Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 3,01 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/142
Sana29.03.2022
Hajmi3,01 Mb.
#516199
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   142
Bog'liq
МОЛИЯ ВА СОЛИҚЛАР ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ

1-
 
МАВЗУ. МАМЛАКАТНИНГ МОЛИЯ ТИЗИМИ: МОҲИЯТИ ВА 
МАЗМУНИ 
 
Режа: 
1.
Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва функсиялари 
2.
Молия тизими бўғинларининг тавсифи 
3.
Молиявий ресурслар ва уларнинг шаклланиш манбалари 
Таянч иборалар 
Молия, молия тизими, молиявий фаолият, молиявий сиёсат, пул муносабатлари, пул 
даромадлари, миллий даромад, баҳо, кредит, тақсимлаш ва қайта тақсимлаш, назорат
қилиш, тартибга солиш, асосий даромадлар, бирламчи даромадлар, жамғариш, кредитлаш, 
молиявий ресурслар. 
1.
 
Молиянинг ижтимоий-иқтисодий моҳияти ва функциялари. 
Молия 
давлатнинг ўз олдига қўйган мақсад ва вазифаларини бажариш ва
кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш жараёнига шароит яратиш мақсадидаги
иқтисодий муносабатлар 
Молия 
- пул муносабатларининг ажралмас қисмидир, шунинг учун унинг роли ва 
аҳамияти иқтисодий муносабатларда пул муносабатлари қандай ўрин эгаллашига боғлиқ. 
Ҳар қандай пул муносабатлари ҳам молиявий муносабатларни акс эттирмайди. 
Молия пулдан нафақат таркибан, бажарадиган функсиялари билан ҳам ажралиб туради. 
Пул- универсал товарнинг ўзига хос кўриниши бўлиб, ундан барча қолган 
товарларнинг қийматини ўлчови, умумий эквивалент сифатида фойдаланилади. 
Марказлашган молия 
Марказлашмаган молия 
Давлат бюджети 
Турли мулк шаклларидаги корхоналар 
Молияси 
Маҳаллий бюджетлар 
Нобанк махсус молия-кредит 
институтлари молияси 
Бюджетдан ташқари жамғармалар 
Мол-мулк ва шахсий суғурта 
Молияси 
Давлат кредити 
Аҳоли молияси 
Молия ЯИМ ва МД тақсимлаш ва қайта тақсимлашнинг иқтисодий дастаги, пул 
воситалари фондини шакллантириш ва улардан фойдаланиш устидан назорат қилиш 
қуролидир. 
Молиянинг асосий вазифаси -пул даромадлари ва фондларни шакллантириш йўли 
орқали давлат ва корхоналарнинг пул воситаларига эҳтиёжини, молиявий ресурсларни 
харажат қилиш устидан назоратни таҳминлаш. 
Молия қуйидагилар ўртасида вужудга келувчи пул муносабатлардир: 
• 
товар-моддий бойликларини сотиб олиш, маҳсулот ва хизматларни реализасия қилиш 
жараёнидаги корхоналар ўртасидаги;
пул воситалариниг марказлашган 
жамғармаларини 
ташкил етиш ва
уларни тақсимлаш борасидаги корхоналар ва давлатнинг юқори органлари ўртасидаги;
• 
давлат ва корхоналар ўртасида уларнинг бюджет тизимига солиқ тўлаш ва харажатларни 
молиялаштиришда;
• 
давлат ва фуқаролар ўртасида солиқларни, ихтиёрий тўловларни киритишда;
• 
корхоналар, 
фуқаролар ва 
бюджетдан 
ташқари жамғармалар 
ўртасида 


тўловларни киритиш ва ресурсларни олишда;
• 
бюджет тизимининг алоҳида бўғинлари ўртасида;
• 
мулкий ва шахсий суғурта органлари, корхоналар, аҳоли ўртасида суғурта бадалини 
тўлаш, суғурта ҳодисаси рўй берганда зарарни қоплаш борасида;
• 
корхоналарнинг фондлари айланиши жараёнида.
Молиянинг иштирокисиз миллий даромад тақсимланиши амалга ошмайди. Молия - 
миллий даромаднинг шаклланиши ва ундан фойдаланиш ўртасида ажралмас боғловчи 
бўғин ҳисобланади. 
Бозор иқтисодиёти давлат молиясисиз мавжуд бўла олмайди. 
Тарихий ривожланишнинг маҳлум босқичларида жамиятнинг қатор эҳтиёжлари фақат 
давлат томонидан молиялаштирилади. 
Мамлакат иқтисодиётнинг ҳолати, унинг молиявий ҳолатини билдиради. 
Барқарор иқтисодий ўсиш, ЯИМ ва миллий даромаднинг ўсиши шароитида молия 
ўзининг турғунлиги ва барқарорлиги билан характерланади, у ишлаб чиқаришнинг кейинги 
ривожланиши ва мамлакат фуқаролари фаровонлигини оширишни рағбатлантиради. 
Тақсимлаш жараёнлари нафақат молия, балки баҳолар ва кредит орқали амалга 
ошади. 
Маҳлумки, баҳо товар қийматининг пулдаги ифодасидир. Миллий даромад 
тақсимланиши рўй беришидан аввал, товар реализасия қилиниши зарур.Баҳо пул 
воситалари миқдорини олдиндан белгилайди, кейинги тақсимлаш жараёнига асос бўлиб 
хизмат қилади. Шунингдек, баҳо, товарларга бўлган талаб ва таклифни тартибга солади 
ва бу билан такрор ишлаб чиқариш жараёнига таҳсир кўрсатади. Йирик қайта тақсимлаш 
жараёнлари кредит муносабатлари соҳасида бўлиб ўтади. Молия ва кредит - ўзаро узвий 
боғлиқ категориялардир. Биргаликда улар корхоналарнинг пул воситалари айланишини 
кенгайтирилган асосда таҳминлайди. 
Кредит ўзида банк тизими ва махсус молия-кредит институтлари орқали амалга 
ошириладиган ссуда фонди ҳаракатини акс еттиради. Банклар 
ташкилотлар ва 
фуқароларнинг бўш турган пул воситаларини ўзида тўплаб, уларни мақсадга 
йўналтирилганлик, таҳминланганлик, қайтариб беришлилик, ҳақ тўлаш, муддатлилик 
асосида бўш пул маблағларига талаби бўлган ташкилотлар ва фуқароларга беради. 
Молия бир томонлама қайтарилмайдиган қиймат ҳаракатини билдиради, кредит эса 
шартномада белгиланган муддатда, олдиндан ўрнатилган фоиз тўланган ҳолда 
кредиторга қайтариб берилиши шарт. 
Молиянинг моҳияти унинг функсияларида намоён бўлади. Молиянинг асосий 
функсиялари: 

тақсимлаш ва қайта тақсимлаш 

назорат қилиш 

тартибга солиш (мувофиқлаштириш) 
Молиянинг тақсимлаш функсияси - миллий даромаднинг тақсимланиши, яҳни асосий 
ёки бирламчи даромадлар яратилган даврда юзага чиқади. Асосий даромадлар миллий 
даромаднинг моддий ишлаб чиқариш иштирокчилари ўртасида тақсимланишида ҳосил 
бўлади. Улар икки гуруҳга бўлинади: 
• 
моддий ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш;
• 
моддий ишлаб чиқариш соҳаси корхоналарининг даромадлари.
Асосий даромадлар миллий даромаднинг моддий ишлаб чиқариш иштирокчилари 
ўртасида тақсимланишида ҳосил бўлади. Улар икки гуруҳга бўлинади: 
• 
моддий ишлаб чиқариш соҳасида банд бўлган ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш;
• 
моддий ишлаб чиқариш соҳаси корхоналарининг даромадлари.
Бирламчи даромадлар иқтисодиётнинг устувор тармоқларини ривожлантириш, 
мамалакатнинг мудофаа қобилиятини таҳминлаш, фуқароларнинг моддий ва маданий 
эҳтиёжларини қондириш учун етарли бўлган жамоат пул фондларини ташкил этмайди. 


Миллий даромаднинг кейинги тақсимланиши ёки қайта тақсимлаш зарурияти 
мавжуд. Бу эса қуйидагилар билан боғлиқ: 
• 
ташкилотларнинг даромадлари ва жамғармаларидан самарали ва расионал фойдаланиш 
мақсадида воситаларни тармоқлараро, тармоқ ичида, ҳудудий қайта тақсимлаш;
• 
ишлаб чиқариш соҳаси билан бир қаторда ноишлаб чиқариш соҳасининг мавжудлиги, 
ноишлаб чиқариш соҳасида эса миллий даромад яратилмаслиги (таҳлим, маданият, 
соғлиқни сақлаш, ижтимоий суғурта ва ижтимоий таҳминот, бошқариш);
• 
мамлакат фуқароларининг турли ижтимоий гуруҳлари ўртасида даромадларнинг қайта 
тақсимланиши;
Қайта тақсимлаш натижасида иккиламчи даромадлар ҳосил бўлади. Уларга ноишлаб 
чиқариш соҳаси тармоқларида олинган даромадлар, солиқлар (жисмоний шахсларнинг 
даромадларига солинадиган солиқ ва бошқалар) киради. Миллий даромаднинг қайта
тақсимланиши иқтисодиётнинг тармоқлари, мамлакат ҳудудлари, мулк шакллари ва
аҳолининг турли гуруҳ ижтимоий қатламлари ўртасида рўй беради. 
Молиянинг назорат қилиш функсияси ЯИМни мувофиқ фондлар бўйича 
тақсимланиши ва уларнинг мақсадли сарфланиши устидан назоратни амалга оширишда 
юзага чиқади. 
Молиянинг назорат қилиш функсияси молия органларининг кўпқиррали фаолиятида 
ҳам намоён бўлади. Молия тизими ва солиқ хизмати ходимлари молиявий режалаштириш 
жараёнида, бюджет тизимининг даромадлар ва харажатлар қисми ижросида молиявий 
назоратни амалга оширадилар. 
Молиянинг тартибга солиш (мувофиқлаштириш) функсияси давлатнинг молия орқали
(давлат харажатлари, солиқлар, давлат кредити) такрор ишлаб чиқариш жараёнига 
аралашувидир. 

Download 3,01 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   142




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish