Инновация – янги маҳсулот ёки xизматни бозорга киритиш,
янги ишлаб чиқариш жараёнларини татбиқ этиш, маҳсулот ёки
xизматлар, ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг янги шакллари ёки
фаолият турларини илгари суриш, янги бозорларни ташкил этиш
ёки янги жараённинг жорий бозор ва мавжуд бозорларда катта
улушини қўлга киритишга қаратилган сай-ҳаракатлардир
5
.
Қишлоқ хўжалигида инновация тушунчаси энг аввало илғор
ғоялар, ишланмалар инобатга олиниши лозим. Ҳамда фан ва
техника ютуқлари, технология ва янги ихтиролар ҳам
инновациянинг
таърифида
ифодаланиши
мумкин.
М.Қ.Пардаевнинг фикрича инновация дейилганда, илғор ғоялар
асосида амалга оширилган ишланмалар натижаларининг фан ва
техника ютуқлари, илғор технология ва янги ихтиролар сифатида
турли соҳаларда (иқтисодий, ижтимоий, маънавий ҳаётимизда,
бошқарув тизими кабиларда) қўлланиши билан боғлиқ ҳодиса
тушунилади
6
. Мазкур таъриф ҳамма соҳага, ҳамма вақтга ва ҳамма
манфаатдор субъектларнинг манфаатларига мос келади.
Инновация, инновацион фаолият, инновацион жараён ва шу
каби тушунчалар бизнинг ҳар кунги ҳаётимизда, корхона
фаолиятида ва иқтисодиёт тармоқларининг турли жабҳаларида
мустаҳкам ўрнашиб олмоқда. Ривожланган мамлакатларда
корхоналарнинг рақобатбардошлигини оширишда, бозорда ўз
5
Edited by Erika Kraemer-Mbula and Watu Wamae. “Innovation and the Development Agenda”.
International Development Research Centre PO Box 8500, Ottawa, ON, Canada K1G 3H9. © OECD/IDRC
2010. p. 9.
6
Пардаев М.Қ., Мамасоатов Т.Х., Пардаев О.М. Модернизация, диверсификация ва инновация-
иқтисодий ўсишнинг муҳим омиллари, Монография- Т.:“Наврўз”, 2014, 38 бет.
19
мавқеини мустаҳкамлашда ва харидоргир маҳсулот ишлаб
чиқаришда инновациялар муҳим омиллардан бири ҳисобланади.
Инновацион фаолиятни амалга ошириш ва амалиётга жорий
этишда, энг аввало асосий термин ва тушунчаларни аниқлаштириш
лозимдир.
Инновация муаммоси билан шуғулланувчи республика ва чет
эл олимларнинг тадқиқотларини ўрганиш натижасида инновация,
инновацион жараён ва инновацион фаолиятнинг мазмуни ва
моҳиятига турлича ёндашувлар борлиги аниқланди. Кўпгина
иқтисодий адабиётларда биринчилардан бўлиб инновацион
жараёнларнинг таърифини, турларини ва умуман инновацион
фаолият назариясига муҳим ҳисса қўшган олим сифатида
австралиялик иқтисодчи-олим Йозеф Шумпетерни таъкидлаб
ўтишади. Бу вақтларда инновация ҳақида фикр юритилмаган, аммо
иқтисодиётни ривожлантиришда “самарали усул”, “янгилик”,
“таъсири”, “қўллаш” каби тушунчалардан фойдаланилган.
Техник ёки иқтисодий нуқтаи-назардан олиб қарайдиган бўлса,
ишлаб чиқариш – мавжуд ресурслар ва кучларни комбинациялаш.
Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир усули маълум бир комбинацияни
англатади. Ишлаб чиқаришнинг турли усуллари фақатгина
характери ва услуби билан фарқ қилиши мумкин, яъни ё
комбинациялар объекти бўйича ёки уларнинг миқдорлар нисбати
бўйича. Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир жараёни биз учун мазкур
комбинацияни ташкил этади
7
.
Й.Шумпетер
ўз
тадқиқотларида
ривожланишда
янги
комбинацияларга оид масалаларини кўриб чиқди, инновацион
жараённинг тўлиқ таърифини берди ва бешта намунали
ўзгаришларни алоҳида ажратиб кўрсатади:
¾ ишлаб чиқаришда янги техника, янги технологик жараёнлар
ёки янги бозор таъминотидан фойдаланиш (олди-сотди);
¾ янги сифатдаги маҳсулотларни жорий этиш;
7
Шумпетер Й. Теория экономического развития / Пер. с нем. В.С.Автономова, М.С.Любского,
А.Ю.Чепуренко. – М.: Прогресс, 1982. – 72 с.
20
¾ янги хом-ашёдан фойдаланиш;
¾ ишлаб чиқаришни ташкил этишдаги ва унинг моддий-техник
таъминотдаги ўзгаришлар;
¾ янги сотув бозорларининг пайдо бўлиши.
“Янгилик”, “янгилик киритиш”, “илмий-техник янгилик” каби
атамалар М.Портер, Ж.Брайт, Б.Твисс каби олимларнинг тадқиқот
ишларида ҳам учратишимиз мумкин
8
.
Шу билан бирга инновацияга кўпгина иқтисодчи олимлар ўз
фикр мулоҳазаларини билдириб ўтишган. Мисол учун Б.Санто
инновацияга қуйидагича таъриф берган: “Инновация-бу ижтимоий-
техник-иқтисодий жараён бўлиб, ғоя ва кашфиётлардан амалий
фойдаланиш орқали ўз хусусиятига кўра яхшироқ бўлган маҳсулот
ва технологиялар яратилишига олиб келади, агарда у иқтисодий
фойда олишга йўналтирилган бўлса, унинг бозорда пайдо бўлиши
қўшимча даромад олиш имконияти вужудга келтиради”
9
,
Б.Санто
ўз
тадқиқотларида
янгилик,
инновацион
жараёнларнинг
турли
моделларини
ва
инновацияларни
моделлаштиришни амалга ошириш жараёнида маълум бир
босқичларни чизиқли кетма-кетлик сифатида инновацион занжир
концепциясини асослаб берди.
Л.Водачек, О.Водачкова фикрига кўра, инновация бу,
корхонанинг иш фаолиятидаги тизим сифатидаги мақсадли
ўзгариш бўлиб, корхонанинг у ёки бу фаолият соҳасида миқдорий
ва сифат ўзгаришларида намоён бўлиши мумкин
10
.
В.Н.Лапин эса инновация деганда инсонларнинг маълум
эҳтиёжларини тўлароқ қондириш мақсадида янги амалий
воситаларни (инновациялар) яратишдаги жараёнлар мажмуасини
8
Портер
М.
Международная
конкуренция:
Пер.
с
англ./
ПодредВ.Д.Щетинина. –
М.Международныеотношения, 1993. – 64 с; Bright I.R. Some Management Lessons from Technological
Innovation Research, National Conference on Management of Technological Innovation, University of Bradford
Management Centre, 1968.; Твисс Б. Управление научно-техническими нововведениями: сокр. пер. сангл./
Авт. предисл. инуч. ред. К.Ф.Пузыня. – М.: Экономика, 1989. – 31 с.; Latechnologieetl’economie:
Lesrelationdeterminantes. P.: OECD, 1992.
9
Санто Б. Инновация как средство экономического развития: Пер. с венг./ Общ. ред. и вступ .ст.
Б.В.Сазонова. – М.: Прогресс, 1990. – 296 с.
10
Водачек Л., Водачкова О. Стратегия управления инновациями на предприятии: Сокр. пер. со словац.
/ Авт.предисл. В.С. Рапопорт. – М.: Экономика, 1989. – 167с.
21
тушунган
11
. Бизнинг фикримизча, инновациялар жамоа учун
фойдали бўлиши бу ҳали иқтисодий жиҳатдан самарали ва даромад
келтиришига кафолат бўла олмайди.
И.Т.Балабанов фикрига кўра, инновация янги техника,
технологияларга, ишлаб чиқаришни, меҳнатни, хизмат кўрсатиш ва
бошқарувни ташкил этишнинг янги шаклларига, шу жумладан,
назорат, ҳисоб, режалаштириш усуллари, таҳлил қилиш ва бошқа
янги шаклларга капитал қўйилмаларни қўйиш ҳисобига олинган
моддийлашган натижани ташкил этади
12
.
Р.А.Фатхуддинов қуйидагича таърифлайди: “Инновация –
бошқарув объектини ўзгартириш ва иқтисодий, ижтимоий,
экологик, илмий-техник ёки бошқа бир самарани олиш мақсадида
жорий этилган янгиликнинг якуний натижаси”
13
.
Бошқа
бир
қатор
олимларнинг
фикр-мулоҳазаларини
умумлаштирадиган бўлсак, одатда улар “инновация” ва “янгилик”,
“янгилик киритиш” маъносини англатишини билдиришган
14
.
Р.В.Абдуллаев
ва
К.А.Хасанжанов
фикрларига
кўра,
“Инновация, илмий-техник тараққиёт кўринишининг шакли
ҳисобланиб, билимларнинг махсус тури, юқори ривожланган
меҳнат натижасини ташкил этиб, постиндустриал жамиятда
инсонлар ҳаётидаги етакчи соҳага айланиб бормоқдаˮ
15
.
С.Н.Хамраеванинг фикрига кўра, инновация – бу фан ютуқлари
ва илғор тажрибадан фойдаланиш, ижтимоий ишлаб чиқаришни
такомиллаштириш ва ривожлантириш жараёнлари, янги истеъмол
11
Лапин В.Н. Социальные аспекты управления нововведениями // В сб.: Проблемы управленческих
нововведений и хозрасчётного экспериментирования. Всероссийская научно-практическая конференция. –
Таллин, 1981. – 23 с.
12
Балабанов И.Т. Инновационный менеджмент: Учеб. пособие для вузов. – СПб: Питер, 2001. – 304с.
13
Фатхудинов Р.А. Инновационный менеджмент.: Учеб.для вузов. – М.: ЗАО «Бизнес-школа «Интел-
синтез»», 1998.- 17с.
14
Соколов Д.Д., Титов А.Б., Швабанова М.М. Предпосқлки анализа и Формирование инновационной
политики. – СПб.: ГУЭФ, 1997; Хучек М. Инновация на предприятии и их внедрение.- М.: Луч, 1992г;
Бернар И, Колли Ж.-К. Толковый экономический и финансовый словарь. В 2т. Пер. сфр. –М.:
Международные отношения,; Райзберг Б.А., Лозовский Л.Ш., Стародубцева Е.Б. Современный
экономический словарь. – 2-е изд., исправ. – М.: ИНФРА – М, 1998 – 136с.
15
Абдуллаев Р.В., Хасанджанов К.А. Инновационное обновление экономики – основа её
модернизации и конкурентоспособности // Иқтисодиётни модернизациялаш стратегияси: муаммолар ва
инновацион ривожланишга ўтиш йўллари. Республика илмий-амалий анжумани маъруза тезислари тўплами.
Тошкент, 2011. –Б. 24.
22
xусусиятларга эга бўлган маҳсулотларини (товар, маҳсулот,
техника, технология, бошқа ташкилий шакл ва воситалар)
шакллантириш, амалиётга жорий этишга асосланган инвестицион
ва ижодий фаолиятнинг моддийлашган якуний натижаси бўлиб,
бозор ва ижтимоий эҳтиёжларнинг қондирилишига кўмаклашади,
харажатларни иқтисод қилади ва инсонларнинг турли хил ҳаёт ва
фаолият соҳаларида турлича самара беришини таъминлайди
16
.
Қишлоқ хўжалигида инновациявий янги маҳсулот яратиш
босқичларида, асосан қуйидагилар ажратилади. Тақдим этилган
инновациявий жараён қишлоқ хўжалигининг янги маҳсулот ҳаётий
циклини тўла акс эттиради (1.1.1-расм).
Do'stlaringiz bilan baham: |