Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши давлат университети



Download 3,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/72
Sana25.02.2022
Hajmi3,67 Mb.
#262246
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   72
Bog'liq
maktabgacha talim muassasalarida multimedia texnologiyasidan fojdalanish uslubiyoti (1)

Бажариладиган ишлар
Маъсул
Куннинг биринчи ярми
1.МТМ ҳудудини ободонлаштириш (гул ва кўчат 
экиш) 
МТМ мудираси
2.МТМ 
ҳудудида 
парвариш 
қилинаѐтган


190 
дарахтларга шакл бериш
3. Ариқ ва сув йўлларини тартибга тушириш
4.МТМ ҳудудини ахлатлардан тозалаш
5. МТМ дурадгори ҳамкорлигида қушларга ин ясаш 
ва дарахтга ўрнатиш
Тарбиячи
Куннинг иккинчи ярми 
1. Тарбияланувчилар ота-оналари билан бирга 
қуйидаги мавзуларда суҳбат ўтказиш мумкин:
- Она табиатни асраймиз.
-Тоза ҳаво-дардга даво. 
- Ичимлик сувини исроф қилмайлик.
Тарбиячи
2. Тарбияланувчиларга она табиат тўғрисидаги 
шеърлар ва қўшиқларни айттириш.
Услубчи
3. Экологик ўйин ташкил этиш (топишмоқлар ва 
савол-жавоблар). 
5. 
Экология кунига якун ясаш ва фаол 
тарбияланувчиларни мукофотлаш. 
Экологик амалиёт: 
1.Хонада ўрнатилган тувакдаги гулларга сув қўйиш. 
2.Аквариумдаги балиқчаларга овқат бериш. 
3.Қафасдаги уй қушчаларга дон бериш.
4.Компьютер ўрнатилган хонани шамоллатиш. 
5-§. МТМларда компьютерли таълимий ва ривожлантирувчи ўйинлар
 ўтказиш услубиѐти 
Кундалик ҳаëтимизга ҳамда кишилар фаолиятининг кўп соҳалари кириб 
келаëтган ва уларнинг ривожланишига таъсир қилаëтган ахборот ва компьютер 
технологияларини тезликда ривожланиши, уларни ўйин, ўйинли фаолият, 


191 
мактабгача ëшдаги болаларни тарбиялаш ва ривожлантиришга ҳам таъсир 
этмокда.
Ҳозирги вақтда мактабгача ëщдаги болаларга янги ахборот 
технологияларини ўргатиш, уларни компьютер билан таништириш, компьютер 
саводхонлиги асосларини ўқитиш, ахборот жамияти ҳаëтига психологик 
тайëргарликларини шакллантириш масалалари долзарб вазифалар сирасига 
кирмоқда.
Республикамиздаги мактабгача таълим муассасаларида ўтазилаëтган 
кўпгина тажрибаларнинг натижалари, ëши катта болалар боғчаларида махсус 
компьютер ўқув-ўйинли ва ривожлантирувчи дастурлардан фойдаланиш яхши 
самара бераëтганлигини тасдиқламокда, шунингдек, амалиëт, бевосита болани 
ахборот олами билан танишишининг биринчи босқичи бўлиши мумкинлигини 
кўрсатмокда. Республикамизда кўп ҳолларда бундай ишлар мактабгача таълим 
муассасаси машғулотларида эмас, балки кўпроқ уйда, ота-оналари, акалари ва 
опалари билан ҳам амалга оширилмокда.
Шунинг учун, бугун мактабгача таълим муассасалари тарбиячи-
педагоглар ва шу соҳа бўйича илмий-тадқиқот олиб бораëтган 
тадқиқотчилардан 
компьютердан 
МТМда 
фойдаланиш 
мумкинми? 
Компьютерли ривожлантирувчи ўйин нима? Мактабгача ëшдаги болаларни 
ўйин фаолиятида тўлақонли шаклланиш ва ривожланиш жараëнида, у 
анъанавий ўйин ва ўйинчоқ билан бир қаторда туриши мумкинми? 
Компьютердан фойдаланиш чегараси мавжудми? Компьютерли ўйин ва 
ўйинчоқлардан фойдаланиш оқибати нималарга олиб келиши мумкин? 
Компьютерни МТМ болаларига ўргатиш ижобий ва салбий томонлари қандай? 
каби саволларга жавоб кутилмоқда. 
Қуйида ўйинларга тааъллуқли назарий фикрларни келтирамиз. 
Компьютерли дастур бола учун янги ўйин воситаси, кизиқ ва 
бошқарилувчи ўйинчоқ бўлиши мумкин ва бу воситалар ѐрдамида турли-туман 
ўйин масалаларини ечиши, демак, ривожланиши мумкин. Лекин, компьютер 
ўйинини муваффақиятли эгаллаш учун болада психик жараëнларни 


192 
шаклланганлик даражаси талаб этилади. Шунинг учун ҳам кўпгина психолог 
олимларнинг фикрича компьютерни 5 ëшдан кичик бўлмаган болаларга 
таништириш мумкинлигини таъкидлайдилар. Чунки: 
1. Компьютерни фаолият воситаси сифатида тўлақонли фойдалаланиш 
учун, боладан белгилар, умумлашган шакллар (бунинг учун, унда етарлича 
ривожланган онг, ижодий тасаввур керак) билан ишлашни билиши керак. 
Экрандаги тасвир – ҳақиқий ëки ўйинли объектларнинг шакллари ва 
белгиларидан иборат ва улар билан бола муваффақиятли амаллар бажариши 
учун, унинг онги етарли даражада ривожланган бўлиши талаб этилади.
2. Компьютер дастури билан ишлаганда бевосита иккиланган фаолият 
амалга оширилади, масалан, бола бармоқлари билан компьютер тугмаларини 
ëки «сичқонча»нинг тугмасини босиб, қўллари билан амаллар бажариши ва бир 
вақтнинг ўзида экранга қараб унда тасвирланган нарса ва ҳодисаларни 
кузатиши керак.
3. Болада ҳаракатларни ихтиëрийлик даражаси ва эркин ўзини-ўзи 
тартибга солиш хусусияти ривожланган бўлиши талаб этилади.
Компьютерда ишлашни ўрганишга мўлжалланган юқорида келтирилган 
шартлар турли-туман предметли-амалий ва ўйинли фаолиятда (расм солиш, 
ясаш, ролли ўйин ва ҳ.к.) шаклланади. Бевосита анъанавий ўйин табиий 
равишда, болани мажбур қилмаган ҳолда у ëки бу ҳаракатлар қилишга 
йўналтиради ва бу ҳаракатларга уни аралаштиради. Ўйин (дастлаб нарсалар 
билан, кейин нарса ëки белги асосида тасаввур киладиган вазиятли ўйинлар)да 
ҳаракатларининг сифатли ўзгартириш, йиғиш, умумлаштириш, белгиларни 
ўрнига (имо, сўз) қўйишлар жуда аниқ намоëн бўлади.
Ривожлантирувчи ўйин, фаолият сифатида болада босқичма-босқич 
ëшига боғлиқ бўлган ҳаракат турини, ўхшаш фикрлашнинг белгили вазифасини 
ривожланишини, кўргазмали-шаклли фикрлашга ўтишни, тушунча туридаги 
нутқий фикрлашни шаклланишини вужудга келишини таъминлайди. Шунинг 
учун, бола томонидан турли анъанавий ўйинларни ўрганиши компьютер 
ўйинларини эгаллаш учун зарур бўлган асосни яратади. Боғча болаларининг 


193 
ўйинли фаолиятига компьютер дастурларини киритиш, тўғри дастурий 
маҳсулот танлаш ва улардан тўғри фойдаланиш, компьютер ўйинини 
болаларнинг ўйинли фаолиятидаги ҳақиқий воситасига айлантиради. Шунда 
боланинг ўйин муҳитини етарлича бойитиш ва компьютер болани психикаси 
ҳамда интеллектини ривожлантиришининг қудратли омилига айлантириш 
мумкин.
Болалар ўйини ва ўйинчоқларини янги технологиялар билан тўлатиш 
ҳозирги кунда, компьютерли ривожлантирувчи дастурларни мактабгача таълим 
муассасаларига жорий қилиш билан боғлиқ бўлган қатор муаммоларга эга.
Республикамиз (Қарши, Самарканд, ва Тошкент)да мавжуд мактабгача 
таълим муассасалари, шу жумладан, хусусий болалар боғчаларида фаолият 
кўрсатаëтган 37 та мактабгача таълим муассасаларининг тарбиячи-
ўқитувчилари орасида анкета саволлари ўтказилди. Тарбиячи-ўқитувчиларнинг 
анкеталарида биргина, яъни «Мактабгача муассасаларига компьютер 
технологиясини, жумладан, мультимедиадан, компьютер ўйинларидан 
фойдаланишни жорий этишда қандай камчилик ва ютуқларни кўрасиз?» деган 
саволига жавоб ëзиб бериш вазифаси қўйилган эди. Уларнинг жавобларини бир 
тизимга солинганда қуйидаги ҳолат кузатилди (жадвал):

Download 3,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish