Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


I БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИННОВАЦИОН



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

I БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИННОВАЦИОН 
ИҚТИСОДИЁТ ФАНИ ҲАҚИДА ТУШУНЧА УНИНГ 
ПРЕДМЕТИ, МАҚСАДИ, ВАЗИФАСИ ҲАМДА ТАДҚИҚОТ 
УСУЛЛАРИ 
Ўқув мақсади: Қишлоқ хўжалигининг жаҳон иқтисодиёти ва 
республика иқтисодиётида тутган ўрнини, қишлоқ хўжалигининг 
ўзига хос хусусиятларини, тармоқда инновациянинг иқтисодий-
ижтимоий аҳамиятини, Инновацияни ривожлантиришга қаратил-
ган 
ҳукуматнинг 
ҳуқуқий 
ва 
ташкилий-иқтисодий 
чора-
тадбирларини ва инновацион ривожлантириш Концепциясини, 
“Инновацион 
иқтисодиёт” фанининг предмети, мақсади, 
вазифаларини ва фаннинг мазмунини ёритишда қўлланиладиган 
тадқиқот усулларини ўрганишдан иборат. 
Таянч 
иборалар: 
Қишлоқ 
хўжалигида 
инновациялар, 
инновацион технология, инновацион маҳсулот, инновацион 
фаолият, инновацион иқтисодиёт, инновацион сиёсат, инновацион 
ривожланиш, иқтисодий мустақиллик, ялпи ички маҳсулот (ЯИМ), 
бозор иқтисодиёти. 
1.1 Қишлоқ хўжалигида инновацион иқтисодиёт ҳақида 
тушунча ва республика иқтисодиётидаги ўрни ҳамда аҳамияти 
Қишлоқ хўжалигида инновацион технологияларнинг асосий 
қоида 
ва 
категорияларини 
ўрганиш 
учун 
«инновация» 
тушунчасининг иқтисодий мазмуни ва моҳиятини тўлиқ англаб 
етишимиз лозим. Ўзбек тилининг изоҳли луғатида “ инновация” 
атамасини инглиз тилидаги “innovation” сўзидан олинган бўлиб
киритилган янгилик, ихтиро
3
, деган маъноларни англатади. Ўша 
жойнинг ўзида ушбу атамага учта изоҳ берилган. 1. Техника ва 
3
Ўзбек тилининг изоҳли луғати.80000 дан ортиқ сўз бирикмаси.Ж.II.Б- М- Т: “ Ўзбекистон миллий 
энциклопедияси”ДИН, 2006, 213 бет. 


14
технологияларнинг янги турлари (авлодлари)ни жорий этиш 
мақсадида иқтисодиётга сарфланган маблағлар. 2. Илғор техника ва 
технология, бошқариш ва бошқа соҳалардаги янгиликлар ва 
уларнинг турли соҳаларда қўлланилиши. 3. Муайян тилда, асосан 
унинг марфология соҳасида энг сўнгги даврларда пайдо бўлган 
янги ҳодисалар (тил бирликлари)
4

Иқтисодий адабиётларда инновация (ингл. innovation) – 
потенциал илмий-техник тараққиётни (ИТТ) янги маҳсулот ва 
технологиялар кўринишида реал тараққиётга айланиши, деб 
таърифланади. Бозор иқтисодиётида инновацияларни тизимли 
тақдим этиш услубиёти халқаро стандартларга асосланган ва уларга 
мувофиқ инновация деганда, бозорга кириб келган янги ёки 
такомиллаштирилган маҳсулот, амалиётда қўлланилаётган янги ёки 
такомиллаштирилган 
технологик 
жараён 
ёки 
ижтимоий 
хизматларга бўлган янгича ёндашув кўринишидаги инновациявий 
фаолият натижаси тушунилади. Инновация бу инсоннинг хаёлида, 
ижодида етилган, “пишган”, ақлий меҳнатнинг якуний натижаси 
сифатида ўйлаб топилган, жорий қилинган, киритилган, ишлаётган 
янгиликдир. Ушбу муаммо бўйича кўп сонли тадқиқотлар амалга 
оширилган бўлишига қарамасдан, бугунги кунда инновациявий 
фаолият соҳасида ягона, умумий тарзда қабул қилинган 
терминология мавжуд эмас. Шунинг учун ҳам адабиётларни 
қисқача таҳлилини келтириш ва инновациявий фаолият соҳасидаги 
асосий тушунчаларни конкретлаштириш мақсадга мувофиқ бўлади. 
Инновациявий назарияни асосий ривожланиш босқичи 
В.Зомбарт, В.Митчерлих, Й.Шумпетер ишларига тўғри келган. 
Инновациялар назариясини шаклланиши ва ривожланишига 
австриялик олим Й.Шумпетер катта ҳисса қўшган. Й.Шумпетер 
конъюнктура силжишлари манбаларини таҳлил қилиш натижасида, 
ишлаб чиқариш ва бозор ривожланишидаги ўзгаришларнинг янги 
омилларини ажратди ва уларга қуйидагиларни киритди: 
¾ янги хусусиятларга эга маҳсулотни ишлаб чиқариш; 
4
Ўша жойда, 212 бет. 


15
¾ янги илмий кашфиёт ёки тижоратлаштириш усулига 
асосланган ишлаб чиқаришнинг янги услубини жорий этиш; 
¾ саноатнинг мазкур тармоғи тақдим этилмаган, янги савдо 
бозорларини ўзлаштириш; 
¾ хом-ашё янги манбасидан фойдаланиш; 
¾ ишлаб чиқаришни тегишли тарзда қайта ташкил этилишини 
амалга ошириш, масалан, монополликни таъминлаш. 
Муайян янгилик даражасини баҳолаш ва конъюнктура 
силжишларининг амплитудаси ва давомийлигини аниқлаш учун 
Й.Шумпетер янгилик мезонини киритди ва ушбу мезон мазкур 
туркумлаштириш асосини ташкил этди. 
Шу 
сингари, 1930-йилларда 
Й.Шумпетер 
томонидан 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish