- меҳнатга ҳақ тўлашнинг тармоқ тизимига босқичма-боқич ўтиш, яъни
ҳар бир тармоқнинг ўз тариф тизими ишлаб чиқилиши ва бунда уларнинг
ўзига хос жиҳат ва хусусиятларини инобатга олиш даркор.
- иқтисодиѐтнинг моддий тармоқларида ходимлар иш ҳақини
оширишни қуйидагилар натижасида тежалган маблағлар ҳисобига амалга
ошириш:
корхоналарда самарасиз технологиялар ўрнига янгиларини ўрнатиш,
қайта қуроллантириш ва йўқотишларнинг олидини олиш ҳисобига ишлаб
чиқаришнинг ресурс сиғимини камайтириш;
корхоналарда меҳнат унумдорлигини ўстириш, ишлаб чиқариш
ҳаражатларини қисқартириш, мавжуд моддий ва молиявий ресусрлардан
самарали фойдаланиш;
маҳсулот таннархида солиқлар ва мажбурий тўловларнинг улушини
қисқартириб бориш.
- кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликда иш ҳақи ва унга
тенглаштирилган тўловлар ҳисобини юритиш.
- жисмоний шахслар даромадларини солиққа тортиш тизимини
такомиллаштириш, яъни унинг уч даражали шкаласини қайта кўриб чиқиш.
Мамлакат меҳнат салоҳиятини ҳудудлар ва тармоқлар бўйича қайта
тақсимлаш ҳамда ортиқча ишчи кучини иш билан таъминлашда меҳнат
миграциясига алоҳида эътибор қаратиш лозим.
Ишчи кучини экспорт қилиш бўйича ҳуқуқий-тузилмавий асосни
такомиллаштириш лозим. Бунинг учун эса қуйидагиларни амалга ошириш
мақсадга мувофиқдир:
меҳнат миграциясига оид қонунчилик базасини яратиш ҳамда унда
хорижий мамлакатларда ишловчи юртимиз фуқароларининг ҳуқуқ, эркинлик
ва кафолатларини ифода этиш;
хусусий сектор субъектларига ҳам расмий ишчи кучи экспорти
билан шуғулланишга рухсат бериш ва уни амалаг ошириш механизмини
жорий этиш;
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг меҳнат миграцияси масалаларига
оид конвенцияларини ратификация қилиш;
республиканинг хорижий мамлакатлардаги ваколатхоналарининг
хамкор давлатларга ишчи кучи экспортини амалга ошириш имкониятларини
ўрганиш ва амалга ошириш бўйича ваколатларини кенгайтириш;
юксак салоҳиятли ва ишчи кучига талаб юқори бўлган давлатлар
билан ишчи кучини экспорт қилиш бўйича ўзаро Келишув шартномалари
(Меморандумлар) тузиш ва амалга ошириш.
Ишчи кучи экспортини кенгайтириш учун ҳалқаро меҳнат бозорини
изчил ўрганиш талаб этилади. Мазкур бозор ишчи кучи экспорт қилинаѐтган
минтақанинг ўзига хос иқтисодий тараққиѐт даражаси билан тавсифланади.
Ишчи кучи экспорт қилинаѐтган минтақа қуйидаги иқтисодий кўрсаткичлар
билан фарқланиши лозим:
ЯММ нинг реал ўсиши 4-7% ни ташкил этадиган жадал иқтисодий
ривожланиш суръати ва ишсизлик даражасининг 1-2,5% атрофидаги паст
кўрсаткичи;
юқори меҳнат сиғимли ишлаб чиқаришга эгалиги ва миллий
даромадларда иш ҳақи улуши 30-50% ни ташкил этиши;
минтақа иқтисодиѐтининг экспортга йўналганлиги ва жорий
операциялар ҳисобида ижобий сальдонинг мавжудлиги;
ишлаб чиқарилаѐтган маҳсулотлар таннарҳининг нисбатан пастлиги
ва уларнинг жаҳон бозорида талабчанлиги;
қурилиш ишларининг юқори даражаси ва ЯИМ да қурилиш
тармоғининг 7-12% дан иборат йиллик жадал ўсиш суръатга эгалиги.
Ўзбекистонда ишчи кучи экспортининг сезиларли ўсишини таъминлаш
учун юқоридаги кўрсаткичларга эга бўлган мамлакатлар мониторингини
мунтазам олиб бориш ва улар билан ишчи кучини экспорт қилиш юзасидан
хамкорлик алоқаларини ўрнатиш талаб этилади.
Юқорида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш ва улар
доирасида тегишли вазифаларни кўзда тутиш, ўйлаймизки, яқин келажакда
ўзининг ижобий самарасини беради.
Республикамиз иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг бозор
моделларига тўлиқ ўтиши аҳоли иш билан бандлигининг истиқболини
белгилаш соҳасида бир қатор мураккаб ва кўп аспектли вазифаларни қўяди.
Истиқболлаш мамлакат ижтимоий-иқтисодий тараққиѐтини белгилаш ва
унинг аниқ параметрларини ишлаб чиқиш мақсадида амалга оширилади.
Истиқбол
кўрсаткичлари
ѐрдамида
мамлакатни
яқин
келгусида
ривожлантириш дастурлари, концепциялари ва амалга ошириладиган чора-
тадбирларнинг аниқ йўналишлари белгиланади. Шу боис белгиланадиган
истиқбол кўрсаткичлари аниқлилик, ҳисоб-китобга эгалик, асосланганлик,
текширилганлик ва кўп омиллик каби хусусиятларга эга бўлиши лозим.
Иқтисодий кўрсаткичларни истиқболлашда кўп томонламали ва
омилли ѐндашув талаб этилади. Чунки келгусида рўй бериши мумкин бўлган
воқеа-ходисалар ва жараѐнлар бир неча омиллар таъсирида юз беради.
Жумладан табиий-иқлимий, экологик, демографик, иқтисодий, ижтимоий ва
сиѐсий омиллар. Санаб ўтилган омиллар барча иқтисодий жараѐнлар каби
меҳнат бозори ривожланишининг истиқбол кўрсаткичларига ҳам ўз
таъмирини ўтказмай қолмайди. Табиий-иқлимий ва экологик омиллар меҳнат
бозори истиқболига сезиларли таъсир кўрсатиб, унинг натижасида бир қанча
муаммолар юзага келиши мумкин. Масалан, қишлоқ хўжалиги, қайта ишлаш
саноати, енгил саноат, озиқ-овқат саноати ва шу каби тармоқлар табиий-
иқлимий шароитларга юқори таъсирчан бўлиб, уларнинг кескин ўзгариши ва
ноқулай келиши туфайли мазкур тармоқларда фаолият юритаѐтганлар ишсиз
аҳолига айланиб қолиши ва меҳнат бозорида ишчи кучи таклифи сифатида
намоѐн бўлиши мумкин. Лекин мазкур таъсир туфайли вужудга келадиган
ишчи кучи таклифи миқдорини олдиндан башорат қилиб бўлмайди, шу
сабабли ҳам меҳнат бозорининг истиқболини белгилаш доимо муаммоли
вазифа ҳисобланади.
Мамлакат меҳнат бозорининг истиқбол кўрсаткичлари бевосита
демографик омилларга боғлиқдир. Чунки айнан демографик жараѐнларгина
келгусида меҳнат салоҳиятининг миқдор ва сифат жиҳатдан шаклланиши,
тақсимланиши, ишчи кучига айланиши ва таклиф сифатида меҳнат бозорида
пайдо бўлишини таъминлайди. Демографик жараѐнларнинг бугунги ҳолати
меҳнат бозорининг камида келгуси 16 йиллик истиқболига ҳам ўз таъсирини
ўтказади. Чунки бугун туғилган чақалоқ 16 йилдан сўнг меҳнат бозорида ўз
ишчи кучини таклиф этса, ундан сўнг яна бир неча 10 йиллар давомида то
нафақага чиққунча фаолият кўрсатиши мумкин.
Гарчи сўнгги йилларда мамлакатимизда аҳолининг ўсиш кўрсаткичи
камайиб бораѐтган бўлсада (туғилишнинг камайиши ва манфий миграцион
сальдо ҳисобига), бироқ яқин келгуси йилларда ҳам аҳоли сони ўсишиниинг
нисбатан юқори кўрсаткичи сақланиб қолиши кутилмоқда. Чунки кўп
фарзандли бўлиш, оилада ҳам ўғил ҳам қиз фарзандларга эга бўлиш, ягона
қиз ѐки ўғил фарзанд билан чекланмаслик каби истаклар миллатимизга хос
бўлган характердир. Айнан шу сабабли яқин келгуси йилларда Ўзбекистонда
оилаларнинг ўртача ҳажми 4 - 5 киши атрофида бўлиши кутилмоқда.
Шу билан бирга республика қишлоқ аҳолиси сони ўсишининг нисбатан
стабиллашуви кутилиб, умумий аҳоли улушида шаҳар аҳолиси ҳиссаси
нисбатан ижобий ўзгариб боради. Бошқача айтганда, яқин келажакада
Ўзбекистонда урбанизация даражасининг сезиларли ортиши кутилмоқда.
Мазкур ҳолат асосан икки сабабга кўра келиб чиқади. Биринчидан, аҳоли,
жумалдан меҳнат миграциясининг жадаллашуви, яъни қишлоқ аҳолиснинг
шаҳарларга томон ҳаракати янада сезиларли ўсади. Иккинчидан, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 14.07.2005й. даги «Ўзбекистон Республикаси
аҳоли пунктларининг маъмурий-ҳудудий тузилишини янада такомиллаш-
тириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-120 – сонли қарорига мувофиқ
аҳолиси сони камида 2000 киши бўлган, саноат корхоналари, қурилишлар,
темир йўл станциялари ва бошқа муҳим объектлари яқинида жойлашган
қишлоқ аҳоли пунктларига шаҳарчалар мақомини бериш бўйича аниқ
вазифалар белгиланган. Мазкур чора-тадбирларнинг амалга оширилиши
натижасида эса қишлоқ аҳолиснинг маълум қисми шаҳар аҳолиси тоифасига
ўтади. Чунки юқоридаги хусусиятларга эга бўлган қишлоқ пунктлари
республикада кўплаб топилади. Бундан ташқари келгусида шаҳарларда
саноат ва ишлаб чиқаришнинг ривожланиши ҳамда ижтимоий-иқтисодий
инфратузилмаларнинг тараққий этиши натижасида ҳам мазкур ҳудудларнинг
чегараси кенгайиб боради ва атроф қишлоқларни ҳам ўз ичига қамраб олади.
Шунингдек, таҳлилий натижалар кўрсатишича аҳолининг меҳнат
ѐшига кўра структурасида тегишли ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Чунки
келгуси йилларда меҳнат ѐшигача бўлган аҳоли сонининг нисбатан
камайиши кузатилиб, бу ҳолат туғилишнинг нисбатан камайиши ҳамда
мазкур қатламнинг меҳнат ресурслари таркибига ўтиши ҳисобига рўй беради.
Агар 2008 йил бошида меҳнат ѐшигача бўлган аҳолининг жами аҳоли
сонидаги улуши 33,4% дан иборат бўлса, бу кўрсаткич 2012 йилга бориб
30,3% га тушиб қолиши мумкин. Меҳнат ѐшидаги аҳоли сонининг ўзгариш
тенденциясида эса бунинг аксини кўриш мумкин, яъни умумий аҳоли
салмоғида уларнинг улуши ортиб, 2008 йилда 59,6% дан 2012 йилда 62,9% га
етади. Шунингдек, яқин келажакда меҳнат ѐшидан катта ѐшдаги аҳоли сони
ўсиши кутилиб, мазкур ҳолат биринчи навбатда меҳнат ѐшининг юқори
чегарасида бўлган аҳолининг нафақа ѐшига етиши, шунингдек, аҳолининг
умр кўриш давомийлиги кўрсаткичининг яхшиланиши натижасида рўй
беради.
Демак, яқин истиқболда мамлакатимиз меҳнат салоҳияти ошиб борар
экан, ушбу тенденция мазкур салоҳиятдан самарали фойдаланиш ва уларни
иқтисодиѐтнинг турли жабҳаларига сафарбар этиш чораларини кўриш талаб
этади. Бунда давлат ўрта ва узоқ муддатга мўлжалланган мақсадли дастурлар
ишлаб чиқиши лозим бўлади. Чунки мақсадли комплекс дастур меҳнат
бозорининг келажакдаги фаолиятида асосий тадбирларни ишлаб чиқишнинг
самарали воситаларидан бири ҳисобланади. Шунинг учун меҳнат бозори
фаолиятининг мақсадли комплекс дастурини амалга оширишга алоҳида
аҳамият бериш керак. У қишлоқ хўжалиги тармоқларида ишчи кучига талаб
ва таклифни камайтириш; саноат, хизмат кўрсатиш ва бошқа тармоқларда
жонли меҳнат ва иш жойларига ўсиб бораѐтган талабларни қаноатлантириш;
ишчи кучига талаб ва таклиф ўртасидаги бозор мувозанатига эришиш;
ишсизликни камайтириш; юқори малакали ходимларни шакллантириш;
меҳнат бозори инфратузилмаси объектларини самарали ривожлантириш; иш
билан банд бўлмаган шахсларнинг ишончли ижтимоий ҳимояланишини
таъминлашни назарда тутади. Бу каби самарали натижаларга эришиш учун
учун аввало дастурни амалга оширишнинг ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий
механизмларини, молиялаштириш манбаларини ҳамда ижрочи ва
масъулларнинг вазифаларини аниқ белгилаб олиш зарур. Истиқбол
дастурларни ишлаб чиқишда мақсадга йўналтирилганлик, комплекслик,
боғланганлик, қамровлилик, аниқлик, кўп вариантлик, ҳақиқийлик,
рационаллик, устуворлик, чекланганлик, муддатлилик, бошқарувчанлик ва
эгасига мўлжалланганлик каби хусусиятларни ҳисобга олиш лозим.
Юртимиз аҳолиси фаровонлиги истиқболини кўзлаб ишлаб чиқилган
мақсадли дастурларда қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш кўзда
тутилган:
аҳолини иш билан таъминлаш қаратилган ҳудудий дастурларга
мувофиқ йилига 550 мингта (жумладан, кичик корхона ва микрофирмаларни
ривожлантириш ҳисобига – 320 мингта, янги объектларни ишга тушириш,
корхоналарни қайта қуриш, кенгайтириш ва ишлаб чиқариш қувватларидан
унумли фойдаланиш, бозор ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш
ҳисобига – 70 мингта) янги иш ўринлари яратиш режаси қўйилган;
оилавий бизнесни ташкил этишга имтиѐзли кредитларни жалб этиш
ҳисобига ҳар йили кам таъминланган оилалардан бўлган 15 мингта ишсизни
ишга жойлаштириш;
ишсизларни касбга ўқитиш, қайта тайѐрлаш ва малакасини ошириш
мақсадида мавжуд касб-ҳунар коллежлари қошида ўқув курслари ташкил
этиш ва уларга ҳар йили камида 10 мингта ишсиз фуқарони жалб этиш;
меҳнат бозорида эркин рақобат қилиш имконияти чекланган
шахслар (аѐллар, ѐшлар ва ногиронлар) учун иш ўринлари заҳирасини
шакллантирадиган корхоналар сафини кенгайтириш;
йирик саноат корхоналарида меҳанат кооперацияси асосидаги
касаначилик
меҳнатини
ривожлантиришга
қаратилган
Ўзбекистон
Респулибкаси Президентнинг 5.01.2006й.даги ПФ-3706 сонли Фармони
тамойиллари транспорт, алоқа, қурилиш ва қурилиш индустриясининг йирик
корхоналарига ва тайѐр маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи кичик
корхоналарга ҳам қўлланилиши белгилаб қўйилди. Ҳамда ҳар йили камида
160 мингта касаначилик ўринлари яратиш вазифаси белгиланди;
қорамол етиштириш билан банд аҳолини рағбатлантириш мақсадида
йирик шохли қорамол етиштираѐтган 270 минг нафар фуқароларга меҳнат
дафтарчалари бериш ва уларни банд аҳоли тоифасига ўтказиш кўзда
тутилган;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 21.05.2007й.даги ПҚ-640
сонли қарорига мувофиқ, республикада хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Мазкур қарорга асосан
ишлаб чиқилган ҳудудий дастурларда 2007-2010 йилларда мобайнида 25
мингга яқин хизмат кўрсатиш шаҳобчалари ва объектлари ташкил этиш ва
ишга тушириш ҳисобига йилига камида 100 мингта янги иш ўринлари
яратиш ва бу мақсадларга Иш билан бандликка кўмаклашиш жамғармаси
ҳисобидан ҳар йили камида 3 млрд. сўм маблағ ажратиш кўзда тутилган.
Мазкур дастурий вазифаларнинг бажарилиши ва ижтимоий-иқтисодий
ҳаѐтда ўз тасдиғини топиши келажакда аҳоли иш билан бандлигининг
ўсишига олиб келиши муқаррар.
Do'stlaringiz bilan baham: |