таваккалчилиги;
¾ корхонанинг
ўз
инвесторлари
олдида
молиявий
мажбуриятларини бажармаслиги эҳтимоли билан боғлиқ бўлган,
молиявий таваккалчилик;
128
¾ корхона инвестициявий портфелининг қадрсизланиши
эҳтимоли билан боғлиқ бўлган, инвестициявий таваккалчилик;
¾ бозор фоиз ставкаларининг ўзгариши билан боғлиқ бўлган,
бозор таваккалчилиги.
Таваккалчилик
турларини
тизимлаштириш
мақсадида
адабиётларда учрайдиган туркумлаштириш кўрсаткичлари ичида
энг муҳими бўлиб таваккалчилик харакатери саналади. Ушбу белги
бўйича: сиёсий, ишлаб чиқариш, тижорат, молиявий, техник,
тармоқ ва инновациявий таваккалчиликлар ажратилади.
Бу ердаги инновациявий таваккалчилик деганда, корхона
томонидан янги товар ва хизматларни ишлаб чиқаришга маблағ
киритишда мумкин бўлган йўқотишлар эҳтимоли тушунилади.
Инновациявий таваккалчилик қуйидаги вазиятларда рўй бериши
мумкин:
¾ товар ёки хизмат ишлаб чиқаришнинг мавжудга нисбатан
арзонроқ усулини жорий этганда, бундай инвестициялар, корхонага
ушбу усулнинг ягона эгаси бўлган муддат тугашигача юқори
даромад келтиради. Бу ерда корхона таваккалчиликнинг битта
турига дуч келади – бу эса ишлаб чиқарилаётган товарга бўлган
талабни мумкин бўлган нотўғри баҳолаш ҳисобланади;
¾ эски ускунада янги товар ёки хизматни ишлаб чиқариш
вазиятида, янги товар ёки хизматга бўлган талабни нотўғри
баҳолаш таваккалчилигига, янги товар ёки хизмат эски ускунада
ишлаб чиқарилаётганлиги туфайли уларнинг сифати тегишли
даражада бўлмаслиги таваккалчилиги қўшилади;
¾ янги техника ва технология ёрдамида янги товар ёки
хизматни ишлаб чиқаришда бундай инновациявий таваккалчилик
қуйидагиларни ўз ичига олади.
Таваккалчиликлар типологиясида муайян инновациявий
лойиҳаларни
амалга
ошириш
билан
боғлиқ
бўлган,
таваккалчиликлар тавсифи муҳим аҳамиятга эга. Бу ерда,
баҳоланиши лозим бўлган муҳим таваккалчиликлар қаторига
тижорат ва техник таваккалчиликлар ҳам киради.
129
Инновациявий лойиҳаларнинг техник таваккалчиликлари
қуйидаги эҳтимолий тавсифлар билан белгиланади:
¾ инновациявий лойиҳага киритилган ва унинг асосини
ташкил этувчи илмий-тадқиқот ишларининг манфий натижалари;
¾ конструкторлик ва технологик ишлаб чиқиш жараёнида
режалаштирилган кўрсаткичларга эришмаслик;
¾ олинган
натижаларни
ўзлаштириш
бўйича
ишлаб
чиқаришнинг техник даражаси ва технологик имкониятларидан
ошиб кетиши;
¾ янги технологияларни қўллашда, фан ва техниканинг
замонавий даражасида ҳал этиб бўлмайдиган муаммоларнинг юзага
келиши.
Инновациявий лойиҳаларнинг тижорат таваккалчиликлари
қуйидаги хатти-ҳаракатлар билан боғлиқ:
¾ лойиҳа иқтисодий мақсадларининг нотўғри танланиши;
¾ молиявий ресурсларга бўлган эҳтиёжларни нотўғри
баҳоланиши;
¾ лойиҳа муддатларининг бузилиши;
¾ лойиҳа бўйича жорий таъминотнинг таъминланмаслиги;
¾ савдо бозорини нотўғри баҳоланиши;
¾ контрагент ва ҳамкорлар билан ўзаро алоқада бўлиш
зарурияти;
¾ кўзда тутилмаган харажатлар ва лойиҳа сметасидан ошиб
кетиш;
¾ лойиҳа бўйича мулкчилик ҳуқуқларини таъминлаш;
¾ кўзда тутилмаган рақобат.
Инновациявий лойиҳаларни бошқаришга нисбатан таваккалчи-
ликларнинг таҳлили, унинг потенциал иштирокчилари томонидан
лойиҳада иштирок этишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида
қарор қабул қилиш учун ахборот йиғиш, ҳамда лойиҳага
киритиладиган қўйилмаларни суғурталаш мақсадида амалга
оширилади.
130
Лойиҳанинг ҳар бир иштирокчиси таваккалчилигини таҳлил
қилишда, америкалик эксперт Санто Б. томонидан таклиф этилган
мезонлар қўлланилиши мумкин:
¾ таваккалчилик йўқотишлари бир бирига боғлиқ эмас;
¾ «таваккалчиликлар портфели»нинг бир йўналиши бўйича
йўқотишлар, иккинчи йўналиш бўйича йўқотишларга олиб келиши
ёки уларни ошириши шарт эмас (форс-мажор ҳолатлари бундан
мустасно);
¾ максимал мумкин бўлган зарар иштирокчи молиявий
имкониятларидан юқори бўлмаслиги лозим.
Хўжалик
юритиш
субъектларининг
таваккалчиликлари,
стратегиялари ва фаолиятининг иқтисодий натижаларини баҳолаш
муаммолари бўйича иқтисодий адабиётларда таваккалчилик
соҳасини ажратиш тушунчаси ва мезонлари бўйича турли
муаллифларнинг фикрлари келтирилган.
Бозор иқтисодиёти шароитларида ҳар қандай корхона
фаолиятининг бешта асосий таваккалчилик соҳасини ажратиш
мумкин:
таваккалчиликсиз соҳа;
минимал таваккалчилик соҳаси;
юқори таваккалчилик соҳаси;
кескин (критический) таваккалчилик соҳаси;
йўл қўйилиши мумкин бўлмаган таваккалчилик соҳаси.
Ушбу соҳаларни ажратиш мезони бўлиб, ишлаб чиқарувчи у
ёки бу соҳага тушиб қолган тақдирда дуч келиши мумкин бўлган
йўқотишлар даражаси хизмат қилади.
Айрим тадқиқотларда таваккалчилик даражаси тўртта позиция
бўйича баҳоланади:
¾ таваккалчиликсиз ҳудуд – йўқотишлар кутилмайдиган
соҳа. Бу соҳа – тадбиркорнинг фойда олиш соҳаси;
¾ мумкин бўлган таваккалчилик ҳудуди – фаолиятнинг
иқтисодий мақсадга мувофиқлиги сақланиб қоладиган соҳа, яъни
йўқотишлар мавжуд лекин кутилаётган фойдадан кам;
131
¾ кескин таваккалчилик ҳудуди – кутилаётган фойда
катталигидан юқори бўлган йўқотишлар билан тавсифланадиган
соҳа. Ушбу ҳудуддаги мумкин бўлган йўқотишлар миқдори
кутилаётган фойда миқдоридан юқори бўлиб, лойиҳага киритилган
барча маблағлар йўқотилишига олиб келиши мумкин;
¾ фожиавий таваккалчилик ҳудуди – ўз миқдори бўйича
кескин даражадан юқори бўлган ва корхонанинг бутун мулкига
тенг катталикгача етадиган йўқотишлар соҳаси. Фожиавий
таваккалчилик корхона банкрот деб эълон қилинишига ва умуман
йўқолиб кетишига олиб келиши мумкин. Шунингдек, фожиавий
таваккалчиликга ҳаёт учун хавфли ёки экологик фожиа билан
боғлиқ таваккалчиликлар ҳам киради.
Юқорида тақдим этилган ёндашувлар, бир-бирига қарама-
қарши эмас ва уларнинг принципиал фарқлари ҳам йўқ. Бевосита
таваккалчилик
даражасини
баҳолашдан
ташқари,
бундай
тадқиқотлар натижасида олинадиган ахборот инновациявий
стратегия
таваккалчилигини
бошқариш бўйича тадбирлар
мажмуасини белгилаш имконини ҳам беради.
Шундай қилиб, таваккалчиликни бошқариш ва баҳолаш
объекти бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олган стратегик қарорлар
ва дастурлар хизмат қилади:
• ташкилотнинг истиқболдаги ривожланиш йўналишлари;
• ҳаракатлар характери ва бошқариш услуби бўйича
маслаҳатлар;
•
ходимлар инновациявий фаоллигини рағбатлантириш
шакллари;
• истеъмолчилар, рақобатдошлар, ҳамкорларнинг кутилаётган
стратегик қарорларга бўлган прогноз қилинадиган жавоблари.
Стратегия ишлаб чиқариш жараёнида тўғри келадиган
таваккалчилик концепциясининг амалий қўлланилиши, бир қатор
масалаларни ечган ҳолда, қуйидагиларни амалга ошириш имконини
беради:
132
• қўйилган мақсадларга эришмасликка олиб келиши мумкин
бўлган вазиятларни аниқлаш;
• воқеаларнинг нохуш ривожланиши билан боғлиқ бўлган,
йўқотишлар тавсифларини олиш;
• таваккалчиликни тўғри келадиган даражагача пасайтириш
тадбирларини
олдиндан,
қарор
тайёрлаш
жараёнидаёқ,
режалаштириш ва зарурият пайдо бўлса амалга ошириш;
• қарор қабул қилишда бошланғич баҳолаш ва таваккалчиликни
бошқариш билан боғлиқ бўлган харажатларни ҳисобга олиш.
Ишлаб
чиқарувчилар
инновациявий
фаолиятида
таваккалчиликни таҳлил қилиш ва баҳолашнинг тўлиқ амалга
оширилишини таъминлашнинг асосий муаммоси шундаки, энг
нохуш воқеалар, одатда, битта эмас бир нечта салбий омиллар
таъсири остида юз беради. Ушбу муаммони ҳал этиш учун
таваккалчиликни таҳлил қилиш ва баҳолашнинг мажмуавий
ёндашувидан фойдаланиш истиқболли ҳисобланади.
Бугунги кунда мамлакатимиз корпорациялари, шу жумладан
холдинг компаниялар олдида турган асосий муаммолар - бу ишлаб
чиқаришни янгилаш ва янги технологияларни жорий этиш,
таркибий қайта тузиш, ишлаб чиқаришни кенгайтириш ҳамда
бошқа маблағ талаб лойиҳалар учун зарур инвестицияларни
қидириб топиш ҳисобланади. Инвестицияни шакллантириш
сиёсати компания стратегиясининг муҳим таркибий қисмларидан
бўлиб, уни айнан технологик мақсадларга интеграциялашмаган
кичик
корхоналарга
қараганда
йирик
интеграциялашган
корпорацияларда инвестиция стратегиясининг аҳамияти беқиёс.
Инвестиция стратегиясини амалга оширишни самарали йўлини
ишлаб чиқиш ўзида қуйидагиларни, яъни:
• инвестиция фаолиятини стратегик йўналишларини;
• инвестиция ресурсларини шакллантириш стратегиясини
ишлаб чиқишни мужассам этади.
133
Do'stlaringiz bilan baham: |