Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик иқтисодиёт



Download 3,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet38/124
Sana14.06.2022
Hajmi3,46 Mb.
#666507
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   124
Bog'liq
2 5199624087281867450

7.3. Қудуқка ҳимоя тизмасини тушириш. 
Ҳимоя тизмасини тушириш – муҳим мутасадди иш жараёнларидан 
биридир. Ҳимоя тизмасини қудуқка туширишгача барча текшириш ва ўлчов 
ишлари, бурғилаш ускуналарини ва асбобларини ҳолати диққат билан 
текширилиши, минора ва осма тизим туширилишга мўлжалланган тизмани 
оғирлигига мос келувчи юкни кўтара олиши, қудуқ стволида тайёрлов ишлари 
тугаган бўлиш лозим. 
Тизмани туширишдан бир неча кун олдин бурғилаш майдончасига ҳимоя 
қувурлари, технологик жиҳозлаш элементлари ва кўшимча зарур асбоблар 
базада текширувдан, синашдан ўтказиб олиб келинади.
Бурғилаш майдонида ҳимоя қувурлари яна бир марта куздан 
текширилади, қувурларни диаметри бўйича оваллиги маҳсус шаблонлар билан 
аниқланади; 
транспортировка 
жараёнида 
ишдан 
чиққан, 
оваллиги 
белгилангандан катта бўлган қувурлар ишга яроқсиз бўлади. Яроқли қувурлар 
мустаҳкамлик гуруҳи, девор қалинлиги ва резьбали бирикмалар тури бўйича 
стеллажга нипелли томони қудуқ томонга қаратиб, тартиб рақами бўйича 
таҳлаб қўйилади. Таҳлаш вақтида ҳар бир қувурни узунлиги ўлчаб, 


рақамланади (номерланади); қувурни рақами ва унинг узунлиги махсус 
блокнотга ёзиб қўйилади. 
Каверно ва профилеграмм маълумотлари бўйича қудуқ деворларини 
торрайган участкалар аниқланади, инклинограмма бўйича – ўта қийшиқ 
участкалар аниқланади. Бу участкалар янги бурғи билан соатига 35-40 м 
тезликда қайта ишланади ва қудуқни нормал диаметргача кенгайтирилади. 
Қудуқ деворларини ишлашда, бурғилаш жараёнида оҳирги оралиқни 
бурғилашда ишлатилган жамламали бурғилаш тизмасидан фойдаланиш 
мақсадга мувофиқдир. Агар девори қайта ишланадиган қудуқда, бурғилаш 
шароити мураккаб бўлса, қудуқ стволи қайта ишлангандан кейин калибровка 
қилинади: остки қисми ҳимоя қувурини диаметрига яқин, мустаҳкамлиги бир 
бўлган бурғилаш тизмаси туширилса қудуқ тубигача муваффақиятли бориши 
кузатилади. Агар тушириладиган бурғилаш сарфи сиқилиб ёки тиралиб қолиши 
рўй берса, тизма кўтарилиб олинади ва қудуқ қайта аввалги ишлаш тезлигидан 
кичик тезликда ишланади. Қудуқда калибрлаш ишлари тугатилиб, қудуқ бир 
икки цикл ювувчи суюқлик билан ювилади. Қудуқни ювиш жараёнида 
қўлланиладиган ювувчи суюқлик минимал сув бера олувчанликка, статик ва 
динамик силжиш кучланиш кўрсаткичлари ва пластик қовушқоқлик кичик 
бўлиши, шунингдек яхши мойлаш ҳарактерга эга бўлиши зарур.
Қудуқни қайта ишлаб ёки колибрлаб бўлган бурғилаш тизмасини 
кўтариш жараёнида уни узунлигини ўлчаб, қудуқни чуқурлиги аниқланади. 
Қудуқни хақиқий чуқурлиги, жами ўлчанган бурғулар тизмасини узунлигидан, 
тизмани чузилиши ҳисобига катта бўлади.
Қудуқка ҳимоя тизмасини тушириш, қудуқни ювиш бурғилаш тизмаси 
кўтариб олиш ишлари тугаши билан бошланади.
Узунлиги 3000-3500 м гача бўлган ҳимоя тизимлари механизациялашган 
(клин) поналар ва бил элеватор ёрдамида туширилади; ундан юқори бўлган 
узунликдаги тизмаларни туширишда одатда (клин) поналар ишлатилмайди, 
чунки поналарда мавжуд тишлар озиқлик ошириш билан ҳимоя қувурларини 
ишдан чиқариш эҳтимоли ошади; поналар ўрнига иккинчи элеватор 
ишлатилади.
Ҳимоя тизимларини қудуқка туширишдан дастлаб тизмани биринчи 
тушувчи қувурнинг боши (оҳирги) қисмида қудуқ деворлари буртиб чиққан 
оралиқда хавфсиз ўтиши учун махсус қалин деворли ҳалка - 
бошмоқ 
туширилади. Унинг тузилиши қўйидагича бошмоқ 1 ювувчи суюқлик чиқувчи 
каналлар 2 ва 3 йўналтирувчи (пробка) тиқиндан иборат. Йўналтирувчи тиқин 3 
осон бурғиланадиган материаллардан ишланган. Тиқинни ташқи қисми силлиқ 
шаклда, марказий қисмида ўтиш канали мавжуд. 
Бошмоқ – узунлиги 2 м. га яқин бўлган қалин деворли қувур дефорига 
қотириб, бошмоқда бир неча суюқлик чиқувчи тешиклар тешилади. Тешиклар 
сони ва уларнинг диаметри шундай бўлиши лозимки қудуқни ювиш ва 
цементлаш жараёнида тешикдан чиқадиган суюқликни оқими 20 м/с дан 
ошмаслиги, суюқлик оқими тизма бўйлаб тенг тақсимланиши лозим.
Бошмоқдан бир-иккита қувур узунлигида тизмада тескари клапан 
ўрнатилади. Бу клапанни вазифаси – цементлаш оҳирида ҳалка оралиғидаги 
цемент эритмасини кириб келишини олдини олишдир. Энг мукаммал ва 
замонавий клапан дифференциал тескари клапан ЦКОД дир. Ҳимоя тизмасига 


бундай клапанлар бериктувчисиз шар билан тушурилади. Қудуқка ҳимоя 
қувурини туширишда ҳимоя тизмасини ювувчи суюқликни асосий қисмини 
ҳалқа оралиғига сиқиб чиқарса, маълум бир қисми дроссел 9 орқали ҳимоя 
қувурини ичига киради. Натижада тизмани ўз-ўзидан тўлиши туфайли, ҳалка 
оралиғида гидравлик йўқотиш кам бўлади. Агар клапан ёпиқ ҳолатда бўлса, 
унда барча сиқиб чиқариладиган ювувчи суюқлик тизма орти бўшлиғи томонга 
ҳаракатланади. 
Қудуқка тизма тушурилиб бўлингач, ҳимоя тизма ичига пласмасса шар 6 
ташланади ва ювувчи суюқлик оқими билан резина диафрагма 4 орқали босиб 
ўтказилиб чегараловчи уриндиқ 7 га келиб жойлашади. Шу моментдан бошлаб 
ЦКОД қурилмаси тескари клапан каби ишлайди: тизма ичидан циркуляция 
қилиниши жараёнида тизма ичидаги суюқлик қудуқка чегароловчи 7 ни 
тешиклари орқали ўтиб (ёпиб) беркитиб турувчи резиноматериалли мембрана 8 
дан чиқиб кетади. 
Қудуқдаги суюқликни тизма ичи томон тескари ҳаракатланиб киришига 
шар 6, суюқлик ёрдамида енгил кўтарилиб, резина диафрагма 4 даги ўтиш 
тешигини тўлиқ беркитади ва ювувчи суюқликни ўтишига йўл қуймайди. 
ЦКОД клапни ажратувчи цементлаш тиқини (пробка) ни тўхтатиш 
ҳалкаси вазифасини бажаради. 
Қудуқка туширилган ҳимоя тизмалари қудуқка нисбатан марказлашган 
бўлиши, уни атрофида тўлиқ бир текисли цемент қобиғи ҳосил бўлишига 
кўмаклашади. Натижада ўтказувчан қатламларни бир-биридан сифатли 
ажралишига олиб келади. Бунинг учун ҳимоя тизмалари пружинали ёки қаттиқ 
(жесткий марказлаштирувчи (центратор) лар билан жиҳозланади. Пружинали 
марказлаштирувчи иккита шарнирли обойма 1 дан, олтита пружинали планка 2 
дан ва иккита маҳкамловчи қозиқчадан иборат. Марказлаштирувчини қувур 6 
га ўрнатиш ҳолати, чегараловчи ҳалка 4 ва иккита тутиб турувчи пона 3 
ёрдамида амалга оширилади. Бундай марказлаштирувчи энг катта диаметри 
қудуқни диаметридан таҳминан 20% катта бўлиши зарур. Пружинани 
қаттиқлиги шунда бўлиши керак, ҳимоя тизмаларини ўқи қудуқ ўқидан, ҳар 
қандай ён томонлардан таъсир этадиган кучлар натижасида ўзгармаслиги керак. 
Демак тизма қудуқ ўқи бўйлаб жойлашиб қолиши лозим. 
Қаттиқ марказлаштирувчи икки томони резьбали қисқа қувурдан иборат 
бўлиб, ташқи юза қисмига бир нечта плонка ўқ бўйлаб ёки бурчак остида 
пайвандланган бўлади. Қаттиқ марказлаштирувчини диаметри доимо қудуқ 
диаметридан 10% кичик бўлади. 
Марказлаштирувчиларни тизма бўйлаб бир-биридан 20-25 м масофада 
жойлаштириш мақсадга мувофиқдир, агар қудуқни зенит бурчаги 3
0
дан 
ошмаса; зенит бурчаги катта бўлган оралиқларда марказлаштирувчиларни
масофаси шундай ҳисобланадики, энг катта эгилиш оралиқларда қудуқ 
диаметридан 4-5 % юқори бўлмайдиган оралиқларда жойлаштирилади. 
Марказлаштирувчиларни имкони борича ҳар бир маҳсулдор қатлам ёки 
сувли қатламни ички ва остки қопламасидан юқори ва пастига, ташқи 
пакерлари, цементлаш муфталарини жойлашган оралиқларида, зенит ва азимут 
бурчаклар катта бўлган оралиқларда жойлаштириш мақсадга мувофикдир.
Қудуқни диаметри катталашган оралиқлардан ювувчи суюқликни 
тампонаж эритмаси билан тўлиқ сиқиб чиқариш учун қудуқ диаметри 


катталашган чегара яқинида тизмага 

Download 3,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   124




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish