11.2. Маҳсулдор қатламни перфорация билан иккиламчи очиш.
Кўп ҳолларда қатламни бирламчи очишдан кейин қудуқни тўлиқ
эксплуатацион ҳимоя қувурлари билан мустаҳкамлаб, қувур орти муҳити
цементланади. Бундай қудуқлардан қатлам суюқлигини олиш учун ҳимоя
тизмасини, цемент тошини, ва кольматация кобиғидан ўтувчи кўп сонли
тешикларни ҳосил қилиш зарур. Бундай тешикларни ҳосил қилиш операцияси –
маҳсулдор қатламларни иккиламчи очиш деб аталади.
Ҳозирги даврда иккиламчи очиш перфоратор деб аталувчи ускуналар
ёрдамида амалга оширилади. Асосан отувчи ва сувқум оқимли перфораторлар
қўлланилади.
Қудуқ қатламидан қатлам суюқлиги нормал оқим билан чиқиш учун
эксплуатацион тизмани бир метр масофада отувчи перфораторлар билан 10
тадан 20 тагача тешик ҳосил қилиш зарур. Перфораторларни тури ва размерига
боғлиқ ҳолда қудуқни бир метр оралиғида бир рейсда иккитадан 10 тагача
тешик ҳосил килинади. Шунинг учун ҳам қудуқка перфораторларни бир неча
марта туширишга тўғри келади.
11.3. Отувчи перфараторларнинг гуруҳлари ва уларнинг
камчилликлари.
Отувчи перфораторларни уч гуруҳга бўлиш мумкин: - эксплуатацион
ҳимоя тизмаси ичида НКК бўлмаган ҳолда туширилувчи перфораторлар; - НКК
ичидан
туширилувчи
перфораторлар;
-
НКК
билан
туширилувчи
перфораторлар.
Иккиламчи очиш учун қайси гуруҳ перфораторларини танлаш, қудуқни
перфорациялашга тайёрлаш ҳарактерига ва ишлар ҳажмига, перфорацияни
давомийлигига ва рейслар сонига, иккиламчи очишни самарадорлигига,
шунингдек отиш ишлари жараёнида қудуқни мустаҳкамлигига келтириладиган
шикастни (зарар) инобатга олган ҳолда амалга оширилади.
Биринчи гуруҳ перфораторлари билан тешиклар ҳосил қилиш учун
эксплуатацион тизмани шундай ювувчи суюқлик билан тўлдирамизки, қудуқка
ҳосил қилинган босим 2-3 МПа дан юқори бўлмаслиги керак. Маҳсулдор қат-
ламни отилган тешиклар орқали ювувчи суюқлик билан ифлосланишини
минимумга камайтириш мақсадида перфорация қилинадиган масофадан 100-
200м юқори оралиқ кимёвий реагентлар билан ишланган, сув бера
олувчанликни камайтирувчи, қаттиқ фазасиз суюқлик билан тўлдирилади.
Перфорация бошланишидан аввал қувур учи крестовикасига перфоратор
зулфини ўрнатилиб, эксплуатацион тизмани рухсат этилган босимидан юқори
босимда синаб кўрилади. Зулфинни штурвали қудуқдан 10м узоқликда
жойлаштирилиб, айвонли тўсик билан атрофи уралади. Қудуқ тайёр бўлганидан
кейин, уқланган перфоратор кабел билан эксплуатацион ҳимоя тизмаси ичига
белгиланган маҳсулдор коллектори отиладиган масофага туширилади ва отиб
тешиклар ҳосил қилинади; гилли қатламчалар мавжуд коллекторларда отиб
тешик ҳосил қилиш тавсия қилинмайди. Перфораторларни ҳар бир отилишида
қудуқ ичидаги ювувчи суюқликни маълум бир қисми қатламга киради.
Маҳсулдор қатламда вақтидан илгари қатлам суюқлиги оқими ҳосил бўлишини
олдини олиш учун ҳимоя тизмаси ичига ювувчи суюқликни ўз вақтида
тулдириб туриш ва уни сатҳини қудуқ юзасидан туриб сақлаб туриш лозим.
Перфорация тугаши билан қудуқдан кабел кўтариб олинади, НКК
перфорация қилинган чегарани юқори қисмигача туширилади. Агарда
маҳсулдор қатламни коллектори мустаҳкам бўлмаса НКК ни остки қисми
перфорация қилинган оралиқдан 100-150м юқорида бўлиши лозим.
Қолган икки гуруҳ перфораторлари ёрдамида ўтказиладиган отиш
ишларида қудуқ юзаси герметик бўлган ҳолда амалга оширилади. Бундай
ҳолатда зарур бўлган депрессияни ушлаб туриш ва коллекторни суюқлик билан
ифлосланишини олдини олиш мумкин бўлади.
Агар отиш ишлари учун иккинчи гуруҳ перфораторларини ишлатиш
зарур бўлса, қудуқни қатлам босимига нисбатан белгиланган кам босимни
перфорация оралиғида ҳосил қилувчи суюқлик билан тўлдирилади. НКК ларни
остки қисми перфорация қилинадиган оралиқни юқори қисмида бир қанча
юқори масофада жойлаштирилади.
Қудуқ юзаси фаввора арматураси билан герметик сақланади. Арматура
буферини махсус лубрикатор билан алмаштирилади. НКК ичидан перфоратор
кабел ёрдамида туширилади. Отиш ишлари тугатилганидан кейин арчадаги
лубрикатор ечиб олинади ва унинг ўрнига манометрли буфер қуйилади.
Учинчи гуруҳ перфораторлари қудуқка туширишдан аввал НКК ни остки
қисмига махсус переводник ёрдамида бириктирилиб қотирилади. Перфора-
торнинг узунлиги 50 метргача ётиши мумкин. Агарда маҳсулдор қатлам бир
нечта коллектор қатламчалардан иборат бўлса, перфораторга кумулятив
зарядлар шундай жойлашиши керакки, бизга зарур бўлган қатламни теша
олишимиз керак.
Белгиланган оралиққача перфоратор НКК билан туширилиб, қудуқ устига
фаввора арматураси ўрнатилади ва қудуқ қатлам босимидан кичик бўлган
босим ҳосил қилувчи суюқлик билан тўлдирилади. Сўнгра НКК ни ичига
резина шар ташланиб компрессор билан ҳаво ёки насос билан суюқлик шарни
перфораторларни штокигача бориб тиралгинуча ҳайдалади. Босимни тезда
ошиши ҳисобига шток ҳаракатланиб детанаторни капсуласига урилиши
натижасида, портлаб отилиш рўй бериши перфоратор ишлай бошлаганини
билдиради. Перфорация тугаши билан перфораторни қудуқдан (кўтармасдан)
чиқармасдан қудуқни синаш мумкин. Учинчи гуруҳ перфораторларини
ишлатиш вақтини минимум сарфига ва бошқа отувчи перфораторларга
нисбатан юқори унумдорликка эга.
Отувчи перфораторларни асосий камчиликлари:
а) тоғ жинсида ҳосил қилинадиган канални узунлиги, тизма ортидаги тамонаж
тошини мустаҳкамлигига тоғ жинсини мустаҳкамлиги, сиқилишига боғлиқ.
б) тешик деворларида зичланиш юқори.
в) перфорация жараёнида эксплуатацион тизмада яъни отиладиган оралиқда
нуқсонлар (деффект) бўлиши кутилади.
г) тамонаж тошларида ёрилиш содир бўлади.
Нуқсонларни ҳосил бўлиш эҳтимоли перфорация (зич) текис бўлганда, бир
моментда кўплаб тешиклар ҳосил қилинганида кузатилади.
Кумилятив перфорацияга нисбатан торпедали ва ўқли перфорацияда
нуқсонлар юқори бўлади.
Иккиламчи очишни энг самарали усули сувқум оқимли перфорация усулидир.
Тешишнинг бу усули қудуқ деворига йўналтирилган бўлиб, махсус
насадкадан суюқлик қум аралашмаси катта тезликда ҳаракатланишидаги
кинетик энергиясига ва деворни емириш ҳусусиятига асосланган. Қисқа вақт
ичида мустаҳкамловчи қувурлар тизмаси, цемент тоши, тоғ жинслари тешилиб
қатламда тешик ёки ариқчасимон канал ҳосил қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |