Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт



Download 3,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet83/124
Sana14.06.2022
Hajmi3,46 Mb.
#666507
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   124
Bog'liq
2 5199624087281867450

Гидробурнинг техник таърифи: 
Умумий узунлиги, м 9,8 
Ташқари диаметри, мм 90 
148 мм ли қувурлар бирикмасининг бир рейсдаги
максимал унумдорлиги, м 1,5 
Желенканинг фойдали сиғими, л 25 
Насос плунжерининг юриш узунлиги, м 1,2 
Плунжер диаметри , мм 88 
Плужернинг теоретик ҳажми, л 3,17 
Тартал арқоннинг диаметри, мм 15 
Гидробур қудуқга пўлат арқон ёрдамида туширилади. Унинг ёрдамида 
2000 м чуқурликдаги қум тиқинларини бурғилаш мумкин. Гидробур қуйидаги 
бўғинлардан ташқил топган. (38 расм)
18.1-расм. Қум тиқинини бузишга хизмат қиладиган зарба туридаги 
долота
.
1-қум йиғувчи желонка; 2-қудуқ олди зонасида суюқлик айланишини 
таъминловчи плунжер насоси. 
Гидробурнинг ишлаш тартиби қуйидагича: қудуқ тубига асбоб тушиб 
кетгандан кейин (18.1-а расм).
а) плунжер насоси 4 ўзининг оғирлик кучи ва двигател пастга ургандаги 
инерцияси корпусдан 5 суюқликни ён ясси тўскич (клапан) 6 тешиклари орқали 
сиқади. Инструментларни қудуқдан кўтарганда (18.2-б расм) плунжер 
силжийди. Натижада шарикли тўсқич 8 орқали желонка корпусидан 7 


суюқликни сўриш содир бўлади. Бир вақтнинг ўзида желонкага марказий қувур 
9 орқали қудуқ тубидаги долото 10 тагидан суюқлик сўрилади. Қудуқ тубидан 
суюқлик кўтарилганда ўзи билан қум заррачаларини ҳам олиб чиқади. Қум 
марказий қувурдан чиққандан кейин, оқим тезлигининг кескин пасайиши 
натижасида желонка тагига чўкади. Қудуқ тубига бир неча марта зарба 
берилгандан кейин желонка қумга тўлади.
Қудуқ стволларини қум тиқинлардан желонка ва гидробурлар билан 
тозалаш узоқ ва кам самарали жараён ҳисобланади. Чунки желонканинг ҳар бир 
рейсида ер устига қум жуда кам миқдорда чиқади. Ундан ташқари арқонлар 
сийқаланади, арқоннинг ишқаланиши натижасида ишлатиш қувурлар 
бирикмаси яроқсиз ҳолга келиши мумкин. Шунинг учун бундай усуллардан 
қум тиқини унча қалин бўлмаган, чуқурлиги кичик бўлган қудуқларда 
фойдаланиши тавсия қилинади.
Қудуқдаги қум тиқинларни бартараф қилишда сув ёки нефтъ билан ювиш 
усули яхши самара беради. Бунинг учун қум тиқинигача ювиш қувурлар 
бирикмаси туширилади. Бу қувурлар ёки қувур ташқи бўшлиғи орқали катта 
босим остида суюқлик ҳайдалади. Кейин оқим таъсирида қум тиқинлари 
ювилади. Ювилган жинслар суюқлик оқими билан бирга ишлатиш қувурлар 
бирикмаси ва ювиш қувурлар бирикмаси орасидаги ҳалқа бўшлиғидан 
кўтарилади. Бу усул билан ювишда суюқлик қувурга ҳайдалади. Ювилган жинс 
ва суюқлик ишлатиш қувурлар бирикмаси ва ювиш қувурлар орасидаги 
қувурлар аро бўшлиғидан кўтарилади. Бу усул билан қум тиқинини ювишда, 
ювиш қувурини пастга шундай тушириш керак-ки, унинг башмаки ҳамма вақт 
тиқин устида туриши керак. Қувурга суюқлик ювиш линияси, стояк, шланг ва 
вертлюг орқали насос ёрдамида ҳайдалади. Кўтарилаётган суюқлик оқими 
ювилган жинслар билан бирга қувурлараро бўшлиғи бўйича кўтарилади ва 
қудуқ оғзи олдига ўрнатилган яшикга қўйилади. Кейин у тарнов орқали қабул 
чанигача оқади. Қўм тиқинининг ювилиш жараёнида қувурдаги вертлюг ёки 
фланец қудуқ оғзига етмагунча ювиш қувури секин аста туширилади. Ундан 
кейин қувур ташқи бўшлиғидан тоза суюқлик чиқмагунча ҳайдалади. 
Тўғри ювишнинг камчиликларидан бири бу кўтарилувчи суюқлик оқими 
тезлигининг пастлиги, натижада ювилган қум ер устига секин кўтарилади. 
Катта диаметрли ишлатиш қувурлар бирикмасидан кўтарилаётган суюқлик 
оқими тезлиги катта заррачали қумларни олиб чиқиб кетишга етарли 
бўлмаслиги мумкин. Тескари ювишда ювиш суюқлиги ишлатиш қувурлар 
бирикмаси ва ювиш қувурлар бирикмаси орасидаги ҳалқа бўшлиғига 
ҳайдалади, ювилган жинслар эса кўтариш қувурлари бўйича кўтарилади. 
Тескари ювиш тўғри ювишга нисбатан бир неча авзалликларга эга. 
Бир хил унумли ювиш насоси билан тескари ювишда кўтарилаётган 
оқимнинг тезлиги тўғри ювишдаги оқим тезлигига нисбатан бир неча марта 
катта. Қум тиқинларини бартараф қилиш юқорида қайд этилган вазиятга 
боғлиқ. 
Қувурларнинг тутилиши тўлиқ бартараф қилинади. Чунки кўтарилаётган 
жинслар ювиш қувури орқали ўтади. Қувурлар аро бўшлиғида эса тоза суюқлик 
ҳаракат қилади. 
Тескари ювишни насоснинг кичик босимида, қумни чиқаришга талаб 
қилинган оқим тезлигини унча катта бўлмаган суюқлик сарфлаб амалга оширса 


бўлади. Оқимнинг кучли ювиш таъсири талаб қилинса, жуда зич тиқинларни 
бартараф қилишда тескари ювиш усулини қўллаш мумкин эамас. Бундай 
ҳолларда умумлашган (комбинированный) ювиш усули қўлланилади. Бу усулда 
насосдан ювиш суюқлиги навбатма-навбат ювиш қувурига ва қувур ташқи 
бўшлиғига узатилади. Тиқинни ювиш учун ювиш суюқлиги қувурга ҳайдалади 
ва тўғри ювиш амалга оширилади. Комбинлашган ювиш тескари ювишга 
нисбатан мураккаб, лекин зич тиқинларни чиқаришда анча самарали. 
Ювиш суюқлиги атрофида сув, нефтъ ва кам миқдорда гилли эритмалар 
қўлланилади. Сув энг қулай ва арзон ювиш агенти ҳисобланади. Чунки сувни 
қудуқга узатиш жуда енгил, у ёнғинга хавф-хатарсиз, ундан фойдаланишда 
махсус тарнов системаси ва тиндиргич талаб қилинмайди, ишлатилган сувни 
тўғридан тўғри канализацияга йўналтиришга мумкин. Лекин кўпчилик вақт 
сувдан фойдаланиш қудуқларни ўзлаштириш ва ишлатиш жараёнини 
асоратлантиради, яна қум тиқинининг ҳосил бўлишига олиб келади. Шунинг 
учун ювиш суюқлигини танлаш қудуқ ҳарактерига боғлиқ. Гил эритмалари 
қудуқда катта босимли фаввораланиш содир бўлганда суюқликнинг юқори 
зичлигини ушлаб туришда қўлланилади. 
Қудуқнинг фильтрли зонасини ювишда ювиш суюқлигининг кучли 
ютилиши содир бўлади, айланиш тўхтайди ва қайта тикланмайди. Қум 
тиқинини бартараф қилиш учун қудуқни ювишда ҳаво аралашган суюқлик 
қўллаб, тескари ювиш усулида амалга оширилади. Бу усул ёрдамида қувур 
ташқи бўшлиғига сиқилган ҳаво билан тозаланади ёки қум тиқини желонка 
ёрдамида чиқарилади. Ундан ташқари кудуқларни ювишда кўчма насос 
қўлланилади. У машина ёки тракторга ўрнатилган ва уларнинг двигатели 
ёрдамида ишлайди. Бундай қурилма ювиш агрегати деб аталади. Ювиш 
агрегати қудуқ олдига ўрнатилади, уюқликни узатиш агрегат двигатели орқали 
тартибга солинади. 

Download 3,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   79   80   81   82   83   84   85   86   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish