Айрим турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича
экспорт ва импорт кўрсаткичлари
17
(%), 2016 йил
№ Маҳсулот турлари
Экспорт
Импорт
1
Сабзавот 10,8
0,2
2
Полиз 15,1
0,0
3
Мева
13,2
0,1
4
Узум
15,6
0,0
5
Гўшт ва гўшт маҳсулотлари
0,0
0,3
6
Сут ва сут маҳсулотлари
0,0
0,1
7
Тухум
0,0
0,0
8
Ун
5,1
10,3
9
Ўсимлик ёғи
0,0
8,3
17
Манба: Ўзбекистон Республикаси Статистика қўмитаси маълумотлари асосида тузилган
30
10 Шакар
0,3
40,3
Хитой
иқтисодиётида
ЯИМда
қишлоқ
хўжалиги
маҳсулотларининг улуши 1978 йилда 28 %ни ташкил этган бўлса
2010 йилга келиб 10 %ни ташкил этган, саноат маҳсулотлари эса
мутаносиб равишда 48,0 %дан 46,8 %га ва хизмат кўрсатиш соҳаси
28 %дан 43,2 фоизга ошган
18
. Японияда эса ЯИМда қишлоқ
хўжалигининг улуши 1980 йилда 4 %дан 2010 йилга келиб 1%гача
камайган
19
.
Барча турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб
чиқаришда республика иқтисодиётида банд бўлган меҳнат
ресурсларининг 40 фоизга яқини қатнашган.
Лекин, республика қишлоқларида жами аҳолининг учдан икки
қисми яшайди. Ишлаб чиқарилган барча маҳсулотлар 25 млн
гектарга яқин қишлоқ хўжалиги ерларидан олинган, шундан 369,1
минг гектари экинзордир.
Мамлакат деҳқончилиги суғоришга асосланганлиги учун катта
миқдордаги сув ресурсларини талаб этади. Лекин бу талаб ички сув
ресурслари билан атиги 60 фоизгагина қондирилмокда. Бундай ҳол
Амударё ҳамда Сирдарё ҳавзаларидан катта миқдордаги сув
ресурсларини жалб этишни талаб этади. Ҳозирги даврда қишлоқ
хўжалигида 52-56 млрд м
3
сув ресурсларидан фойдаланилмоқда.
Табиатда ер ва сув ресурслари чекланган, улар такрор ишлаб
чиқарилмайдиган ресурслар ҳисобланади. Шунинг учун уларнинг
ҳар бир гектаридан, 1м
3
сувдан тадбиркорлик билан фан-техника
ютуқларини жорий этиб, йил давомида тўлиқ ва самарали
фойдаланиш лозим.
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришда саноат
корхоналарида ишлаб чиқарилаётган кўплаб қишлоқ хўжалиги
техникалари,
кимёвий
воситалар,
ёқилғи,
ёнилғи-мойлаш
материаллари ва бошқа воситаларидан фойдаланилмоқда. Масалан,
тармоқда 2016 йилда 105,3 мингга яқин турли хилдаги тракторлар,
18
ХХРнинг статистик йиллик тўпламлари, турли йилларда
19
World Development Report 2012.World Bank. P.396.
31
41,6 мингтадан кўпроқ юк ташиш машиналари, 6,2 мингтага яқин
ғалла йиғиштирадиган, бир мингтага яқин пахта терадиган
комбайнлар, кўплаб бошқа техникалардан фойдаланилган. Тармоқ
миқёсида
ерларнинг
унумдорлигини,
экинларнинг
эса
ҳосилдорлигини ошириш мақсадида 850,3 минг тонна минерал
ўғитлардан
фойдаланилган.
Қишлоқ
хўжалигида
ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотларни жаҳон бозорига чиқарилиши
натижасида Ўзбекистоннинг мавқеи тобора ошиб борилмоқда.
Ҳозирги даврда А ва Е типдаги пахта толасини ишлаб чиқариш
бўйича жаҳонда Хитой, АҚШ, Ҳиндистон ва Покистон
давлатларидан сўнг бешинчи ўринни, уларни экспорт қилиш
бўйича эса 2-ўринни эгаллаб келмоқда. Шу билан биргаликда
Ўзбекистон жаҳон бозорига ниҳоятда сифатли бўлган қоракўл
териси, пилла, сабзавот, полиз ва боғдорчилик маҳсулотларини
қайта ишлаб, жаҳон бозорига тайёр маҳсулотларни чиқаришни
кўпайтириш лозим. Бу борада сўнгги йилларда чет эл
инвестициялари жалб этилиб, катта ишлар амалга оширилмокда.
Уларни келажакда жадал суръатлар билан ривожлантириш сиёсий,
иқтисодий ҳамда ижтимоий жиҳатдан мақсадга мувофиқдир.
Ҳозирги даврда мамлакат аҳолисининг қишлоқ хўжалиги
маҳсулотлари билан таъминлаш даражаси йил сайин ортиб
бормоқда. 2016 йилда республика аҳолисининг жон бошига 180
кгга яқин ун маҳсулотлари, 136 кг пахта хом-ашёси, 252 кг сабзавот
маҳсулотлари, 68 кгдан кўпроқ картошка, 48 кг гўшт, 173 кг. сут
ҳамда 106 донага яқин тухум ишлаб чиқарилган. Демак, мамлакат
аҳолисининг унга бўлган талаби қондирилган. Келажакда эса унинг
сифатини яхшилашга алоҳида эътибор бериш талаб этилади. Лекин
бошқа маҳсулот бўйича халқимизнинг медицина меъёрлари бўйича
талаби тўлиқ қондирилганича йўқ (1.1.4-жадвал).
Бундай ҳол Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини янада жадал
суръатлар
билан
инновацион
технологиялар
асосида
ривожлантирилишини тақозо этади.
32
1.1.4-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |