ҳуқуқлари ва меҳнат кафолатлари таъминланмаганлигини англатади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, меҳнат миграцияси оқимининг тобора
жаддалашувини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг
«Миграция тўғрисида»ги ва «Фуқаролар меҳнат миграцияси тўғрисида»ги
Қонунларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш талаб этилади.
- «Ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналадиган ва меҳнат
бозорида тенг шароитларда рақобатлашишга қодир бўлмаган шахсларни
ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини
белгилаш
тўғрисида»ги Низомни қайта ишлаб чиқиш ва ҳаѐтга тадбиқ этиш лозим.
Чунки мазкур Низомга мувофиқ ходимларнинг ўртача сони камида 100
кишидан иборат бўлган корхоналар квота иш ўринларини ажратадилар.
Бироқ бугунги кунда республикамизда фаолият юритаѐтган иш берувчилар-
нинг катта қисми айнан кичик корхона мақомига эга бўлиб, улардаги ўртача
ходимлар сони 100 тадан камдир. Бу ҳолат эса ижтимоий ҳимояга муҳтож
шахслар учун иш ўринлари барпо этишнинг миқдорини камайтиради. Шу
сабабли амалдаги низомнинг янги лойиҳасида квоталанган иш ўринлари
ажратишни камида 50 та ходими бўлган корхоналар учун белгилаш мақсадга
мувофиқдир. Шунингдек, ушбу лойиҳада мазкур турдаги иш ўринлари
яратишнинг муддат ва миқдорларини ҳам қайта кўриб чиқиш керак.
-«Меҳнат органларига бўш иш ўринлари ва лавозимлар ҳақидаги
маълумотларни тақдим этиш тартиби тўғрисиа»ги Низомни қайта ишлаб
чиқиш керак. Чунки мазкур Низомнинг амалий тадбиқи паст кўрсаткичга эга
бўлиб, иш берувчиларнинг мавжуд бўш иш ўринлари ва лавозимлари
тўғрисидаги маълумотларни меҳнат бўлимларига тақдим
этиш механизми
самарасиз амал қилмоқда. Таҳлиллар кўрсатишича, йирик корхоналарнинг
50% дан камроғигина бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотларни тақдим
этишса, кичик корхона ва фирмалар эса бўш иш ўринлари банкини
шакллантиришда деярли иштирок этмайдилар. Шу боис меҳнат органларида
рўйҳатга олинган ваканциялар сони уларнинг ҳақиқий миқдоридан бир неча
баробар камдир. Шунингдек, Ўзбекистон
Республикаси Президентининг
2007 йил 6 апрелдаги ПҚ-616 сонли Қарорига мувофиқ туман (шаҳар) меҳнат
бўлимларининг Бандликка кўмаклашиш марказларига айлантирилиши ҳам
уларнинг иш берувчилар билан ўзаро алоқасини қайта кўриб чиқиш ва
такомиллаштиришни талаб этмоқда.
-Ўзбекистон Республикасинингқонунлари, Президент фармонлари,
ҳукумат қарорлари ва шу каби бошқа меъѐрий ҳуқуқий-ҳужжатлар ижросини
таъминлаш юзасидан қатъий назорат ўрнатиш ва доимий мониторинг олиб
бориш тизимини жорий этиш лозим. Чунки бугунги кунда меҳнат, аҳолини
иш билан таъминлаш ва ижтимоий муҳофаза қилишга қаратилган ҳуқуқий
меъѐрларнинг барчаси ҳам амалда ўз ифодасини топаѐтгани йўқ.
-«иш билан бандлик», «норасмий иш билан бандлик», «норасмий
секторда иш билан бандлик», «расмий секторда норасмий иш билан
бандлик», «ишсизлик», «норасмий ишсизлик», «расмий ишсизлик» ва шу
каби тушунчаларининг аниқ мақомини белгилаш
механизмларини жорий
этиш лозим. Чунки ҳанузгача ушбу тушунчаларнинг аниқ меъѐри
(критерияси) ва ифодаси мавжуд эмас.
- статистик ҳисоботлар тизимини такомиллаштириш ва меҳнатга оид
ҳисобларни юритишнинг янгича замонавий шакл, тартиб ва механизмларини
жорий этиш керак. Чунки бугунги кунда статистика, иқтисодиѐт, меҳнат,
молия, солиқ ҳамда маҳаллий хокимият органлари ўртасидаги ўзаро ахборот
ва ҳисобот алмашинувлар (тақдим этишлар) нинг қониқарли йўлга
қўйилмаганлиги ва қатъий дастак (ричаг) нинг йўқлиги сабабли иқтисодий
фаоллик, иш билан бандлик (расмий ва норасмий) ва ишсизлик (табиий,
ҳақиқий, расмий ва норасмий) каби кўрсаткичларнинг аниқ миқдори маълум
эмас. Демак, статистика ҳисоботларни юритиш тизимининг самарали амал
қилишига эришиш учун давлат органларининг ўзаро хамкорликда фаолият
юритишларини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш лозим бўлади.
Шунингдек, мазкур алоқалар бевосита меҳнат бозори инфратузилмаси
ривожига таъсир қилади. Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш
органлари, иш
берувчилар, молия-кредит идоралари, кадрлар тайѐрлаш ва
ўқув муассасалари, хокимият органлари ва шу каби тузилмалар меҳнат
бозори инфратузилмасини ташкил этади. Бугунги эркин иқтисодий
ислоҳотлар шароитида меҳнат бозори инфратузилмасини қуйидаги чора-
тадбирларни амалга ошириш орқали ривожлантириш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: