Биринчидан, инсон интеллект (ақл, идрок, заковат)га эга бўлиб,
уларнинг ташқи муҳитга (бошқарувга) реакцияси механик тарзда эмас, балки
ҳиссиѐтли, англаб етилган тарзда амалга ошади. Демак, жамоа билан инсон
ўртасидаги ўзаро таъсир кўрсатиш жараѐни икки томонламадир.
Иккинчидан,инсонлар доимий равишда такомиллашиб ва ривожланиб
боришга қодирлар. Инсон ҳаѐт давомида ѐки меҳнат жараѐнидамалака ва
касбий кўникмаларга эга бўлади ҳамда бу кўникмалар такомиллашиб боради.
Шунинг учун ҳам ходимларнинг доимий равишда такомиллашиб ва
ривожланиб боришга қодирлиги иқтисодий самарадорликни оширишнинг
энг муҳим ва узоқ давом этадиган манбаидир.
Учинчидан,моддий ва табиий ресурслардан фарқли ўлароқ, инсон
меҳнат жараѐнига онгли равишда, муайян мақсадларни кўзлаган ҳолда
киришади ва ана шу мақсадларни амалга оширишда ўзи ишлаѐтган корхона
ѐки ташкилотдан ѐрдам кутади. Ходимнинг, шунингдек, корхона ва
ташкилотнинг ўзаро ҳамкорликда ишлашдан қаноат ҳосил қилиши бу
ҳамокрликни давом эттиришнинг муҳим шарти ҳисобланади.
«Меҳнат ресурслари» ва «инсон омили» тушунчаларининг турлича
мазмунига эга бўлиши, уларни турлича ѐндашувлар ва усуллар билан
ўрганишни талаб қилади. Ишлаб чиқаришнинг инсон омили, фақат сон
кўрсаткичлари, демографик, тармоқ, касб ва малака тузилмалари билан
тасвирланиб қолмасдан, шу билан бирга, у меҳнатга бўлган муносабат
кўрсаткичларининг ташаббускорлик, тадбиркорлик, қизиқишлар, эҳтиѐжлар,
қадриятлар, хулқ-атвор усуллари билан ҳам тавсифланади.
Меҳнат ресурсларининг юқори сифат кўрсаткичларига эга бўлиши ва
унинг такомиллашуви натижасида мамлакат меҳнат салоҳияти бойиб боради
ва капитал кўринишига эга бўлади. Инсон капитали – энг зарурий ресурс,
унинг аҳамияти табиий ресурслар ѐки моддий бойликлардан баландроқ.
Инсон капиталларининг йиғиндиси меҳнат салоҳиятини ташкил этади. Бозор
ислоҳотлари
шароитида
инсон
капитали
иқтисодий
ўсиш
ва
самарадорликнинг асосий омили ҳисобланади.
Инсон капиталини шакллантириш эса иқтисодиѐт учун инвестиция
киритиш демакдир. «Инсон капитали» тушунчасини ифодалашда қуйидаги
хусусиятларни инобатга олиш керак:
инсон капиталини шакллантириш шахс, корхона, жамият ва
давлатдан салмоқли харажатлар талаб этади;
инсон капиталига киритиладиган инвестициялар унинг эгасига
келажакда кўпроқ ижтимоий-иқтисодий самара ва даромад олиш имконини
яратади;
инсон капитали кўникмалар ва лаѐқат сифатида муайян заҳира
ҳисобланади, яъни уни жамғариш мумкин;
иқтисодий қўйилмалар киритиш қанча эрта бошланса, у шунча эрта
унум бера бошлайди. Шунингдек, сармоя қанча салмоқли ва давомий бўлса,
у шунча юқори ва узоқ вақт наф келтиради;
инсон капиталини шакллантиришда «икки ѐқлама кўпаювчи
самара» ўз ўрнига эга. Унинг моҳияти шундаки, таълим жараѐнида
ўрганувчидан ташқари ўргатувчининг ҳам қобилияти ва маҳорати ўсиб
боради, натижада ҳар иккисининг ҳам даромадлари ошади;
инсонга киритиладиган қўйилмаларнинг характери ва тури тарихий,
миллий, маданий ва анъанавий хусусиятлар билан боғлиқ;
инсон капиталининг моддий капиталдан фарқи шундаки, у ўз эгаси,
яъни тирик инсон шахсидан ажралмасдир;
шаклланиш манбаларидан қатъий назар инсон капиталини қўллаш
ва бевосита даромадлар олиш инсоннинг ўзи томонидан назорат қилинади;
инсон капитали жисмоний ва руҳий жиҳатдан емирилиб боради.
Инсон капиталининг емирилиши биринчидан инсон организми ва унга хос
бўлган психофизиологик функцияларнинг табиий емирилиши (кексайиш),
иккинчидан билимларнинг маънавий емирилиши (эскириш) даражаси билан
аниқланади.
Инсон капиталига киритиладиган инвестициялар соғлиқни сақлаш,
умумий ва маҳсус маълумот олиш, малака ошириш, касбий тайѐргарликдан
ўтиш, турли ахборот ва маълумотларга эга бўлиш, иш қидириш, миграция,
оила қуриш, фарзанд кўриш ва уни тарбиялаш билан боғлиқ ҳаражатлар
кўринишида бўлиши мумкин. Ушбу ҳаражатлардан энг муҳимлари
саломатлик ва таълим учун ҳаражатлардир. Саломатликка, уни сақлашга
йўналтириладиган инвестициялар касаллик ва ўлимнинг олдини олиб,
инсоннинг меҳнатга лаѐқатли умрини, инсон капиталининг ишлаш даврини
узайтиради. Инсон саломатлигининг аҳволи унинг табиий капитали бўлиб,
бутун умр давомида у емирилиб боради. Соғлиқни сақлаш билан боғлиқ
инвестициялар эса мазкур жараѐнни секинлаштиради.
Умумий ва махсус таълим инсондаги билимлар сифатини яхшилайди,
инсон капиталининг сифати даражаси ўсишига хизмат қилади. Таълим
тизимига киритиладиган инвестициялар юқори малакали мутахассислар,
юқори меҳнат унумдорлигининг юзага келишига шароит яратади, улар эса ўз
навбатида иқтисодий тараққиѐт суръатининг жадаллашувига туртки бўлади.
Инсон капитали – бу иқтисодий динамика нуқтаи назаридан, яъни
ижтимоий такрор ишлаб чиқариш категорияси сифатида ифодаланиши лозим
бўлган категориядир. Инсон капиталини такрор ишлаб чиқариш категорияси
циклик шаклга эга бўлган кўп босқичли жараѐндир. Ўзининг такрор ишлаб
чиқариш ҳаракати жараѐнида инсон капитали табиий, иқтисодий ва
инновацион оборотни бажаради. Инсон капиталини такрор ишлаб
чиқаришнинг циклик характери қуйидаги учта асосий кўринишларда акс
этади:
1. Табиий оборот, ходимларни меҳнат фаолияти тугаши билан
алмаштириш ѐки чиқиб кетиши натижасида рўй беради;
2. Иқтисодий оборот, технология, техника ишлаб чиқариш турининг
ўзгариши билан боғлиқ бўлиб, ходимларни қайта тайѐрлаш ва улар
томонидан янги касбларни ўзлаштиришга олиб келади;
3. Инновацион оборот, техника ва технологиядаги сифат ўзгаришлари,
меҳнатни ташкил этиш усулларининг такомиллашиши билан боғлиқ бўлиб,
ходимларни касб-малака тавсифлари ошиши, сифатнинг яхшиланиши,
меҳнат унумдорлиги ва иш ҳақининг ўсиши кузатилади.
Инсон капитали бир вақтнинг ўзида ҳам табиий, ҳам иқтисодий
оборотда бўлиши мумкин ва бу маълум моддий, меҳнат, молиявий
харажатлари талаб этади. Индивидуал инсон капиталларининг барча умумий
оборотлари интеграцияси, ва ўзаро алоқаси жамлама инсон капиталининг
умумий обороти деб аталади. Индивидуал ва жамлама инсон капиталининг
умумий обороти мамлакат миллий бойликларининг такрор ишлаб
чиқарилиши, ўсиши, тўпланиши, фойдаланиш ва истеъмол қилиниши,
шунингдек бутун жамиятни, инсон ҳаѐт фаолиятининг барча соҳаларини
такрор ишлаб чиқариш ва ривожланишини таъминлайди.
Демографик жараѐнлар, яъни аҳоли сонининг кўпайиши, бу ўсишнинг
хусусиятлари ва суръати, туғилиш даражасининг ўзгариши, ўлим даражаси,
аҳолининг ѐш-жинс таркиби, никоҳда бўлиш, авлодлар алмашинуви, узоқ ѐки
қисқа умр кўриш, жисмоний балоғат ва оила таркиби кабилар бутун жамият
ривожланиши билан ўзаро узвий алоқададир. Улар жамият ривожланишига
боғлиқ бўлиб, унга таъсир ўтказади, у ѐки бу давлатларда ижтимоий-
иқтисодий ўзгаришлар кечишини осонлаштиради ѐки қийинлаштиради.
Шунинг учун ҳам аҳоли сонининг ўзгаришига алоқадор муаммолар, унинг
ҳудудий жойлашуви ва иқтисодиѐтга таъсири турли фанлар вакиллари –
иқтисодчилар, демографлар, социологлар, географлар, ҳуқуқшунослар,
тиббиѐтчилар ва бошқалар диққатини доимо жалб этиб келади.
Демографик вазият ҳар доим ўзига хос ҳусусиятга эга бўлиб,
аҳолининг табиий ва механик (миграцион) ҳаракатларида намоѐн бўлади.
Ўзбекистон Республикасида демографик жараѐнлар мураккаб кўринишга эга
бўлиб, бу ҳолат мамлакатда туғилишнинг нисбатан юқорилиги ва унга мос
равишда аҳоли табиий ўсишининг тезкор суръати билан изоҳланади.
Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг умумий сонига кўра, Марказий
Осиѐда давлатлари ичида биринчи, МДҲ таркибига кирувчи мамлакатлар
ўртасида эса учинчи (Россия ва Украинадан сўнг) ўринни эгаллайди.
Аҳолининг юқори суръатлар билан ўсиши Ўзбекистонга хос хусусиятлардан
биридир. Шу жиҳатдан олганда, у яқин чет мамлакатлар ўртасида етакчи
ўринлардан бирини эгаллайди. Ўзбекистон аҳолиси сонининг кўпайиши бир
қанча сабаблар тарихий, ижтимоий, иқтисодий ва, айниқса, республика учун
хос бўлган демографик омиллар таъсирида юз бермоқда. Ўз навбатида бу
омиллар ҳам бир-бири билан бевосита боғлангандир.
Демографик вазиятни таҳлил қилишни, одатда, асосий демографик
кўрсаткичларни ўрганишдан бошланиб, улар ичида аҳоли сони кўрсаткичи
кўпроқ аҳамиятга эга.
Шуни таъкидлаш керакки, Ўзбекистонда фақатгина мустақилликка
эришилгач давлат томонидан аниқ демографик сиѐсат олиб борилиб,
комплекс ижтимоий-иқтисодий чора-тадбирлар амалга оширила бошланди.
Ушбу ва бошқа демографик омилларни ҳисобга олган ҳолда бозор
ислоҳотларининг бошланғич давридаѐқ аҳолининг меҳнат ва бандлик
соҳасида янги сиѐсат ишлаб чиқилди. Унинг асосида эса инсон ресурсларини
сифат жиҳатдан шакллантириш, замонавий тартибга солинадиган меҳнат
бозори тизимини яратиш ва унинг самарали фаолият кўрсатишига эришиш
каби мақсадлар ѐтади.
Мамлакатимизда деморафик жараѐнларнинг мураккаб кўринишига
сабаб бўлган омиллардан бири сифатида аҳолининг республика ҳудудлари
бўйлаб нотекис тақсимотини кўрсатиш мумкин. Аҳолининг турли
минтақаларда турлича миқдор ва зичликда жойлашуви ўзига хос муаммо
ҳисобланиб, бу ҳолат мамлакатнинг тарихий, географик ва табиий-иқлимий
хусусиятлари ҳисобига юзага келган. Республикамизда аҳоли сони тез ўсиб
бораѐтганлиги сабабли унинг зичлиги ҳам ошиб бормоқда. Ҳозирги кунда
Ўзбекистоннинг 14 та маъмурий-ҳудудий бўлинмасидан 10 таси, шу
жумладан, Тошкент шаҳри аҳоли зич бўлган ҳудудий бўлинмалар жумласига
киради, ваҳоланки, улар Ўзбекистон ҳудудининг атиги чорагини, аҳоли унча
зич бўлмаган тўртта вилоят эса республика ҳудудининг қолган тўртдан уч
қисмини эгаллаган.
Демографик ва миграцион ҳаракатлар бевосита аҳолининг сонига
таъсир қилибгина қолмасдан, шунингдек, унинг ѐш ва жинс структурасидаги
ўзгаришларга ҳам сабабчи бўлади. Аҳолининг ѐш ва жинс таркиби меҳнат
салоҳиятининг ҳам миқдор ҳам сифат жиҳатдан шаклланишининг бош
омилларидан бири бўлиб хизмат қилади. Аҳолининг ѐш ва жинсий таркиби
ўзгаришидаги энг муҳим натижалардан бири унинг меҳнатга яроқли
қисмидаги ўзгаришлар ҳисобланади. Меҳнатга яроқли ѐшдаги аҳоли нисбий
ва мутлоқ кўрсаткичларининг ўзгариши меҳнат ресурслари шаклланишига ва
у орқали мамлакат иқтисодий тараққиѐти суръатларига катта таъсир
кўрсатади. Чунки аҳоли структурасида ѐшлар салмоғининг юқори улуши
жамиятнинг салоҳияти демакдир. Зеро, Президентимиз таъбири билан
айтганда, келажак ѐшлар қўлидадир.
Меҳнат ресурслари шаклланишини ўрганишда уларни ѐш гуруҳлари
бўйича кўриб чиқишимиз ҳам мақсадга мувофиқдир. Аҳолининг ѐш таркиби
бўйича гуруҳларга ажратишда уларнинг ѐши чегараларини аниқлаш асосий
муаммо ҳисобланади. Бу масалани ҳал этишда ҳуқуқий асосланган ва амалда
мавжуд бўлган ѐш чегараларини ажратиш муҳим роль ўйнайди. Бунда инсон
организмининг нафақат биологик хусусиятлари, балки мамлакатдаги
ижтимоий ва иқтисодий шароитлар, аҳолининг турмуш даражаси, умумий,
маҳсус ва олий таълим тизимининг ҳолати, ўртача умр давомийлиги ва
бошқалар ҳам ҳисобга олинади. Ана шуларга асосланган ҳолда ижтимоий-
иқтисодий нуқтаи назардан шартли равишда аҳолини ѐшига кўра 6 гуруҳга
бўлиш мумкин:
1. Болалар (0-15 ѐш) – мамлакат жами аҳолисининг энг катта қисмини
ташкил этиб, уларнинг аксарияти меҳнат жараѐнида иштирок этмайди. Аммо
ушбу аҳоли гуруҳи салмоғи меҳнат салоҳиятининг келгуси ва истиқбол
кўрсаткичларини белгилаб беради. Чунки ушбу қатламнинг юқори
чегарасидаги ўсмирлар тез орада меҳнат ресурслари сафига қўшилади.
2. Ўсмир ѐшлар (16-24 ѐш) – мазкур гуруҳнинг катта қисми иқтисодий
нофаол аҳоли таркибига кириб, улар мактаб, академик, лицей, коллеж ва
олий ўқув юртларида таълим олаѐтган ѐшлар, туғруқ таътилидаги аѐллар
ҳисобланади. Шунингдек, мазкур гуруҳ таркибида иқтисодиѐтнинг қатор
соҳа ва тармоқларида банд бўлганлари ҳам мавжуд бўлиб, уларнинг меҳнат
фаолиятлари аксарият ҳолларда бошланғич кўринишга эга бўлади.
3. Ўрта ѐшлилар (25-30 ѐш) – улар ўзининг жисмоний ҳолати ва
имкониятлари жиҳатдан юқори кўрсаткичга эга бўлиб, меҳнатга лаѐқатли
жами аҳолининг асосий қисмини қамраб олади. Бу гуруҳ вакиллари асосан
ўзларининг аниқ ҳаѐт йўлларини танлаб олган, ўз оиласига эга бўлган ва
ҳаѐтда маълум бир ютуққа эришган ҳисобланади. Лекин уларнинг барчаси
ҳам иқтисодиѐтда банд бўлмайди, чунки уларнинг орасида ѐш болали оналар
ва аѐллар ҳам кўпчиликни ташкил этади.
4. 31-59 ѐшдаги аҳоли – ушбу гуруҳдаги аҳоли ўзининг юксак меҳнат
формасига эга бўлиб, ҳаѐтий ва меҳнат тажрибасининг юқори кўрсаткичига
эришади. Шу вақтгача олган амалий кўникма ва тажрибаларини ишлаб
чиқариш жараѐнларига сафарбар этишади ва меҳнат жамоасида алоҳида ўрин
эгаллашади. Бу тоифа инсонлар ѐшларга ўрнак ва маслакдош бўлади. Ушбу
ѐш чегаралари аҳолисининг иқтисодий фаоллик даражаси бошқа қатламларга
нисбатан юқори ҳисобланади. Шунингдек, мазкур қатламнинг юқори
чегарасида пенсия ѐшига етган аѐллар ҳам бўлиб, улар ўзларининг меҳнат
фаолиятларини якунлаш тараддудида бўлишади.
5. 60 дан 70 ѐшгача бўлганлар – мазкур қатлам вакиллари пенсия
ѐшига етган аҳоли ҳисобланиб, уларнинг аксарияти пенсияда бўлади. Лекин
уларнинг орасида ўз меҳнат фаолиятларини давом эттираѐтганлари ҳам
бўлиб (айниқса эркаклар), улар ҳам бутунлай нафақага чиқиш ва меҳнат
фаолиятини якунлаш арафасида бўлишади.
6. Кексалар (70 ва ундан катта ѐш) – уларнинг деярли ҳаммаси меҳнат
фаолиятидан четлашган бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг меҳнат қонунчилигига кўра меҳнат
лаѐқати бўйича аҳоли уч гуруҳга ажратилади. Жумладан:
меҳнатга қобилиятли ѐшгача (0-15 ѐш);
меҳнатга қобилиятли ѐшдаги (16-54 ѐш аѐллар, 16-59 эркаклар);
меҳнатга қобилиятли ѐшдан катталар (55 ва ундан катта аѐллар, 60
ва ундан катта эркаклар).
Демак, меҳнатга лаёқатли ёшдаги меҳнатга қобилиятли аҳоли – бу
ишламаѐтган I ва II гуруҳ ногиронлари ва ѐшига кўра имтиѐзли шартларда
пенсия олувчи шахслардан ташқари меҳнатга қобилиятли ѐшдаги шахслар
(16-60 ѐш бўлган эркаклар ва 16-55 ѐш бўлган аѐллар) дир.
Меҳнат ресурсларининг аксарият қисмини меҳнатга лаѐқатли ѐшдаги
меҳнатга қобилиятли аҳоли ташкил этади. Шунинг учун ҳам меҳнат
ресурсларининг динамикасига хос хусусиятлар кўпроқ даражада меҳнатга
лаѐқатли ѐшдаги аҳоли билан боғлиқдир. Меҳнат қилишга лаѐқатли ѐшдан
катта кишилар, ишловчи пенсионерлар ва меҳнатга лаѐқатли ѐшдан кичик
кишилар, ишловчи ўсмирлар меҳнат ресурсларининг салмоғида у даражада
сезиларли рол ўйнамайди. Иқтисодиѐтда ҳамиша пенсия ѐшдаги кишилар
меҳнатидан фойдаланиш «нуқта» лари бўлади. Улар орасида юқори ақлий
малака ишлатишни талаб қиладиган фаолият турлари ҳам бўладики, улар
инсондан юқори умумтаълим тайѐргарлигини ва муайян амалий тажрибани
талаб қилади. Кўпгина мактаб муаллимлари, олий ва ўрта махсус ўқув
юртларининг ўқитувчи-профессорлари, шифокорлар, илмий ходимлар ва
бошқа юқори ақлий фаолият турлари вакиллари борки, улар пенсия
маррасидан ўтгандан кейин ҳам муваффақиятли меҳнат қилиб қелмоқдалар.
Пенсия ѐшининг дастлабки беш йилида (эркаклар учун 60-64 ѐш, аѐлларда
55-59 ѐшда) алоҳида фаоллик сезилади.
Меҳнат салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг энг
муҳим омилларидан яна бири бу - меҳнат шароитларини такомиллаштириш
ҳисобланади. Маълумки, меҳнат шароитлари - бу ташқи муҳит омилларининг
мажмуаси бўлиб, улар меҳнат жараѐнида одамнинг соғлиғи ва меҳнат
қобилиятига таъсир этади. Ҳар бир иш жойидаги меҳнат шароитини
қуйидаги омиллар гуруҳларига ажратиш мумкин: ишлаб чиқариш,
санитария-гигиена, хавфсизлик, муҳандислик-психологик, эстетик ва социал
омиллар.
Ишлаб чиқариш омиллари техника ва технологиянинг хусусиятлари,
меҳнатни механизациялаш ва автоматлаштириш даражаси, иш жойини
жиҳозлаш сифати, меҳнат ва дам олиш тартиби билан белгиланади.
Ходимнинг жисмоний ҳаракати ва ақлий зўриқиши, ишчанлик аҳволи,
ишнинг суръати ва бир хиллиги уларга боғлиқ бўлади. Корхонада ушбу
омиллар ишнинг энг маъқул суръатини таъминлаш, меҳнат унумдорлигини
оширишга ѐрдам берадиган, ходимнинг соғлиғига салбий таъсир этмайдиган
тарзда шакллантирилиши лозим.
Санитария-гигиена омиллари - бу иш жойидаги ҳарорат, намлик,
ҳавонинг ифлосланиши, шовқин, тебраниш, ѐритилганлик кабилардир.
Хавфсизлик омиллари ходимни жароҳатдан, электр токи уришдан,
кимѐвий ва радиацион ифлосланишдан ҳимоялашни назарда тутади.
Муҳандислик-психологик омиллар иш жойларидаги кулайликни,
технологик жараѐннинг, машина ва механизмларга хизмат кўрсатишнинг
мукаммаллигини белгилайди.
Эстетик омиллар ишлаб чиқариш муҳитининг гўзаллигини, иш
жойидаги шакл, ранг ва товушнинг ѐқимлилигини, дам олиш зонасининг
тинчлантирувчи даражада ташкил этилишини белгилайди.
Социал омиллар меҳнат жамоасидаги ўзаро муносабатлар, раҳбарлик
услуби, корхонанинг мақсад ва вазифаларни ходимнинг манфаатлари билан
мосликда бўлиши орқали аниқланади. Ушбу омиллар таъсирида жамоадаги
ахлоқий-психологик муҳит шаклланади.
Меҳнат хавфсизлиги нуктаи назаридан ушбу омилларнинг махсус
меъѐрлар билан ўрнатиладиган йўл кўйиладиган даражалари фарқланади. Иш
жойларида унумли меҳнатга ѐрдам берувчи меъѐрий муҳитни яратиш,
биринчидан, табиий шароитларга (иқлим, йил фасллари ва б.); иккинчидан
технологик жараѐнга; учинчидан ходимларнинг ўзларига боғлиқ бўлади.
Меҳнат шароитининг одам организмига хавфли таъсири даражасини
пасайтириш ва кулай шароитларни яратиш социал иқтисодиѐтда меҳнатни
ташкил этишнинг муҳим мақсадларидан бири ҳисобланади.
Бунга меҳнат шароитини тартибга солувчи тегишли меъѐрларга риоя
қилиниш устидан назорат ўрнатиб, шунингдек ҳуқуқий, иқтисодий, тиббий,
техникавий ва ташкилий тавсифдаги ўзаро боғлиқ бўлган ва бир вактда
ўтказиладиган тадбирлар мажмуасини ишлаб чиқиш ва рўѐбга чиқариш
орқали эришиш мумкин. Бунинг учун, социал иқтисодиѐтнинг шаклланиш
босқичида, қуйидагилар зарур:
- меҳнаткашларни касбий таваккалчиликдан ижтимоий ҳимоялашнинг
давлат дастурини ишлаб чиқиш, унга иккита ўзаро боғлиқ қонунлар - ишлаб
чикаришдаги бахтсиз ҳодисалардан мажбурий социал суғурталаш ҳамда
касбий нафақаларни мажбурий социал суғурталаш тўғрисидаги қонунлар
қабул қилиниши ва кўлланилиши киритилиши лозим;
- жаҳон ҳамжамияти томонидан ўрнатилган, меҳнат шароити ва
муҳофазаси масалаларини ҳал этишнинг стратегик йўли сифатида –
ХМТнинг меҳнат - муҳофазасидаги таянч конвенцияларини ратификация
қилиш давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
-
янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш лойиҳаларининг
лицензияларини меҳнат хавфсизлиги ва гигиена талабларига мувофиқлигини
экспертиза қилишнинг давлат тизимини яратиш ва амал қилиш бўйича
давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- ҳар хил ишлаб чиқаришда, минтақавий корхоналарда касбга доир
хавф-хатар даражаси тўғрисида объектив, очиқ ва ҳаммага эркин тарздаги
статистик ҳисобот ва маълумотларнинг давлат тизимини ишлаб чиқиш ва
амалга киритиш;
- техника хавфсизлиги, меҳнат муҳофазаси, гигиена ва тиббиѐт
соҳасида техникавий ва ташкилий ишлар бўйича хизмат кўрсатиш
марказлари яратиш дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
- меҳнат муҳофазаси соҳасидаги илмий тадқиқотларни, кадрлар
тайѐрлашни, ахборотлар нашр этишни молиялаштириш учун жамғармалар
яратиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |