Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


 Қишлоқ хўжалигида инновацияларнинг ўзига хос



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

1.2 Қишлоқ хўжалигида инновацияларнинг ўзига хос 
хусусиятлари 
Инновацияларни тармоқлар бўйича таснифлаш ҳам ҳар бир 
соҳанинг ўзига хос хусусиятларига боғлиқ. Бу хусусиятлар 
уларнинг ҳар бирига алоҳида ёндашувни тақозо этади. Қишлоқ 
хўжалиги бошқа тармоқларга нисбатан, жорий қилиниши ва амалда 
синаб кўрилиши жиҳатидан тубдан фарқ қилади. Масалан саноат 
билан қишлоқ хўжалиги бир-биридан тубдан фарқ қилган ҳолда 
мўлжалланган инвестицияларни қўллашни бир хилда олиб бориб 
бўлмайди. Шу сабабли инновация қишлоқ хўжалигида ёки қишлоқ 
хўжалигига мўлжалланган инвестициялар деб юритилади. Аммо 
инновациялар тармоқлар бўйича таснифланганда уларнинг бир-
бирига боғлиқлигини кўришимиз мумкин. 
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган инновациялар нафақат 
техника ва технологияларни, балки агротехник тадбирларни ҳам 
такомиллаштирилиши 
мумкин. 
Қишлоқ 
хўжалигидаги 
инновациялар тирик организмлар ва ҳайвонат дунёси билан ҳам 
боғлиқдир. Шу сабабли қишлоқ хўжалигининг инновацион 
жараёнларини ўсимликчиликда ва чорвачиликда амалга ошириш 
мақсадга мувофиқдир. Иқтисодиётнинг ҳар бир тармоғида ишлаб 


34
чиқариш воситаларидан фойдаланилади, турли хил маҳсулотлар 
ишлаб чиқарилади, ишчи-хизматчилардан етарлича малака талаб 
қилинади. Худди шундай қишлоқ хўжалигининг ҳам ўзига хос 
хусусиятлари борки, бу тармоқда тадбиркорлик фаолиятини олиб 
боришда ушбу хусусиятларни ҳисобга олиш зарур (1.2.1-расм). 
Қишлоқ хўжалигида инновацион жараёнларнинг ўзига хослиги 
соҳанинг ўзига хос хусусиятга эга эканлигидан келиб чиқади. 
Тармоқнинг фарқлий жиҳатларининг асосида энг аввало қишлоқ 
хўжалиги ишлаб чиқаришининг табиий-биологик хусусиятлари (ер 
асосий восита эканлиги, меҳнат воситалари сифатида тирик 
организмлар – ўсимлик ва чорва молларнинг қўлланилиши, табиий-
иқлим шароитларга боғлиқлиги ва бошқалар) ётади. Табиий – 
биологик 
омиллар 
ҳисобига 
соҳанинг 
техник-технологик 
хусусиятлари келиб чиқади (ишлаб чиқаришнинг мавсумийлиги, 
иш даврининг узунлиги ва бошқалар). Ушбу фарқлардан келиб 
чиққан ҳолда узоқ ривожланиш жараёнида соҳанинг ўзига хос 
ижтимоий-иқтисодий жиҳатлари ва хусусиятлари шаклланди. 
Инновацион жараён нуқтаи-назардан қарайдиган бўлсак, улар 
қуйидагилардан иборат: 
¾ ер ресурсларининг чекланганлиги сабабли, деҳқончиликда 
экстенсив ривожланиш ўрнига интенсив омилар, яъни бир бирлик 
ер майдони ҳисобига кўпроқ маҳсулот олишга эътибор бериш 
лозим;
¾ қишлоқ 
хўжалиги 
маҳсулотлари 
етиштирувчи 
корхоналарнинг ихтисослашув даражаси бошқа соҳаларга нисбатан 
паст, бу эса ердан самарали фойдаланиш зарурияти, қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг мавсумийлик 
характери билан боғлиқ, натижада ишчи кучи, техника ва бошқа 
ишлаб чиқариш воситаларидан йил давомида тўлиқ фойдаланишни 
ташкил этиш талаб этилади; 
¾ деҳқон хўжаликлари, фермер хўжаликлари ва шахсий 
томорқа хўжаликлари ишлаб чиқаришни ривожлантиришга доир 


35
чора-тадбироларни мустақил ривожлантириб бориш имкониятига 
эга эмаслар, маълумки, бунга катта маблағ қўйиш талаб этилади;
¾ ҳозирги кунда ишлаб чиқариш жараёнидаги бир қатор 
ишларни махсус хизматлар соҳаси, яъни инфратузилма объектлари 
томонидан бажариб келинмоқда (машина трактор парклари, 
агрокимёсервис, 
ёқилғи-мойлаш 
материалларни 
сотиш 
шохобчалари, тайёрлов корхоналар, зооветеринария хизмати ва 
бошқалар);
Ишлаб чиқаришда
эҳтимолликнинг
мавжудлиги
Ишлаб чиқаришда
эҳтимолликнинг
мавжудлиги
Технологик
жараёнларнинг ўзинлиги
ва табиий-иқлим
шароитларга боғлиқлиги
Технологик
жараёнларнинг ўзинлиги
ва табиий-иқлим
шароитларга боғлиқлиги
Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг бир
қисми такрор ишлаб
чиқариш учун ўзига
йўналтирилганлиги
Қишлоқ хўжалиги
маҳсулотларининг бир
қисми такрор ишлаб
чиқариш учун ўзига
йўналтирилганлиги
Малакали кадрларга ва
профессионал
маслаҳатларга бўлган
эҳтиёж
Малакали кадрларга ва
профессионал
маслаҳатларга бўлган
эҳтиёж
Хўжалик юритувчи
субъектларининг давлат
томонидан қўллаб-
қувватлаш
механизмларига
муҳтожлиги
Хўжалик юритувчи
субъектларининг давлат
томонидан қўллаб-
қувватлаш
механизмларига
муҳтожлиги
Ишлаб чиқариш жараёни
бевосита инфратузилма
объектлари билан
таъминланганлик
даражасига боғлиқлиги
Ишлаб чиқариш жараёни
бевосита инфратузилма
объектлари билан
таъминланганлик
даражасига боғлиқлиги
Хўжалик юритувчи
субъектларда молиявий
имкониятларнинг
пастлиги
Хўжалик юритувчи
субъектларда молиявий
имкониятларнинг
пастлиги
Хўжалик юритувчи
субъектларининг
ихтисослашув
даражасининг нисбатан
пастлиги
Хўжалик юритувчи
субъектларининг
ихтисослашув
даражасининг нисбатан
пастлиги
Ер ресурсларининг
чекланганлиги
Ер ресурсларининг
чекланганлиги

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish