1
Ш.М.Мирзиёев. Ризқ-рўзимиз бунёдкори бўлган қишлоқ хўжалиги ходимлари меҳнатини улуғлаш,
соҳа ривожини янги босқичга кўтариш – асосий вазифамиздир, //Халқ сўзи,10.12.2017 йил
9
эришиш мумкин. Шу мақсадда республика Президентининг 2008
йил 15 июлдаги “Инновацион лойиҳалар ва технологияларни ишлаб
чиқаришга татбиқ этишни рағбатлантириш борасидаги қўшимча
чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони қабул қилиниб инновацион
технологияларнинг асосий моҳияти ва тамойиллари асосида
технологиясининг стратегиясини танлаш ва унинг самарадорлиги,
инновациявий лойиҳалар портфелини шакллантириш ва бошқариш
усуллари, инновацияларнинг самарадорлиги, қишлоқ хўжалигида
иқтисодиётни модернизациялаш, диверсификациялаш ҳамда
таркибий
ўзгартиришлар,
иқтисодиётни
ривожланишини
таъминловчи янги илмий асосланган ғоя ва янги инновацион
лойиҳалар амалга оширилишини таъминловчи технология,
тизимлар ривожланишини бошқариш, инновацион маҳсулот ишлаб
чиқариш билан бозорни тўлдириш иқтисодиётнинг устувор
вазифаларидан ҳисобланади.
Мамлакатни бугунги кунда демократик, эволюцион йўлдан
ривожланиши энг самарали йўл бўлиб, ўзининг самарали
натижаларини бермоқда. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳамма
нарсани талаб ва таклиф белгилайди. Аҳолининг талаб ва
таклифини қондириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли
“Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича
Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги фармони билан тасдиқланган
иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор
йўналишари доирасида қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш
ва жадал ривожлантириш
орқали юқори маҳсулдорликка эга,
касаллик ва зараркунандаларга чидамли, маҳаллий ер-иқлим
ва экологик
шароитларга
мослашган
қишлоқ
хўжалиги
экинларининг янги селекция навларини ҳамда ҳайвонот турларини
яратиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш бўйича илмий-тадқиқот
ишларини кенгайтириш катта аҳамият касб этади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг
мамлакатимиз парламенти–Олий Мажлисга тараққиётимизнинг
10
янги босқичи бўлган 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар
якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-
иқтисодий ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига
бағишланган Мурожаатномасида келтирилганидек, “Янги фикр,
янги ғояга, инновацияга таянган давлат ютади. Инновация – бу
келажак дегани. Биз буюк келажагимизни барпо этишни бугундан
бошлайдиган бўлсак, уни айнан инновацион ғоялар, инновацион
ёндашув асосида бошлашимиз керак”
2
.
Бугунги кунда аҳолини иш билан бандлигини таъминлаш,
бозорни арзон ва сифатли маҳсулотлар билан тўлдириш, қишлоқ
хўжалиги соҳасига инвестицияларни киритиш, модернизациялаш
жараёнини
чуқурлаштириш
юксак
технологиялар
ва
инновацияларни жорий этиш олдимиздаги асосий вазифалардан
биридир. Қишлоқ хўжалигини эркин бозор иқтисодиёти қонунлари
талаби даражасида барқарор ривожлантириш учун қишлоқ
хўжалигида хўжалик юритишнинг турли мулк ва мулкчилик
шаклларини ва тадбиркорлик шаклларини барпо этишнинг
зарурлиги, сифатли моддий-техника ресурслари, фан-техника
тараққиёти, инновацион технологиялар ва улардан самарали
фойдаланиш, инвестициялар бўйича давлатнинг сиёсати, қишлоқ
хўжалиги корхоналарининг даромадларини кўпайтириш йўлларини
асослаб бериш мақсадга мувофиқдир.
Қишлоқ хўжалигитш ишлаб чиқаришда инновация, замонавий
техника ва технологиялар ҳамда хўжалик юритишнинг янгича
шаклларидан фойдаланиш орқали ушбу муаммони ҳал этиш
мумкин. Ушбу талабларга жавоб бериш учун “Инновацион
иқтисодиёт” фани бўйича чуқур билимга эга бўлиш муҳим
аҳамиятга эга.
Ўзбекистон
Республикаси
қишлоқ
хўжалигида
олиб
борилаётган иқтисодий ислоҳотлар йўналишларининг мазмун ва
моҳиятини ҳамда қишлоқ хўжалигида инновацияларни ёритишда
2
Ш.М.Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга
Мурожаатномаси, //Халқ сўзи,22.12.2017 йил.
11
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан қабул
қилинган қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.М.Мирзиёев асарларига, Президент фармон ва қарорларига,
Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига асосланади. Қишлоқ
хўжалигида
амалга
оширилаётган
асосий
иқтисодий
муносабатларнинг
аҳамияти
ва
инновациялар
Республика
Макроиқтисодиёт ва Статистика ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги
вазирликлари маълумотларидан фойдаланиб, жадваллар, расмлар,
диаграммалар, графиклар ёрдамида ёритилишига ҳаракат қилинди.
Ўзбекистон Республикаси кадрлар тайёрлаш Миллий дастури
талаблари ва Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими
йўналишлари бўйича ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини
Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарори билан тасдиқланган (2016
йил 08 августдаги 03-сонли баённомаси ҳамда №БД-5230100-3.13
билан рўйхатга олинган) “Инновацион иқтисодиёт” фанининг ўқув
дастури асосида ёзилган бўлиб, ушбу дарсликда ўқитишнинг янги
таълим технологияси, замонавий ахборот технологияларидан
фойдаланилган ҳолда ҳар бир мавзу бўйича мақсади, мазмуни,
моҳияти ва аҳамияти ёритилган ҳамда мавзу бўйича назорат ва
муҳокама учун саволлар, таянч иборалар ва фойдаланиладиган
адабиётлар рўйхати келтирилган.
“Инновацион иқтисодиёт” фанининг дарслиги асосан олий ўқув
юртларининг
бакалавриат
таълим
йўналиши 5230100 -
“Иқтисодиёт” (қишлоқ
хўжалиги) ва иқтисодий таълим
йўналишлари талабалари учун мўлжалланган. Бундан ташқари,
қишлоқ хўжалигида инновацион иқтисодиёт муаммолари билан
шуғулланувчи профессор-ўқитувчилар, талабалар, тадқиқотчилар,
илмий изланувчилар, тадбиркорлар ҳамда қишлоқ ва сув хўжалиги
ходимлари ҳам фойдаланишлари мумкин.
Ушбу дарслик қишлоқ хўжалигида инновациялар билан боғлиқ
муаммолар, масалалар ва уларни тармоқ ишлаб чиқаришига жорий
этиш учун имкониятларини кенгайтиришга ёрдам беради деган
фикрдамиз.
12
Муаллифлар “Инновацион иқтисодиёт” фанининг дарслиги
сифатида унга билдирилган фикр ва мулоҳазалар ҳамда
таклифларни миннатдорлик билан қабул қиладилар ва уларни
кейинги нашрларга тайёрлаш ва чоп этиш жараёнида ёрдам
берганларнинг барчасига самимий миннатдорчилик билдирадилар.
13
Do'stlaringiz bilan baham: |