Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


Инновациявий жараённинг асосий босқичлари



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

Инновациявий жараённинг асосий босқичлари 
Фундаментал 
тадқиқотлар 
Тажриба-
конструкторлик 
ишланмалари 
Янгилик 
эскириши ва 
алмаштирилиш
Амалий 
тадқиқотлар 
Янги ғоя ва 
кашфиётлар 
пайдо бўлиши 
Истеъмол 


24
Қишлоқ хўжалиги инновацион фаолиятда фан-техника кўз 
ўнгимизда кундан-кунга ривожланиб тараққий этиб бораётган 
пайтда, иқтисодий ва барча ижтимоий муносабатлар тизимида 
чуқур сифат ўзгаришлари кечаётган ҳозирги мураккаб ўтиш 
даврида иқтисодиётда салмоқли таркибий ўзгаришлар юз бермоқда. 
Шу нуқтаи назардан таркибий ўзгаришларни ўрганиш, ишлаб 
чиқаришда инновацион фаолиятда тадқиқотлар олиб боришнинг 
назария ва услубларини яратиш, уларни амалга оширишнинг 
йўллари ва усулларини ишлаб чиқиш бугунги куннинг муҳим 
вазифаларидан ҳисобланиб инновацион фаолликни оширишга 
эътиборни қаратади. Мазкур масаланинг ижобий ҳал қилиниши эса 
иқтисодий мустақилликка эришиш ва барқарор иқтисодий ўсишни 
таъминлаш имкониятини яратади.
Қишлоқ 
хўжалигидаги 
ислоҳотларнинг 
мақсади 
иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини, фан ва техниканинг 
сўнгги ютуқларидан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқаришда 
инновацион фаолиятни такомиллаштириш, аҳоли ижтимоий 
ҳимоясини ва фаровонлигини оширишда инновацион фаолликни 
тутган ўрни юқори бўлишликдан иборатдир. Мазкур сиёсат 
асосини 
мамлакатнинг 
йирик 
табиий 
ресурслари, 
ички 
салоҳиятидан самарали фойдаланиш, қишлоқ хўжалигида ва 
саноатда илмий асосланган ҳолда иқтисодиётнинг асосий 
тармоқларини тараққий эттириш ва уларнинг мамлакатдаги ички 
иқтисодий муаммоларни ҳал этишда инвестицияни йўналтириш, 
аҳоли бандлигини таъминлаш ва бошқаларни ташкил этади.
Миллий тараққиётимизнинг дастлабки босқичидаёқ оқилона ва 
самарали иқтисодий сиёсатнинг ишлаб чиқилиши ва ҳаётга изчил 
равишда татбиқ этилиши, барқарор инновацион ривожланишнинг 
асосий манбаи ҳамда омилларининг тўғри танланиши ва уларга 
устувор аҳамият қаратилиши кейинги йилларда юртимизда 
иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари таъминланишига имконият 
яратмоқда. Жумладан, бундай энг муҳим омиллар сифатида 
қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш мақсадга мувофиқдир: 


25
¾ макроиқтисодий барқарорликнинг таъминланиши ва қулай 
макроиқтисодий шароитни яратиш.
¾ иқтисодиётнинг 
муҳим 
тармоқларида 
таркибий 
ислоҳотларнинг янада чуқурлашуви; 
¾ иқтисодиётнинг 
янада 
эркинлаштирилиши 
ва 
модернизация қилиниши; 
¾ иқтисодиётда хусусий секторнинг роли ва аҳамиятининг 
оширилиши; 
¾ тадбиркорлик субъектларининг иқтисодий мустақиллиги ва 
ҳуқуқларини кенгайтириш орқали хусусий сектор ривожининг 
рағбатлантирилиши; 
¾ моддий-техник ресурслар ҳамда тайёр маҳсулотларни 
сотиш ва сотиб олиш тизимининг инновацион фаолиятини 
эркинлаштирилиши; 
¾ корхоналарнинг молиявий-хўжалик фаолиятига давлат 
назорати органлари аралашувининг кескин қисқартирилиши ва ҳ.к. 
Иқтисодиётнинг таркибий тузилишини такомиллаштириш 
вазифаси иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда доимо 
диққатимиз марказида бўлиб, иқтисодий ривожланиш борасида 
эришган ютуқларимизнинг муҳим омили ҳисобланади. Жаҳон 
иқтисодиётида кечаётган мураккаб инновацион жараёнлар 
иқтисодиётни 
барқарор 
ривожлантириш, 
рақобатдошлигини 
ошириш 
учун 
унинг 
таркибий 
тузилишини 
мустақил 
такомиллаштириб бориш заруратини янада кучайтирди. 
Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг ҳозирги 
босқичида таркибий ўзгаришлар сиёсати қуйидагича бўлади: 
¾ мамлакат 
қишлоқ 
хўжалиги 
иқтисодиётининг 
диверсификациялашув 
даражасини 
кўтариш, 
яъни 
ишлаб 
чиқарилаётган 
маҳсулотлар, 
товарлар 
ва 
хизматлар 
номенклатурасини кенгайтириш, ЯИМ, экспорт каби устувор 
йўналишлар кўрсаткичларида алоҳида тармоқ маҳсулоти ёки 
маҳсулот гуруҳининг устунлик қилишига барҳам бериш; 


26
¾ ташқи бозорлардаги конъюнктура ўзгаришларига кам 
таъсирчан бўлган тармоқлар ва соҳаларнинг ЯИМ ва бандликдаги 
улушининг юқори бўлишини таъминлаш; 
¾ тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи, шунингдек, экспорт 
қилувчи корхона ва тармоқларнинг хом-ашё ва бутловчи қисмлар 
билан 
таъминланишида 
маҳаллий 
корхоналар 
улушининг 
устунлигига эришиш; 
¾ юқори инновацион технологиялар ва замонавий техника 
билан қуролланган, арзон ва сифатли, ташқи бозорда бемалол 
рақобатга кириша оладиган саноат тармоқларининг саноат ишлаб 
чиқариш кўрсаткичларидаги улушини ошириш; 
¾ конъюнктура ўзгаришларига тез мослашувчан, капитал 
сиғими паст бўлган соҳа ва тармоқларнинг ялпи иқтисодий 
кўрсаткичлардаги салмоғини оширишга эришиш йўналишларида 
олиб борилмоқда. 
Иқтисодий ислоҳотлар нафақат инновацион технологиялар, 
унга хизмат қилувчи тармоқлар, маҳсулотни қайта ишловчи 
соҳалар, балки ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилма 
бўғинлари ва ташқи савдо соҳаларини ислоҳ қилишни ҳам ўз ичига 
олади.
Қишлоқ хўжалигининг жаҳон иқтисодиётидаги ўрни кейинги 
йилларда кескин ривожланиб бормоқда, бу эса қишлоқ 
хўжалигининг 
жаҳон 
иқтисодиётидаги 
аҳамияти 
янада 
ошаётганидан далолат беради. Шунинг учун ҳам қишлоқ хўжалиги 
маҳсулоти ишлаб чиқаришнинг асосий омиллари бўлган ер, сув, 
меҳнат ресурслари ва уларнинг ўзига хос хусусиятларини 
ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар миқёсида ўрганиш 
муҳим аҳамият касб этади.
Қишлоқ хўжалиги, асосан иккита йирик тармоқ-деҳқончилик ва 
чорвачиликдан иборат. Бу икки соҳа аҳоли учун деҳқончилик ва 
чорвачилик маҳсулотлари етказиб беради. Қишлоқ хўжалиги 
ўсимлик ва чорвачилик маҳсулотларни дастлаб қайта ишлайдиган 
бир қанча тармоқларни ҳам ўз ичига олади шу сабабли ушбу соҳага 


27
инновацияларни жорий этиш имкони яънада ошади. Иқтисодий 
жиҳатдан фаол аҳолининг тахминан ярми, камроқ тараққий этган 
мамлакатларда эса кўпинча 80-90 фоизидан ортиғи қишлоқ 
хўжалигида банд. Ривожланаётган мамлакатларда эса бу кўрсаткич 
10 фоизни ташкил этади. Қишлоқ аҳолисининг ижтимоий 
муаммолари, жойлашиши қишлоқ хўжалиги билан чамбарчас 
боғлиқдир. Бир қанча мамлакатларда ўрмон хўжалиги ҳам қишлоқ 
хўжалиги таркибига киради.
Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги аграр-иқтисодий 
ислоҳотлар 
ва 
таркибий 
ўзгаришлар 
ҳамда 
соҳани 
диверсификациялаш натижалари Республикамизни МДҲ ичида 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариши юқори даражада 
ўсаётган давлатлар қаторига киритиш имконини берди. 
Ўзмевасабзавотузумсаноат”, “Ўзбекагроэкспорт” 
ва 
“Ўзбекозиқ-овқат” холдинг компанияси фаолияти таҳлилининг 
кўрсатишича, тармоқнинг экспорт потенциали талаб даражасида 
эмас.
Бунинг сабаби қуйидагилардан иборат:
– товар ишлаб чиқарувчилар (деҳқон, фермер хўжалигилари) 
маҳсулотлари сотиладиган бозор хақидаги маълумотларга етарли 
даражада эга эмаслар.
– мева ва сабзавот маҳсулотларини етказиб берувчилар 
инновацион 
маҳсулотларга, 
жумладан 
уларнинг 
сифатига 
қўйиладиган талаблар ҳакида етарли тасаввурга эга эмаслар.
Ўзбекистон Республикасида пахта хом-ашёсини экспорт қилиш 
мақсадида йирик “Ўзпахтаёғсаноатэкспорт” холдинг компанияси 
ташкил этилди. Бу ўринда эслатиб ўтиш керакки, республикамиз 
пахта толасини жаҳон бозорига олиб чиқиши учун бир нечта 
мамлакатлар билан алоқа ўрнатиши талаб этилади. Негаки, жаҳон 
бозорига чиқиш учун албатта, икки ёки уч мамлакат ҳудудидан 
ўтишга тўғри келади. Бу ўз навбатида маҳсулот қийматига таъсир 
этади. Ўзбекистон пахта бўйича бир неча база-терминалларни 
барпо этди. Ушбу терминалларнинг ҳар бири 10 минг тонна пахта 


28
толасини сақлаш имкониятига эга. Ўзбекистон Республикасида 
2016 йилда умумий экспорт ҳажмининг 5,2% ини пахта толаси 
ташкил қилди. Пахта толасини мамлакатимизнинг ўзида 
хорижликларга сотиш ва Америка, Осиё, Европа мамлакатларига 
жўнатиш имконияти яратилди. Ўзбекистон Республикасида пахта 
экспорти жаҳон улушининг 7% ини ташкил этади, яъни ҳар йили 
Ўзбекистон 550-600 минг тонна пахта толасини экспорт қилади. 
Ўзбекистон Республикасида қишлоқ хўжалиги асосий тармоқ 
ҳисобланади. Унда ЯИМ улуши 2011 йилда 18,2% бўлган бўлса, 
2016 йилга келиб 17,6% ни ташкил қилди. Ер давлат мулки бўлиб, 
ундан фойдаланувчиларга, яъни фермерларга шартнома асосида 50 
йилгача муддатда ижарага берилади.
Ўзбекистон Марказий Осиёнинг қулай ҳудудида жойлашган. 
Унинг ҳудудида азалдан инсоният учун ниҳоятда керакли 
ҳисобланган турли хилдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 
етиштирилган. Чунки бу ҳудудда табиий-иқлим шароитлар етарли. 
Жумладан, Республикада йиллик самарали температура 25-35% ни 
ташкил этиб, қуёшли кун 310 дан ортиқ бўлиб, бир йилда бир неча 
марта ҳосил олиш имкони мавжуд. Ўзбекистоннинг жами ер 
майдони 44,4 млн гектар бўлиб, шундан 50,8 фоизи турли хилдаги 
қишлоқ хўжалиги корхоналари, ташкилотлари ҳамда деҳқон 
хўжаликлари томонидан фойдаланилади. Уларнинг йиғиндиси 
мамлакат қишлоқ хўжалигини ташкил этади. Асосий мақсад 
тармоқда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар билан мамлакат 
аҳолисининг истеъмол товарларига бўлган талабини қондиришдир. 
Бунинг учун: 
¾ тармоқда инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳозирги 
замон талабидир; 
¾ аҳоли бирданига истеъмол қиладиган сифатли қишлоқ 
хўжалиги маҳсулотларини барча талабларни қондирадиган 
даражада ишлаб чиқариш; 
¾ қайта ишлаш саноати корхоналарининг қишлоқ хўжалиги 
маҳсулотларига бўлган талабини қондириши лозим.


29
Ҳозирги даврда бу тармоқда аҳоли истеъмол қилаётган 
товарларнинг 85 фоизидан кўпроғи ишлаб чиқарилмоқда. Улар 
ўсимликчилик ҳамда чорвачилик маҳсулотларидан иборат. 2016 
йилда Ўзбекистон Республикаси ялпи ички маҳсулотининг 17,6 
фоизи қишлоқ хўжалигида яратилган. Шу йилда барча саноат 
тармоқларида мамлакат ялпи ички маҳсулотининг 25,5 фоизи, 
қурилишда эса 7,5 фоизи яратилган. Рақамлар қишлоқ хўжалиги 
тармоғининг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни улкан эканлигидан 
далолат бермокда. 2016 йилда қишлоқ хўжалигида фаолият 
кўрсатаётган барча турдаги тадбиркорлар томонидан 68114,2 млрд 
сўмлик ялпи маҳсулот яратилган. У асосан 3350,0 минг тонна 
пахта, 7500,0 минг тонна дон, 5113,3 минг тонна сабзавот, 1940,4 
минг тонна мева, 1406,4 минг тонна гўшт, 896,3 минг тонна сут, 
801,6 минг дона қоракўл тери, 4040,3 млрд дона тухум ва бошқа 
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан ташкил топган. 
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини истиқболда рақобатбардош 
ва экспортбоп ишлаб чиқиш учун соҳада инновацион 
технологияларни кенг жорий этиш талаб этилади (1. 1 .3-жадвал). 
1.1.3-жадвал 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish