Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

Респондентларнинг фикрлари 
Ютуқ ëки 
камчилик 
Респондентлар 
фоизи 
Компьютер ривожлантирувчи дастурларидан 
фойдаланиш болаларнинг билиш жараëнларини 
(диққат, хотира, фикрлаш, мантиқ ва ҳ.к.) 
ривожланишига қулай имконият беради
ютуқ 
67 
Компьютер дастурлари билан ишлаш боланинг 
қўл 
бармоқлари 
майда 
моторикасини 
ривожланишига катта таъсир этиши мумкин . 
камчилик 
35 
Эркинлик, тиришқоқлик ва ўзини-ўзи тартиблаш 
сифатларини ривожланишига таъсир этади. 
ютуқ 
33 


194 
Умумий онг-билим даражасини кенгайиши ва 
билишга қизиқишининг ривожланишига таъсир 
этади. 
ютуқ 
33 
Компьютер ривожлантирувчи дастурлари болага 
компьютер саводхонлигини эгаллаш учун асос 
бўлиб хизмат қилиши мумкин . 
ютуқ 
37 
Мутахассис тайëрлайдиган махсус курслар 
бўлмаганлиги сабабли кўпгина педагоглар 
компьютер 
ва 
компьютер 
дастурларидан 
психологик-педагогик 
ва 
санитар-гигиеник 
талабларга 
риоя 
қилмаган 
ҳолда 
фойдаланиладилар.
камчилик 
43 
МТМларнинг техник жиҳози ва замонавий 
компьютер 
синфларини 
йўқлиги 
ахборот 
технологияларини 
таълим-тарбия 
жараëнига 
жорий этишга халақит қилади. 
камчилик 
22 
Мавжуд ва ишлаб чиқилаëтган компьютерли 
ривожлантирувчи дастурлар болаларнинг ëш 
имкониятларига мос келмайди ва уларнинг 
ривожланиши ҳисобга олинмаган. 
камчилик 
35 
Педагогларни махсус тайëргарлигини йўқлиги, 
мазмунан тўғри ва самара берадиган компьютер 
дастурларининг бўлмаганлиги сабабли болаларни 
кўришига ва гавдаларининг тузилишига салбий 
таъсир этиши, асабийлашиши, тажовузкорлиги, 
умумий толиқиши ошади. 
камчилик 
35 
Компьютер дастурларини МТМларга келиши 
анъанавий ўйинларни сиқиб чиқаришга олиб 
келади.
камчилик 
39 


195 
Жадвалда келтирилган сўров натижаларидан қатор умумий хулосалар 
чиқаришга имконият беради:
1. Замонавий компьютерли ривожлантирувчи дастурларига мактабгача 
таълим муассасаси тарбиячи-педагоглари болаларда қандайдир алоҳида 
кўникма ва малакаларни ривожлантириш воситаси сифатида қарайдилар ва бу 
кўникмаларнинг барчасини анъанавий ўйинларда ривожлантириш мумкин деб 
ҳисоблайдилар. Шунинг учун, педагоглар компьютер технологиялари 
анъанавий ўйин билан бир қаторда бола ривожига нима беришини тўла 
тушунмаганлигидан далолат беради. Кўпчилик тарбиячи-педагоглар болаларда 
асабийлашишнинг ривожланиши, уларни компьютерга боғланиб қолишлари, 
тирик мулоқот ва предметли-амалий ўйинни сиқиб чиқарилишидан 
хавотирланадилар. Лекин, буларнинг ҳаммасидан таълим-тарбия жараëнида 
компьютер дастурларини тўғри ва меъѐрда фойдаланиш орқали чиқиб кетиш 
мумкин. Бунинг учун, компьютер дастурларидан фойдаланиш кўнгилочар ëки 
дам олиш усули сифатида эмас, балки мактабгача таълим муассасаси 
тарбияланувчисининг ўйин фаолиятини ривожлантириш воситаси сифатида 
қараш керак бўлади. Фақат шундагина, болаларга компьютер ва компьютер 
ўйинларига нисбатан тўғри муносабатни шакллантириш, бу восита ëрдамида 
қизиқарли ижодий ва интеллектуал масалалар ечишга ўргатиш, уларни дунëни 
билишга ижобий таъсир этиш ва зарур ахборотни олиш воситаси эканлигини 
тушунтириш мумкин.
2. Республикамизда мактабгача таълимнинг ҳозирги ривожланиш 
босқичида таълим жараëнини ахборотлаштириш масалалари бўйича 
педагогларни ўқитиш ва малакаларини ошириш етарлича кенг тарқалмаган. 
Ўтказилган сўровлардан олинган натижалар таҳлили, республика амалиëтида 
мактабгача таълим педагог-тарбиячиларини компьютер синфида ишлашга 
тайëрлаш курслари етарлича эмаслигини (йўқ деса ҳам бўлади) кўрсатди.
3. Республикада мактабгача таълим муассасаларида самарали ва болалар 
ëшига мос келадиган компьютерли ривожлантирувчи дастурлар ишлаб 
чиқариш муаммосига кам эътибор қилинмоқда. Кўпгина педагог ва 


196 
тарбиячилар томонидан ишлаб чиқилган ҳозирги мавжуд компьютерли 
ривожлантирувчи ўйинларининг кўпчилиги психология ва педагогика 
талабларга жавоб бермайди. Бундан ташқари, бундай дастурларни бир жойга 
тўплаб, уларни экспертизадан ўтказиш ва ижобийларини марказлашган ҳолда 
мактабгача таълим муассасаларига тарқатиш масаласи ҳануз очиқ қолмоқда. 
Шундай 
қилиб, 
мактабгача 
таълимни 
ахборотлаштиришни 
ривожланишидаги истиқболли йўналишлардан бири мутахассис кадрлар 
тайëрлаш, демак, назарий ва амалий масалаларни (компьютер дастурларини 
самарали фойдаланишнинг педагогик ва психологик шарт ва шароитлари, 
тамойиллари ва улардан фойдаланиб, ўқитиш-ўргатиш услубиѐтини ишлаб 
чиқиш) ечиш муаммосидир. Мактабгача ëшдаги болаларни ривожланиш 
хусусиятларига мос тўғри лойиҳаланган (эргонометрик, бола саломатлиги 
талабларни ҳисобга олган ҳолда) ва самарали компьютер дастурларини ишлаб 
чиқиш муаммоси ҳам юқоридаги муаммолардан қолишмайди. Ҳозирги кунда 
таклиф 
қилинаëтган 
компьютерли 
ўйинлар 
ичида 
болаларни 
ривожлантирувчилари ҳам мавжуд. 
Қуйида компьютерли таълимий ва ривожлантирувчи ўйинлардан 
МТМларда фойдаланиш бўйича амалий масалалар ва фойдаланиш усулларини 
қараймиз. 
МТМлар мактабга тайѐрлов гуруҳларининг талим-тарбия жараѐнини 80 
фоизи ўйин ва 20 фоизи машғулотлар ташкил этадилар. Демак, МТМ 
тарбияланувчиларининг асосий фаолиятлари ўйиндан иборат.
Одатда, ўйинлар икки туркумга: ижодий ва қоидали ўйинларга 
ажратилади.
Қоидали ўйинлар катталар (педагоглар, услубчилар, махсус масъул 
кишилар) томонидан яратилиб тарбияланувчиларга тақдим этилади. Ижодий 
ўйинлар гуруҳини сюжетли-ролли ўйинлар ташкил этадилар. Тайѐр мазмунли 
қоидали ўйинларнинг энг муҳим томони, улар ҳам дидактик ўйинлигидир. Бу 
ҳолда дидактик ўйинлар тарбияланувчиларга таълим ва тарбия беришда восита 
ролини ўйнай оладилар.


197 
Компьютер ўйинлари компьютер техникасининг шаклланиши ва 
ривожланиши билан бир вақтда пайдо бўла бошлади. Қуйида МТМларда 
компьютерларда фойдаланиш бўйича баъзи бир амалий масалаларни кўриб 
чиқамиз. 
Ривожлантирувчи ўйинлар мантиқий фикрлаш, нутқни тўғри ифодалаш, воқеа-
ҳодисалар моҳиятини тасаввур этиш, қобилиятини ўстириш ва ҳоказолар билан 
характерланади. Қизиқтирувчи ўйинлар ҳам компьютерли ўйинлар туркумига 
кириб тарбияланувчиларни фаолликка ундайди, билимларни аҳамиятини 
англашга ѐрдам беради, мустақил равишда хулоса қилишга ўргатади. 
Компьютерли ривожлантирувчи ўйинларни ўзлари эса, дидактик ўйинлар 
туркумига кириб, мактабгача ѐшдаги болаларнинг ѐш ва имкониятларига мос 
келадиган таълим бериш услубидир. Булар қаторига бошқотирма ўйинлари ҳам 
киради. Компьютерли ўйинлар болаларга психологик таъсир бергандагина, 
улар ривожлантириш характерига эга бўладилар. Ўз навбатида, компьютерли 
ривожлантирувчи 
ўйинлар, 
МТМ 
тарбияланувчиларининг 
танқидий 
фикрлашларини, тафаккурларини, ақлий қобилиятларини, хотираларини, 
сезгирликларини тараққий қилдиришга йўналтирилган бўлади.
Қуйида компьютерли таълимий ва ривожлантирувчи ўйинлардан 
намуналар келтирамиз. Компьютерли ривожлантирувчи ўйинлар ҳам хилма-
хил бўлади, масалан, Лото ўйини (катакчаларни тўлдириш) ―Ўйлаб топ‖, 
―Кичик светофор–лабиринт‖ ўйини, ―Шаклларни устма-уст қўйиш‖, ―Икки 
ҳалқа‖, ―Жадвални тўлдир‖ ва бошқалар шулар жумласидандир. 
Ушбу 
қўлланмада 
қараладиган 
компьютерли 
таълимий 
ва 
ривожлантирувчи ўйинлар ҳам - дидактик ўйинлар туркумига киради. 
Дидактик ўйин эса, МТМ тарбияланувчиларига таълим-тарбия бериш 
жараѐнида 
қўлланиладиган 
услублардан 
бири 
ҳисобланади. 
Ўйин 
кичкинтойлар яхши ўзлаштирадиган фаолият ҳисобланади. Ўйин машғулотлар 
ва машқлар шаклида олиб борилади. МТМ лар учун мўлжалланган 
компьютерли таълим ўйинлари бўйича ―таълим–тарбия дастурлари‖ асосида 
режали равишда амалга оширилади .


198 
МТМ тарбиячилари компъютерли таълим ва ривожлантирувчи 
ўйинларни амалга ошириш бўйича қуйидагиларга эътибор беришлари лозим.
1. Бир марталик ўйин (сеанс) 15 дақиқадан ошмаслиги керак
2. Компьютерли ўйинларни бошқа турдаги ўйинлар билан алмаштириб 
олиб бориш, яъни 15 дақиқа давом этган компьютерли ўйиндан сўнг жисмоний 
ҳаракатли ўйинга ўтиш. 
3. Тарбияланувчиларга жангарилик, зўравонлик ва бошқа номаъқул 
ўйинларни кўрсатмаслик. 
4. Компьютерли ўйинларни маьлум бир таълим-тарбия йўналиши бўйича 
ўтказилишини таъминлаш. 
5. 
Компьютерли 
ўйинларни 
тарбияланувчиларнинг 
фикрлаш 
қобилиятларни ривожлантирилишига қаратилган бўлишига эришиш.
6. Компьютерли ўйинларни тарбияланувчиларни зеҳнларини ва 
зийракликларини оширишга қаратиш.
7. МТМ тарбиячиларининг ўзлари томонидан компьютерли таълим ва 
ривожлантирувчи ўйинларни яратишни таъминлаш.
Қуйида 
компьютерли таълим ва ривожлантирувчи ўйинлардан 
намуналар келтирамиз.
МТМлар 
учун, 
муаллиф 
томонидан 
компьютерли 
таълимий-
ривожлантирувчи ўйинлардан «Шаклларни устма-уст қўйиш‖ сериясидаги 
ўйинларнинг 5 хил даражаси яратилган бўлиб, ҳар бир турига 11 та ўйин 
киритилган. Ўйинларнинг умумий сони 55 ни ташкил этади. Ҳар бир тур 
ўйинлари бир-биридан мураккаблик даражаси билан фарқланади. Ушбу 
ўйинларнинг 1-, 2-, 3 – даражалари катта гуруҳ тарбияланувчилари учун, 3-, 4-, 
5 – даражалари эса, мактабга тайѐрлов гуруҳи учун мўлжалланган. МТМларда 
ушбу компьютерли ўйинлар туркумидан икки йўналиш бўйича фойдаланиш 
мумкин: 
1) таълимий-ривожлантирувчи ўйинлар сифатида; 
2) ривожлантирувчи ўйинлар сифатида. 

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish