Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қаршидавлат университети



Download 428,6 Kb.
Pdf ko'rish
bet15/20
Sana23.02.2022
Hajmi428,6 Kb.
#175201
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
mehnat salohiyatidan samarali fojdalanish va uni takomillashtirish

Учинчидан, ишсизларни ишга жойлаштиришда хусусий секторнинг 
иштирокини кучайтириш ва бу ишда хусусий кадр агентликлари фаолиятини 
қўллаб-қувватлаш лозим. Бугунги кунда республикамизда хусусий кадр 
агентликлари фаолияти деярли мавжуд эмас. Фақат айрим интернет 
сайтларидагина 
(
www.uzjobs.com

www.superjob.uz

www.jobs.doda.uz

www.uzcv.com

www.resume.uz
,) бўш иш ўринлари ва иш қидирувчилар 
тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилмоқда. Ишга жойлаштириш ва ишчи 
кучи ѐллаш бўйича хусусий сектор хизматидан фойдаланиш натижасида 
меҳнат бозорида рақобат муҳити шаклланади. Соғлом рақобат эса талаб ва 
таклифнинг қондирилишини ҳамда улар ўртасидаги ўзаро миқдорий ва 
таркибий нисбатнинг яқинлашувини таъминлайди.
Маълумки, кадрлар тайѐрлаш ва ўқув муассасалари мамлакат меҳнат 
бозорига малакали ва рақобатбардош мутахассислар чиқишини таъминлаб 
берувчи ҳамда миллий иқтисодиѐт тармоқларининг кадрларга бўлган 
талабини қондирувчи асосий тизим ҳисобланади. Шу боис меҳнат бозорида 
мазкур муассасалар масъулияти ва ролини кучайтириш лозим. Бунинг учун 
эса қуйидаги чора-тадбирларни амалга ошириш талаб этилади:

ўқув муассасалари (касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари) 
билан иш берувчилар, меҳнат органлари ва маҳаллий хокимликларининг 
ўзаро хамкорлигини кенгайтириш; 

касб-ҳунар коллежларини қуриш ва жойлаштиришда ҳудуднинг 
табиий, ижтимоий, иқтисодий ҳамда инфратузилма хусусият ва шарт- 
шароитларига алоҳида эътибор қаратиш;



иқтисодиѐт тармоқларининг кадрларга бўлган реал эҳтиѐжларидан 
келиб чиққан ҳолда ўқув муассасаларига талабалар қабул қилиш; 

талабаларнинг ўқув, машғулот ва амалиѐт жараѐнларини ташкил 
этиш ҳамда битирувчиларни ишга жойлаштиришнинг самарали тизимини 
яратиш, шу асосда мақсадли дастурлар ишлаб чиқиш ва уларга мувофиқ 
чора-тадбирларни амалга ошириш; 

ҳудудий меҳнат, иқтисодиѐт ва хокимият органлари томонидан 
аниқланган бўш иш ўринлари миқдори ва кадрларга бўлган талаб асосида 
битирувчиларни ишга тақсимлашни ташкил этиш; 

ҳар ўқув йили якуни арафасида ҳудудий меҳнат органлари ва 
маҳаллий хокимликлар мутасаддилигида битирувчилар меҳнат ярмаркалари 
фаолиятини йўлга қўйиш ва унинг мунтазамлигини таъминлаш. 
Ишсизларни меҳнатга жалб этиш ҳамда бўш иш ўринлари ва 
лавозимларини мутахассис кадрлар билан таъминлашнинг энг асосий 
йўлларидан бири бу меҳнат ярмаркаларини ташкил этишдир. Чунки меҳнат 
ярмаркалари шундай маконки, бунда бир неча юзлаб, ҳатто минглаб 
ишлашни ҳохловчи ва иш берувчилар ўзаро юзма-юз кўришишлари мумкин. 
Шунингдек, бу жараѐнда рақобат омили хукмрон бўлиб, ҳар икки субъектда 
(талаб ва таклиф) ҳам танлов имконияти мавжуддир.
Кадрлар тайѐрлаш ва улардан турли ижтимоий-иқтисодий жабҳаларда 
фойдаланишда сифат кўрсаткичлари ўз устуворлигига эга бўлиши лозим. 
Яъни бунда инсон ресурслари, меҳнат салоҳияти таркиби ва ҳаракатида 
сифат силжишлари умумий кўринишда қуйидагилардан иборат бўлиши 
керак:

Download 428,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish