1.4-расм. Сунъий ҳаракатлананувчи юқоридан тақсимланувчи икки қувурли сувли иситиш тизимининг принципиал схемаси:
1 – иссиқ алмаштирувчи (қозон); 2 – тик қувур; 3 – кенгайтирувчи идиш; 4 – иситиш асбоби; 5 – ҳаво жумраки; 6 – қайтарувчи магистрал насос қувури; 7 – уюрмавий насос; 8 – кенгайтирувчи идишнинг туташтирувчи қувури.
Сунъий ҳаракатланувчи иситиш тизимларидаги схемада, иссиқ сув ҳаракатининг бошидаги ва охиридаги йуналиши берк ҳолатида ҳаракат қилади ҳамда магистрал қувурлар орқали иссиқлик ташувчи механик равишда умумий йуналиш қоидаси бузилмаган ҳолда купайтирилган босим ҳаракати билан тарқалади.
Бундай иситиш тизимларидаги иссиқ сувнинг ҳаракати, ҳам тарқатувчи, ҳам тескари магистраль қувурларда йуналиш бир томонга йуналтирилган булади.
1.5-расмдан курамизки тарқалаётган иссиқ сув ҳаракатини совиб қайтаётган иссиқ сув ҳаракати бир-бири билан қарама-қарши йуналишда булади.
1.5-расм. Сунъий ҳаракатланувчи боши берк бир қувурли сувли иситиш тизимининг принципиал схемаси.
Бинобарин умумий сув ҳаракатлари чизиғи боши берк ҳолатда ҳаракат қилади. Бундай схемадаги иситиш тизимларининг турларини боши берк, бир қувурли сунъий ҳаракатланувчи иситиш тизимларининг принципиал схемаси деб юритилади (1.5-расм). Бундай схемада умумий йуналиш қоидаси бузилиб қарама қарши ҳаракат пайдо булади. Бундай схема билан ишлайдиган иситиш тизимларининг кулайлиги шундан иборатки, унда тик қувурлар орқали ҳаракат ҳалқалари (уюрмавий циркуляция) бир хил кучда булиб, барча иситиш асбоблари эса бир хил шароитда ишлайди.
Энг узун ҳаракат (циркуляция) ҳалқалари деб шундай қувурлараро иссиқ сув ҳаракатига айтиладики - қозондан чиққан иссиқ сув иситиш асбобидан утиб қайтиб қозонга келиш йулига айтилади. Бундан ҳаракат доираси бош тик қувурдан бошлаб унга энг яқин турган тик қувур орқали чегараланса, бундай чегарани кичик ҳаракат ҳалқаси, кичик циркуляция ҳалқаси деб аталади. Агар худди шу ҳаракат чегарасини бош тик қувурдан энг узоқда жойлашган тик қувур орқали утказсак, бундай ҳаракатни катта циркуляция ҳалқаси дейилади. Схемада (1.5-расм) курсатилганидек чизманинг унг томонида юқоридан тарқатувчи бир қувурли иссиқ сув қурилмаси курсатилган булса, чап томонда эса пастдан тарқатилувчи бир қувурли иситиш тизими ҳамда П ҳарфи шаклидаги пастдан тарқатувчи бир қувурли иситиш тизимлари курсатилган.
Икки қувурли иситиш тизимлари баландлиги фақат уч қаватли иморатлар учун ишлатилишининг мумкинлиги тавсия қилинса, бир қувурли иситиш тизимлари куп қаватли бинолар учун тавсия қилинади. Бир қувурли иссиқлик тизимларининг тик қувурдан утаётган иссиқ сувнинг тулиқ миқдорда барча иссиқлик асбобларидан утиши (IV-тик қувур) ёки маълум миқдорда утиши (III-қувур) мумкин. Маълум миқдордаги иссиқ сув эса бирлаштирувчи узатма қувур орқали утказилади.
Бир қувурли иситиш тизимларида иссиқ сувнинг туғридан-туғри барча иситиш асбобларидан утишининг камчилиги ҳам бор. Чунки бу ҳолда иситиш тизимларининг иссиқлик бериш миқдорини бошқариш ёки иситиш асбобларини учириб қуйишнинг иложи йуқлигидандир. Бу ҳолат бошқа қаватдаги иситиш асбобларининг иссиқлик бериш қобилиятини бошқаришни қийинлаштиради ва умуман барча тизимга таъсир қилади. Демак, бундай иситиш тизимларига иситиш асбобларининг узидан бошқариш мумкинлигини ҳал қилиш керак; ёки бундай тизимларни иситиш асбобларини бошқариш лозим булмаган биноларга қуллаш лозим. Бундай тизимларнинг камчилигини йуқотиш учун иситиш асбоби уламасида уч томонлама бошқарадиган жумрак урнатиш керак булади. Уч томонлама бошқарувчи жумрак тик қувурдан ёки иситиш асбобидан барча иссиқ сувни утказиб юбориш имкониятини туғдиради. Бир қувурли иссиқлик тизимида тик қувур уқи буйлаб бирлаштирувчи булим билан ёки тик қувур уқидан силжитилган узатма урнатилиши мумкин (1-тик қувур 1.5-расм).
Бир қувурли иситиш тизимларида пастдан тарқатувчи ва П ҳарфи шаклидаги турларидан ҳавони чиқариш учун энг юқори қаватдаги иситиш асбобига ҳаво жумраклари урнатилади.
Бир қувурли иситиш тизимларининг икки қувурли иситиш тизимидан афзаллиги шундан иборатки, унинг қурилиши содда булиб, кам меҳнат сарфланади ва таъмирланиши осон булиб, моддий харажатлар кам сарфланишидадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |