади. Бунда 
мунтазам қатламли ва номунтазам қатламли монокристалл пластинкалар 
ҳосил бўлиши мумкин (I.1.2 расмга қаранг).
I.1.2-расм. ҚЗК типидаги пластинка монокристаллар кўриниши. 
а - мунтазам қатламли (нуқталар билан занжирнинг букилган жойлари 
кўрсатилган); б - номунтазам қатламли (пластинка сиртида занжирнинг 


учлари (1) ва қисмлари сиртмоқ (2) кўринишида ифодаланган); с - 
занжирнинг йўналиши; d

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish