7.1-расм Компрессион қурилманинг тартибли схемаси:
I - газ бензини; II - фракциялаш учун газ; III - сув; 1 – чанг тутгич; 2 - панжара;
3, 4, 5 - компрессорнинг биринчи, иккинчи ва учинчи босқичлари; 6 - совутгичлар;
7 - ажратгичлар
Суюлтирилган газларни ишлаб чиқаришни оширишнинг яна
бир сабаби, табиий газнинг гелийдан ташқари барча компонентларини
суюқликка ўзгартиришга асосланган – табиий газдан гелийни ажратиб
олиш жараѐнининг ривожланиши бўлди. Суюлтирилган табиий газни
ишлаб чиқаришда чуқур совитиш циклларидан фойдаланилади.
Табиий газни сиқишнинг совитувчи цикли ва технологик
схемасини танлашга қуйидаги омиллар таьсир кўрсатади: сиқиладиган
газнинг таркиби ва босими; қурилманинг талаб этиладиган
211
унумдорлиги; олинадиган суюлтирилган табиий газнинг таркиби,
ҳарорати ва босимига нисбатан талаблар.
Атмосфера босимида тоза метанни сиқиш ҳарорати минус
161,5°С ни ташкил этади. Бироқ табиий газни сиқишнинг реал
ҳароратига аралашманинг бошқа компонентларининг мавжудлиги ва
миқдори ҳам таьсир кўрсатади. Шундай қилиб табиий газда азотнинг
мавжудлиги сиқиш ҳароратини пасайтиради ва натижада сиқиш учун
энергия харажатларининг ошишига олиб келади.
Метандан оғирроқ углеводородларнинг мавжудлиги эса,
аксинча, сиқиш ҳароратининг кўтарилишига олиб келади, С
3
ва ундан
оғир углеводородлар миқдори паст ҳароратларда аппаратураларнинг
тиқинланиб қолишининг олдини олиш учун чекланиши керак.
Агар сиқишга юборилган газ эркин босимлар фарқига эга бўлса,
унда сиқиш ҳароратига эришиш имконини берувчи, дросселли ва
детандерли совутиш циклларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Агар газ сиқилишга нисбатан паст босимда бериладиган ва уни
дросселлаш ѐки детандерлаш йўли билан совитиш имконияти
бўлмаганда, унда уч- ѐки бир оқимли каскад совитувчи цикллардан
фойдаланиш мақсадга мувофиқроқ бўлади. Амалиѐтда каскад
совитувчи цикллардан уларнинг нисбатан юқори таннархи ва
мураккаб бошқарилиши сабабли, асосан юқори унумдорли
(суюлтирилган газ бўйича 1 млн.м
3
/сутка дан кўпроқ) қурилмаларда
фойдаланилади. Уч- ва бир оқимли каскад совитувчи цикллар
схемалари 6 бобда (5.3 ва 5.4- расмлар) кўриб чиқилган эди.
Охирги йилларда мотор ѐқилғиси сифатида фойдаланилувчи,
олинаѐтган суюлтирилган газлар улуши ортишига бўлган яққол
тенденцияни кузатилмоқда. Бундан ташқари, мотор ѐқилғилари ишлаб
чиқарилишига нафақат пропан, пропан-бутан фракцияси ва бутан,
балки дросселли ва турбодетандерли каскад совитувчи цикллардан
фойдаланилиб олинадиган янада енгил углеводородлар, масалан
суюлтирилган табиий газ ҳам жалб этилмоқда.
Газли мотор ѐқилғисининг кенг тарқалишига унинг бир қатор
афзалликлари сабаб бўлмоқда: юқори октан сони (мотор усули бўйича
100-105, тадқиқот усули бўйича 110-115) ишлатилган газларнинг
бензин ва дизел ѐқилғисига нисбатан зарарли чиқиндиларнинг
камлиги. Охирги ҳолатлар кўплаб мамлакатларда, масалан Японияда,
автомобилларнинг зарарли чиқиндиларини камайтиришнинг ва катта
шаҳарларнинг ҳаво бассейнини соғломлаштиришнинг кескин чораси
сифатида газ ѐқилғисига ўтишни кўриб чиқишга имкон беради. Бундан
212
ҳам кўпроқ, улардан фойдаланиш нефть ресурсларини обьектив
тежайди, уларни олиш эса хомашѐни чуқур кимѐвий қайта ишлашни
талаб этмайди ва фақатгина уни қўллаш учун физик усуллар билан
тайѐрлашга боғлиқ.
Газли мотор ѐқилғиларидан фойдаланиш учун оддий бензинли
ва дизел двигателларидан фойдаланиш жараѐнида моторесурсини реал
ошириш билан осонгина мослаштирилиши мумкин. Бунда газли мотор
ѐқилғилари суюлтирилган газ ѐки компримирланган (сиқилган) газ
кўринишида ишлатилади.
Суюлтирилган газ, масалан, пропан-бутан фракциялари (7.1 -
расм) махсус ѐқилғи баллонларига қуйилади. Хона ҳароратига
нисбатан юқори ҳароратларда (45-50°С гача) суюқ ҳолатини сақлаш
учун, пропан-бутан аралашмаси ѐқилғи баллонида 1,6 МПа босим
остида бўлади. Пропан-бутан аралашмаси ҳажмий кенгайишнинг
юқори коэффициенти билан тавсифланади: Ҳарорат 10°С га
оширилганда газ баллонида босим 30-35 % гача ортади [16]. Ҳарорат
ошиб кетганида ҳалокатнинг олдини олиш учун ѐқилғи баллонларида
минимал ҳажми умумий ҳажмнинг 10 % дан кам бўлмаган газ ѐстиғи
назарда тутилган.
Ёқилғи тизимларидан газ сизиб чиқишини пайқаш учун
суюлтирилган газга 1000 м
3
га 0,2-0,3 г миқдорда одарант –
этилмеркаптан қўшилади. Суюлтирилган газни махсус барқарор
автоѐқилғи қўйиш шахобчаларида марказдан қочма насослар
ѐрдамида бир вақтнинг ўзида идишларда 0,1 - 0,2 МПа ортиқча босим
ҳосил қилиб автомобилларга қуйилади.
Компримирланган (сиқилган) газ.
Сиқилган газ
пропан-бутан фракциялари дефицит бўлганида ва
мотор ѐқилғилари ишлаб чиқаришга енгил углеводородлар жалб
этилганда мотор ѐқилғиси сифатида фойдаланилади.
Кўпчилик конларнинг табиий гази 98 % гача метандан ташкил
топади. Метаннинг ѐниш иссиқлиги бензинга нисбатан юқорироқ (7.2
жадвал), октан сони – мотор усули бўйича 110. Бироқ табиий газнинг
мотор хоссалари, хусусан ѐниш иссиқлиги, газнинг таркибига боғлиқ
бўлади, натижада эса ҳар бир алоҳида кон учун бу кўрсатгич
бир-биридан фарқ қилади. Хусусан, алоҳида конларда таббий газнинг
ѐниш иссиқлиги 47 МДж/м
3
, ўртачаси эса 33 - 36 МДж/м
3
ни ташкил
этиши мумкин.
Пропан ва бутан бензинга нисбатан юқори ѐниш иссиқлигига
эга ва юқори детанацион барқарорлиги билан характерланади. Улар
213
мажбурий (учқунли) алангалатилувчи ички ѐнув двигателлари [22]
учун яхши ѐқилғи ҳисобланади. Буларнинг барчаси автомобилнинг
барча кўрсатгичлари бўйича эксплуатацион хоссаларининг (7.1-
жадвал) яхшиланишига олиб келади.
Суюлтирилган газ кишги (> 75 % пропан ва < 20 % бутан) ва ѐзги
(34 % пропан ва 60 % бутан) фойдаланишга чиқарилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |