Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

4-машғулот . Мавзу: Учбурчак, тўртбурчак ва квадрат шаклларни 
ўрганиш (30 дақиқа).
Дастлаб мавзунинг технологик харитасини тузиб оламиз. 
Мавзу 
Учбурчак, тўртбурчак ва квадрат шаклларни 
ўрганиш (30 дақиқа) 
Мақсад 
ва 
вазифалар
Мақсад: тарбияланувчиларда геометрик шакллар 
бўйича тасаввурларни шакллантириш.


166 
Таълимий: тарбияланувчиларга учбурчак, тўртбурчак 
ва квадрат шакллари бўйича билим бериш.
Тарбиявий: компьютердан фойдаланиш маданиятини 
шакллантириш.
Ривожлантирувчи: Тарбияланувчиларнинг мантиқий 
фикрлашларини ривожлантириш.
Вазифалари:
- учбурчак, тўртбурчак ва квадрат шакллари билан 
танишиш ва картон қоғоздан бундай шаклларни 
ясашни ўрганиш.
- геометрик шакллар чизиш ва ясаш бўйича малакалар 
ҳосил қилиш.
Машғулот 
жараѐниниг 
мазмуни
Тарбиячи йиғма метр ѐрдамида шакллардан учбурчак, 
тўртбурчак 
ва 
квадратларнинг 
шаклларини, 
шунингдек 
уларнинг 
бурчакларини 
кўрсатади. 
Тарбияланувчилар ушбу шаклларни компьютер 
экранида ҳосил қилишни ўрганадилар ва мустақил 
бажариш малакаларига эга бўладилар. Уларда 
геометрик шакллар бўйича билимлар шаклланади.
Асосий тушунчалар: учбурчак, тўртбурчак ва квадрат 
тушунчалари.
Машғулот 
жараѐнини 
амалга ошириш 
технологияси
Услуб: 
компьютерли 
таълим, 
савол-жавоб, 
кўргазмали таълим. 
Шакл: якка ва гуруҳда ишлаш. 
Тарбиячи машғулотнинг биринчи қисмида геометрик 
шакллар бўйича суҳбат ўтказади, уларни шакллари 
билан таништиради. Иккинчи қисмида компьютерда 
учбурчак, тўртбурчак, квадрат шаклларини ясашни 
ўргатади. Сўнгра тарбияланувчилар ушбу жараѐнда 
мустақил фаол иштирок этадилар. Компьютерда ҳосил 


167 
қилинган шаклларда мультимедиали ишлов бериш 
(ранглари ўзгириб туради, ҳаракатланади, овоз 
берилади) амалга оширилади. 
Восита: йиғма метр, шахсий компьютер, қоғоз, қайчи.
Усул: 
намойиш 
этиш, 
тарбияланувчиларнинг 
диққатларини жалб этиш, савол – жавоб.
Назорат: 
компьютерли 
савол-жавоб, 
баҳолаш, 
рағбатлантириш. Уч баллик тизим асосида баҳолаш.
Кутиладиган 
натижалар
Тарбиячи: Кўргазмали восита ва компьютер ѐрдамида 
тарбияланувчилардан геометрик шакллардан учбурчак 
ва квадратлар бўйича тасаввур ҳосил қилади ва 
кутилган натижага эришади. Тарбияланувчиларнинг 
билимларини назорат этиб боради ва баҳолайди.
Тарбияланувчи: учбурчак, тўртбурчак ва квадратлар 
бўйича тасаввурларга эга бўладилар, компьютер 
саводхонликлари ошади, геометрик шаклларни бир-
бирларидан ажрата оладилар.
Келгуси режалар 
(таҳлил 
ва 
ўзгаришлар)
Тарбиячи: 
тарбияланувчиларни айлана, эллипс 
шакллари тўғрисида тасаввурга эга бўлишларини ва 
уларни ўрганишга тайѐрлайди, атроф-теваракдаги 
геометрик 
шаклларни 
ажрата 
олишларини 
таъминлайди.
Тарбияланувчи: 
келгуси 
машғулотларда 
компьютердан мустақил фойдаланишлари бўйича 
малака ҳосил қиладилар.
Уйга вазифа
Тарбияланувчиларга 
уйга вазифа қилиб қайчи 
ѐрдамида, картон қоғоздан учбурчак, тўртбурчак ва 
квадрат шакллари ясаб келиш вазифаси топширилади.


168 
МТМ тарбияланувчиларга геометрик шакллар бўйича тасаввурларни 
шакллантириш учун Power Point дастури асосида анимацияли, ранги ўзгариб 
турадиган, ҳаракатли ва овоз берилган тақдимот яратилган бўлиб, у компьютер 
хотирасига киритилган бўлади. Тарбиячи даставвал ушбу тақдимотдан 
фойдаланиб, машғулотни бошлайди. Тақдимот уч қисмдан иборат: учбурчак, 
тўртбурчак ва квадрат.
Тарбиячи компьютерни ишга тушириб, монитор экранига учбурчак 
шаклини чиқаради ва унга гуруҳ тарбияланувчиларининг эътиборларини 
қаратади. 
 Жиҳозлар: учбурчак слайди, учбурчак шаклида байроқча, уйнинг томи, 
сувоқчининг уч бурчак шаклидаги иш қуроли ва конверт келтирилган.
Машғулотнинг бориши :
Тарбиячи: Умидахонни компьютер олдига ўтқазади. Бошқа гуруҳ 
болаларига машғулотни кузатиб боришга топшириқ беради ва монитор 
экранига эътибор беришларини таъкидлайди.
Сўнгра, у болалар эътибор беринглар экрандаги биринчи слайдда 
учбурчак шаклидаги байроқча, уй томининг кўриниши, сувоқчининг уч бурчак 
шаклидаги иш қуроли ва конверт тасвирланган. Ўзи айтган матералларни 
Умидахонга такрорлашни буюради.
Умидахон: учбурчак шаклидаги байроқча, уй томининг кўриниши ва хат 
жойлаштирадиган конверт.
Тарбиячи: болалар эътибор беринглар. Учбурчакнинг учта томони ва 
учта бурчаги бўлади. «Сичқонча»дан фойдаланиб, унинг курсорини битта- 
битталаб ҳар бир томонига, ҳар бир бурчагига олиб бориб кўрсатади. Сўнгра, 
Умидахондан айтилганларни қайтариши буюради. 
Умидахон: учбурчакнинг учта томони ва учта бурчаги бўлади. 
Тарбиячининг назорати остида «Сичқонча»нинг курсорини томонлари ва 
бурчакларига олиб бориб кўрсатади.
Тарбиячи: Умидахон, хат ëзишга мўлжалланган конверт сиртида қандай 
шакллар бор ва уларнинг сони нечта.


169 
Умидахон: конверт сиртига эътибор бериб, тўртта учбурчак шаклидан 
иборат эканлигини айтади.
Шундан кейин, тарбиячи Умидахоннинг билимини баҳолайди ва яна бир 
нечта тарбияланувчилар билан шу тартибда шуғулланади. Гуруҳ болалари 
Умидахоннинг ишини кузатиб турганлари учун, улар ҳам бир вақтнинг ўзида 
учбурчак тўғрисида маълумот оладилар. Тарбиячи гуруҳ тарбияланувчиларига 
ҳам Умидахонни бажарган ишини қайта бажаришларини топширади. 
Учбурчакдан кейинги слайд ―тўтрбурчак‖ деб номланган. Ушбу слайдда 
―Ғунча‖ журнали, доска ва эшикларни тасвирлари жойлаштирилган, квадрат 
слайдида эса, кафел (квадрат шаклдаги ғишт плита), квадрат шаклдаги дереза ва 
квадрат шаклидаги тасвирлари берилган. Тарбиячи ушбу слайдлардан 
фойдаланиб, юқоридаги тартибда машғулотни давом эттиради. Учбурчак, 
тўртбурчак, квадрат тўғрисида маьлумот бериб бўлингач, тарбияланувчиларга уй 
мавзусидаги тақдимот намойиш этилади ва тарбиячиларнинг этиборларини 
ундаги элементларга қаратади .
Учбурчак, тўртбурчак, квадрат ва доира шакллардан ҳосил қилинган уй 
тасвири. 
Шундан кейин, 5-10 дақиқали оралиқ босқич (дам олиш босқичи 
бошланади) бу босқичда тарбиячи:


170 
1. Дурадгорлар ишлатадиган йиғма метрда учбурчак, тўртбурчак, 
квадрат шаклларини ясаб кўрсатади. Сўнгра, тарбияланувчилар ҳам бирин-
кетин учбурчак, тўртбурчак ва квадрат шаклларни ясаб кўрсатадилар. 
2. Учбурчакка оид ―Топишмоқ ўйин ‖ ўтказилади. Бунда тарбиячи 
«Қоғоздаги тўртбурчак шаклдан қандай қилиб қалам ѐрдамида иккита учбурчак 
ясаш мумкин?» деган саволни қўяди ва болаларга ўйлаб кўриб, жавобни ким 
биринчи бўлиб топса, шу ўкувчи аьло баҳо билан тақдирланишини айтади.
3. ―Топишмоқ ўйин‖ ўтказилиб бўлингач, тарбияланувчилардан бири 
қуйидаги тўртбурчак шеърини айтиб беради: 
Мен бурчакман , тўртбурчак,
Барча жойда бор бурчак . 
Дафтар, китоб сиртида , 
Кўринаман ―Ғунча‖да . 
Тўрт томони, тўртбурчак,
Доим мен билан бирга . 
Хотирада сақлаш чун, 
Жойлаб олгин кўнгилга.
Бу ерда шуни таъкидлаш керакки, тарбиячи машғулот бошлангунга 
қадар ушбу шеърни тарбияланувчиларга ѐдлатган бўлиши керак. Дам олиш 
босқичи тугагач, машғулотнинг навбатдаги ўн беш дақиқали давоми 
бошланади. 
Компьютерда учбурчак ва тўртбурчак шаклларини ясаш машқлари. 
Бундай машқларини бажариш учун, тарбиячининг дастлаб ўзининг 
компьютерида қуйидаги амалларни бажариб бериши керак: 
Windows операцион тизими иш столидан асосий меню ―Пуск‖ ни очиш 
ва меню бандларидан ―Программы – Microsoft Office – Microsoft Word― ларни 
танлаш. Бу ҳолда матн муҳаррирнинг ойнаси очилади. Учбурчак ва тўртбурчак 
геометрик шаклини ҳосил қилиш учун, муҳаррир ойнасининг ҳолат сатридан 
юқорида жойлашган ―Рисование‖ қаторидан фойдаланилади. Бу қаторда 


171 
жойлашган \ -(чизиқ) пиктограммасини топиб, «Сичқонча»дан фойдаланиб, 
компьютер экранида геометрик шаклларни чизади. 
Тарбиячи: гуруҳ болаларига, энди компьютерда учбурчак ва тўртбурчак 
геометрик шаклларини чизиш машқини бажарамиз. Дастлаб машқни Элбек 
бажаради.
Тарбиячи: қани Элбек, компьютер экранида учбурчак чизишни бошла. 
Бунинг учун «Сичқонча»нинг кўрсаткичини «Рисование» қатордаги \ чизиғига 
олиб бор. 
Элбек: «Сичқонча»ни ҳаракатлантириб, унинг кўрсаткични \ чизиғига 
олиб боради. 
Тарбиячи: балли Элбек, кўрсаткични тўғри олиб бординг. Энди, 
кўрсаткични экран ўртасига олиб бориб, ―«Сичқонча»‖ ни чапга буриб 
ҳаракатлантир. 
Элбек: кўрсатмани бажаради ва экранда, учбурчакнинг бир томони (/) 
чизилади. 
Тарбиячи: Элбек, учбурчакнинг иккинчи томонини чизиш учун 
кўрсаткични яна экраннинг пастки қисмидаги \ чизиғига олиб бор. Сўнгра 
кўрсаткични экранда чизилган биринчи чизиқнинг учига олиб бориб
«Сичқонча»ни ўнгга буриб, ҳаракатлантир. Шунда иккинчи томон чизилади. 
Элбек: топшириқни бажариб, экранда учбурчакнинг иккинчи томонини 
чизади ва /\ ҳосил қилади. 
Тарбиячи: Элбек, «Сичқонча» кўрсаткичини учинчи марта \ чизиғига 
олиб кел. Сўнгра ҳосил бўлган /\ чизиқларини чап томондагисини пастки учига 
тегизиб «Сичқонча»ни ўнгга бурмасдан ҳаракатлантир. 
Элбек: 
топшириқни 
бажариб, 
«Сичқонча» 
ўнгга 
бурмасдан 
ҳаракатлантиради. Натижада, экранда . - учбурчак ҳосил бўлади 
Тарбиячи: Элбек, ҳосил бўлган учбурчакнинг нечта томони ва нечта 
бурчаги борлигини такрорла ва уларни кўрсат. 
Элбек: учбурчакни учта томони ва учта бурчаги борлигини айтади. 


172 
Учбурчак чизиш бўйича машқни яна бир нечта болалар мустақил 
бажарадилар. Шундан кейин, компьютер экранида тўртбурчак чизиш 
юқоридаги тартибда бажарилади. Бу ҳолда ҳам биринчи машқ тарбиячи 
назоратида бажарилади. Навбатдагиларини тарбияланувчиларнинг ўзлари 
мустақил бажарадилар. 
Навбатда компьютерда квадрат шаклини чизиш машқи бажарилади. Бу 
ҳолда ҳам тарбияланувчи томонидан бажарилаѐтган машқ жараѐни тарбиячи 
томонидан назорат этиб борилади. Учта машқ бажарилиб бўлингач, тарбиячи 
машқни бажарган тарбияланувчиларнинг билимларини уч баллик тизим 
асосида баҳолайди.
Уйга вазифа: тарбияланувчиларга уйда картон ва қайчи ѐрдамида 
учбурчак ва квадрат ясаб келиш вазифаси топширилади.

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish