Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 1,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/36
Sana21.02.2022
Hajmi1,14 Mb.
#60365
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   36
Bog'liq
polietilenning qijin yonuvchanligini oshirishda antiperen nano zarrachalarning sinergizm tasirini organish


- монокристалл қалинлиги. 
Уларнинг ҳосил бўлиш жараёни қатланган занжирларнинг 
кристалланиши (ҚЗК) деб юритилади. Масалан, 12 нм қалинликдаги 
монокристаллда тахминан 100 та углерод атоми жойлашади ва бунинг 
асосидаги, массаси 10
5
бўлган макромолекула 70 мартача қатланади. 
Пластинканинг сиртидан унинг ичига макромолекула қайтиши бир хил 
масофа ва тартибли, яъни мунтазам равишда бўлса, унда юқори даражадаги 
ҚЗК амалга ошади. Агар макромолекуланинг қайтиши ҳар хил масофада ва 
тартибсиз бўлса, унда номунтазам ҚЗК натижасида монокристалл пластинка 
юзасида сиртмоқ ҳосил бўлади. Макромолекула доимо бир пластинканинг 
ичида бўлмасдан, яъни унинг сиртидан чиқиб бошқа пластинкаларнинг 
таркибида бўлиши ва улардан қайтган бўлиши ҳам мумкин. Бундай ҳолларда 
пластинка кристаллит ҳисобланади[6]. 
Пластинкаларни туташтириб турадиган макромолекула қисми ўтувчи 
занжир дейилади. Ўтувчи занжир қисми аморф тузилишга эга бўлади (I.1.3, 
а-расм).
Шунингдек, маълум бир кристалланиш шароитида (мувозанатли 
суюқланиш температурасига яқин температураларда) ва қаттиқ занжирли 
полимерларнинг кристалланишида конформацияси тўғриланган, яъни 
ростланган 
занжирли 
молекулалардан 
тузилган 
ўта 
мукаммал 
монокристаллар олиш мумкин (I.1.3, б-расм). Шу каби ростланган 
занжирларнинг кристалланиши (РЗК) туфайли олинган кристалларнинг с ўқи 
бўйлаб макромолекулаларнинг йўналиши мос келади ва уларнинг қалинлиги 
200 нм дан ошмайди. Бу жараён кристалланишнинг термодинамик қулай ва 
мувозанатли шакли бўлиб, улар юқори босим остида (10
7
-10
8
Па), 
полимерлар суюқланганда, эритмалар оқаётганда ва бошқа шу каби 
ҳолатларда амалга ошади[7].
Умуман олганда полимер кристалларнинг оддий крис-таллографик 
параметрлари бир-бирига тўғри келади. Монокристаллнинг асосий 


характеристикаси 
бу 
унинг 
пластинкасини 
қалинлиги 
бўйича 
макромолекуланинг қатланган қисмини узунлигидир. Бу кўрсатгич 3-расмда 
келтирилган. Пластинка қалинлиги (l) ва ўтувчи қисми узунлиги (l’) нинг 
йиғиндиси d l - l’ бутун полимер материали бўйича деярли доимий миқдор 
бўлиб, уни катта давр деб аташади. Аслида l l’ нисбат орқали полимер 
молекуласининг кристалланиш даражасини баҳолаш мумкин. Бунга қуйида 
алоҳида тўхтаймиз. 
I.1.3-расм. ҚЗК (а) ва РЗК (б) тизимларда катта
даврларнинг ҳосил бўлиш чизмаси. 
Сферолит деб марказдан радиал тарқалувчи нурлардан тузилган сферик 
симметрик равишда ташкил топган фазовий тузилишга айтилади. 
Сферолитлар полимерларнинг суюлтирма ва юқори концентрацияли 
эритмалардан кристалланиши туфайли ҳосил бўлади. Сферолитлар ўлчами 
ниҳоятда кенг масштабда бўлиб, у бир неча микрондан то миллиметрларгача, 
айрим ҳолларда сантиметрларгача етади. Кристалланишнинг бу тури 
полимерлар учун нисбатан кўпроқ характерлидир. 
Сферолитлар кўплаб фибрилляр ёки пластинкасимон кристаллардан 
тузилган бўлиб, улар радиал йўналишда, бир бирига нисбатан маълум 
тартибда, 
умумий 
марказдан 
бошлаб 
ўсади. 
Макромолекулалар 
сферолитларнинг радиусига нисбатан тик ёки 60
о
дан кам бўлмаган бурчак 
ҳосил қилган ҳолда жойлашган бўлади. 


Сферолитлар деярли барча кристалланувчи полимерларга хос 
структурадир. Улар пленкалар, пластинка, толалар, конструкцион полимер 
материаллар таркибида учрайди. 
Радиал симметриянинг мавжудлиги сферолитларга анизотропик хосса 
беради. Буни юпқа полимер пленкалар поляризацион нурлар орқали 
кузатилганда яққол кўриш мумкин. Уларни оптик-анизотропик шаклига 
қараб радиал ёки ҳалқасимон сферолитларга ажратиш мумкин. Оптик 
анизотропияси малтия крестига ўхшаган намуналар радиал сферолит ва ранг-
баранг ҳалқалар мавжуд бўлса ҳалқа-симон сферолитлар дейилади. 
Одатда макромолекулалар кристалл структурасида маълум бир 
тартибда жойлашади. Ориентирланган макромолекулалар деярли барча 
толалар асосини ташкил этади ва улар фибрилляр кристалл тузилишида 
бўлади. Аммо кристалл структуранинг ҳосил бўлишининг сабаблари, 
айниқса, толаларда фибриллалараро қатламларни вужудга келиши тўлиқ 
ўрганилмаган (I.1.4-расмга қаранг). 

Download 1,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   36




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish