Ш боб. ОЛИНГАН НАТИЖАЛАРНИНГ УМУМЛАШТИРИЛГАН
МУҲОКАМАСИ
3.1. Модификациялаш орқали полиамид-6 ва полиэтилендан қийин
ёнувчан композит олиш жараёни таҳлили
Полимерларни физик-кимёвий модифитсирлаш борасидаги кўпгина
ишлар алоҳида компонентларнинг полимер
тузилиши ва хоссаларини
модифитсирлаш самарадорлигига таъсирини ўрганишга бағишланган. Кўп
компонентли тизимлар модификацияси айниқса диққатни ўзига тортади.
Шунинг билан биргаликда улардан фойдаланишнинг бир қатор афзалликлари
бор, жумладан компонентларни биргалашиб ўзаро таъсири натижасида
синергик самарага эришиш ёки кам миқдорда
модификатор сарфлаб
эксплуатация даврида полимер хоссаларини сақлаб қолишга эришишдир.
Компонентларнинг таъсир механизми кимёвий ўзаро реакцияларга
асосланиб, аралашмадаги компонентларнинг бир – бири билан реакциялари
натижасида самаралироқ модификаторлар ҳосил бўлиши
индивидуал
таъсирлар (компонентларнинг ҳар бири модифитсирлаш самарасига
индивидуал равишда таъсир қилади); активланиш (бир
компонент
иккинчисини активлаштиради); полимер ва полимернинг парчаланиш
маҳсулотлари билан ўзаро таъсирлашувларини ўз ичига олади.
Кўпинча полимер материаллар олишда унинг турли хил компонентлар
қўшилиши талаб этилади: тўлдиргичлар, пластификаторлар, стабилизаторлар
оксидланишга қарши қўшимчалар ва бошқалар. Бу моддалар бир-бири билан
ўзаро турлича таъсирлашиши ва полимер термооксидланиш тезлигига ҳам
таъсир қилиши мумкин.
Шундай қилиб, синтез қилинган стабилизаторларнинг
синергетик
самарадорлик таъсирининг кучайишини ПЕнинг термик ва термооксидланиб
парчаланиш вақтида кузатиш мумкин. Синергик аралашмалар нафақат
термик барқарорликнинг ошишига, балки полимер композицияларининг
учувчанлигига ҳам ижобий таъсир қилади.
Лаборатория шароитида полимер – полимер аралашмалар қуйдаги
шароитларда γ = 100 с
-1
, t = 240
о
С, N (айланиш сони) = 50 ҳажм/мин ва τ
(аралаштириш вақти) = 20 мин амалга оширилади.
Олинган композит аралашма тезда суюқ азотда музлатилади,
музлатилган полимер композицион материални
концентрланган чумоли
кислота билан 2 кун мабойнида полиамид экстракция қилинади ва
дистилланган сув билан тозалаб. 2 соат 60
о
С темпратурада вакуммда
қуритилади. ПА-6 композициясининг таркиби анииланди – 20 %,
композициядаги малиен ангидриднинг (ПЕМА) миқдори 3.75 дан 7.5 % гача
ва матрица вазифасини бажарувчи юқори зинчликдаги (ПЕЮЗ) полиэтилен -
80, 72.5 ва 76.25 % ни ташкил этади [46].
Олинган композит ПЕНП да ПА-6 нинг концентрацияси 15 ва 25% ни
ва функционализирланган полиэтиленнинг концентрацияси– 1.5; 3.0; 6.0;
10.0 % ни ташкил қилади. Полимер-полимер аралашмани олишнинг оптимал
шароити қуйдагича бўлади: айланиш тезлиги – 100 с
-1
, температураси –
240
о
С, вақти – 20 мин.
Do'stlaringiz bilan baham: