208
қисмларнинг самарали ишлашига боғлиқми?.
5. Турбодетандерли агрегатларидаПҲАҚ қурилмаларни совуқ
олиш жараѐнини изоҳлаб беринг?
6. Эжекторлар паст босимли газда қандай босим ҳосил қилишда
қўлланилади?
7. Мураккаб таркибга эга бўлган қудуқнинг маҳсулотини
қайта ишлаш асосида нималар олинади?
8. Юқори таркибли нафтенли углеводородлардан ароматик
углеводородларни олиш учун платформинг жараѐнларни қўллаш
мумкинми?
9. Таркибида нафтенли углеводородлар кам бўлган газ
конденсатлардан пиролиз учун хомашѐ
сифатида фойдаланиш
мумкинми?
10. Конденсат углеводородларнинг таркибиганималар киради?
209
VII боб. СУЮЛТИРИЛГАН ГАЗЛАР ВА ГАЗЛИ МОТОР
ЁҚИЛҒИЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ
7.1. Суюлтирилган газлар ва газли мотор ѐқилғиларини ишлаб
чиқариш
Суюлтирилган газлардан фойдаланиш етиб бориши қийин
бўлган ҳудудларга борувчи газ қувурлари мавжуд бўлмаганда уларни
транспортировка
қилишнинг
тежамкорлиги
ва
улардан
фойдаланишнинг қулайлиги сабабли жуда кенг қўлланиладиган
бўлди. Охирги йилларда суюлтирилган газларни ишлаб чиқариш
ҳажмининг ошиши кўп жиҳатдан ички ѐнув двигателлари учун мотор
ѐқилғиси сифатида улардан фойдаланишнинг ўсиб бораѐтганлиги
билан белгиланади. Газ суюқ ҳолатда газ ҳолатидагига нисбатан
таҳминан 250 марта кам ҳажмни эгаллайди.
Суюлтирилган газ тушунчаси энг биринчи фақат
газконденсат
конлари газларини ажратишдан олинадиган оғирроқ компонентларга,
яьни пропан ва бутанга нисбатан ишлатилган. Бу газлар нормал
ҳароратларда юқори бўлмаган босимда сиқилиши билан фарқ қилади.
Суюлтирилган газларни табиий ва йўлдош нефть газларидан
турли
усуллар билан ажратиб олинади: паст
ҳароратли
конденсациялаш, адсорбция ва ректификация орқали.
Олинадиган
енгил углеводородларнинг кенг фракцияси асосан кейинчалик енгил
ва оғир углеводородларга фракциялаш орқали ажратиладиган пропан
ва бутандан ташкил топади. Сиқишга жўнатиладиган газларда
пропан-бутан фракциялари кўп миқдорда бўлганида кўпинча
компримирлаш (сиқиб босимини ошириш) усулидан фойдаланилади.
Компрессиялаш усул газни компрессор билан сиқиш ва
уни
совутгичда совитишга асосланган. Газларни сиқишда [42] ажратиб
олинадиган компонентларнинг парциал босими бу компонентларнинг
тўйинган буғлари босимигача етказилади. Бунда улар буғ фазасидан
суюқ фазага ўтади. Компримирлашнинг оптимал босими кўп
факторлар билан, шу жумладан дастлабки газнинг таркибига кўра
белгиланади. Шундай қилиб, 20°С да бутан 0,103 МПа, пропан эса -
0,716 МПа босимда сиқилади. Газ икки- ѐки уч-босқичли
компрессорлар ѐрдамида сиқилади.
Газ бензини олиш учунуч-босқичли компрессион қурилманинг
тартибли схемаси 7.1-расмда келтирилган. Дастлабки газ чанг тутувчи
1 ва ҳимоя панжараси 2 орқали компрессорнинг биринчи босқичига
210
берилади. Сиқилган газ совутгичда 6 совутилади ва
газ ажратгичга
бориб тушади, у ердан компрессорнинг иккинчи босқичига юборилади
ва ҳ.к. Шундай қилиб газ уч мартадан сиқилади, совутилади, суюқ
фазадан ажратилади.
Кейинчалик бошқа, енгилроқ компонентларни,
метан ва унинг
аралашмаларини ҳам сиқиб суюлтириладиган бўлди. Шунинг учун
ҳам ―суюлтирилган газ‖ атамасини, бу номга
компонентлар, масалан,
―суюлтирилган пропан‖, ― суюлтирилган метан‖, ―суюлтирилган
табиий газ‖ ва ҳ.к. ларни қўшган ҳолда аниқлик киритишга эхтиѐж
пайдо бўлди. Суюлтирилган табиий газ (СТГ) таркибига метандан то
бутангача бўлган компонентлар, баьзида эса маьлум миқдорда пентан
ҳам кириши мумкин, аммо оғирроқ компонентлар, шунингдек
олтингугурт водороди ва СО
2
ларнинг мавжудлиги сиқиш жараѐнида
жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин, чунки С
3
ва ундан
юқори углеводородлар минус 160°С ҳароратда қотиш хусусиятига эга.
Шунинг учун сиқишдан олдин газ нордон компонентлардан
тозаланади ва бензинсизлантирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: