5-§. Мультимедиали таълим воситалари ва уларни тайѐрлаш
усуллари
Мультимедиали таълим воситалари икки турга бўлинади:
1. Монитор экранидан тўғридан тўғри билим беришга мўлжалланган
воситалар (электрон қўлланма, машғулотлар ишланмаси, компьютерли
―экскурсия ―, компьютерли таълим ўйинлари ва ш.к.).
2. Кўргазмали қурол (дидактик восита сифатида фойдаланиш учун
мўлжалланган воситалар, слайдлар, тақдимотлар, жадваллар ва ш.к.).
Охирги даврда таълим муассасаларида кенг фойдаланиш учун
республикамизда мультимедиали таълим воситаларини ишлаб чиқиш йўлга
қўйилган. Жумладан, шундай таълим манбалари-воситалари Халқ таълими
вазирлигига қарашли мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш
марказида тайѐрланмоқда. Иккинчи манба, Интернет ашѐлари ҳисобланади.
Интернет тармоғига турли соҳалар бўйича, шу жумладан мактабгача таълим
муассасалари учун кўплаб мультимедиа воситалари жойлаштирилган.
Фойдаланувчи Интернет сайтларидан машғулот мавзуларига тегишли
мультимедиа воситасини топиб, улардан МТМларнинг таълим ва тарбия
жараѐнини жадаллаштириш мақсадида фойдаланиши мумкин.
Республика
МТМларида
фойдаланишга
мўлжаллаанган
тайѐр
мультемидиа воситалари етарли эмас. Шунинг учун, ҳар бир МТМ да
тарбиячиларнинг ўзлари мультимедиа воситаларини тайѐрлаши ва таълим-
тарбия жараëнида фойдаланиши лозим. Қуйида, МТМлар шароитида
мультимедиа воситаларининг баъзи турларини тайѐрлаш ва таълим-тарбия
жараëнида фойдаланиш имкониятлари устида тўхталамиз.
Одатда мультимедиа воситаларни икки хил: дастурли ва ролли (ижроли)
усулларда тайѐрлаш мумкин.
1. Дастурли усул. Дастурли воситалар тайѐрлашда Power Point,
Мacromedia Flash каби дастурлардан фойдаланилади..
Машғулот ишланмаси тайѐрлаш. Машғулот ишланмаси деганда монитор
экранига намойиш этиладиган, тарбияланувчиларга ўргатишга мўлжалланган
99
машғулот материали ва мазмуни тушунилади. Қуйида экологик таълим-тарбия
бўйича ―Тоза ҳаво-дардга даво‖ мавзуси бўйича машғулот ишланмаси
тайѐрлашни кўриб чиқамиз.
Даставвал машғулот мавзуси аниқланади, сўнгра ишланма тайѐрлаш учун
қуйидагича алгоритм тузилади: экин майдонини тайѐрлаш, гул уруғи сепиш,
экиш, суғориш, чопиқ қилиш (ишлов бериш), ўтлардан тозалаш, парвариш
қилиш, ўсишини кузатиш, гуллардан завқланиш.
Машғулотни ўтказиш алгоритми:
1. Шу лавҳаларга оид 15-20 та фотосуратлар тайѐрланади (тўпланади).
2. Ушбу фотосуратларни компьютерга файл сифатида сақланади.
3. Power Point дастуридан фойдаланиб, тақдимот материаллари
тайѐрланади.
4. Микрофон товуш платасига (адаптерига уланади ва тарбиячи
фотосуратлар мазмунига қараб мос ҳолда овоз беради ҳамда жараѐнни шарҳлаб
боради).
Слайд тайѐрлаш. Power Point дастури ҳар хил мавзуларга оид жуда кўп
тайѐр тақдимотлар кўринишларни тавсия этади.Бундай кўринишлар ҳар хил
усулда безатилган слайдларни ўз ичига олади.Слайд майдонида зарур бўлса,
ўзимизга керакли матнни, чизмани, жадвал ва диаграммани жойлаштиришимиз
мумкин.
Слайд тайѐрлаш учун Рower Point дастуридан фойдаланиш мумкин.
Microsoft Power Point – универсал, имкониятлари кенг бўлган кўргазмали
амалий дастурлар қаторига киради. Power Point дастури ѐрдамида матн, расм,
чизма, графиклар, анимация самаралари, овоз, видео, ролик ва бошқалардан
ташкил топган слайдларни ва тақдимотларни яратиш имкониятларни беради,
яъни мультимедиали таълим воситаси яратилади.
Бу дастур орқали барча кўргазмали қуролларни яратиш, шунингдек
баъзи жойларда маьлумотлар базаси сифатида ҳам қўллаш мумкин. Айрим
ҳолларда бу дастурдан мультимедиа воситаларини бошқариш ва уларни қўллаб
намойиш этувчи қурилмаларга юбориш вазифаларни ҳам бажариш мумкин.
100
Слайд - маълум бир ўлчамга эга бўлган мулоқот варақлари ҳисобланади.
Унда бирон мақсад учун яратилаѐтган ва намойиш этишга мўлжалланган
материалларнинг элементлари жойлашади. Слайдлар кетма-кетлигидан иборат
тайѐр кўргазма ѐки машғулот материалини компьютер экранида, видео
мониторда, катта экранда намойиш қилиш мумкин.
Слайд тайѐрлаш учун биринчи навбатда Power Point дастурини ишга
тушириш керак. Бунинг учун, Windovs иш столидаги қуйидаги буйруқларни
бажариш керак:
Do'stlaringiz bilan baham: |