6.3. Қишлоқ хўжалигида инновацион лойиҳаларни
режалаштириш ва расмийлаштириш тартиби
Инновациявий фаолият амалиёти, инновациявий лойиҳаларни
расмийлаштиришни амалга оширишдан иборат. Инновациявий
лойиҳалар лойиҳаларнинг бир тури экан, демак уларни бошқариш
учун бошқа лойиҳаларни расмийлаштиришни бошқаришдаги
услубларидан фойдаланиш мумкин. Аммо, ўзига яраша фарқлар
ҳам мавжуд. Инновациявий лойиҳада янгиликни амалга ошириш
зарурияти лойиҳага ижодий тус беради. Бу биринчи навбатда,
инновациявий лойиҳаларда масалани қўйиш босқичининг ҳажмида
сезилади: лойиҳа мақсади аниқ охиригача аниқланмаган бўлиб,
унга лойиҳани амалга ошириш жараёнида ҳам ўзгартишлар
киритилиши мумкин.
Инновациявий лойиҳани расмийлаштириш бошқаришида
муаммонинг қўйилиши, лойиҳа вазифаларининг шаклланиши ва
лойиҳа
предметининг
тузилмавий
моделлаштирилиши
босқичларини,
тизимлаштириш
услублари
ёрдамида
бажариладиган алоҳида лойиҳа кўринишида тасвирлаш мақсадга
мувофиқ бўлади.
Инновациявий лойиҳалар бирорта муайян предмет соҳаси
билан чегараланмасдан туриб, фаолиятнинг бир соҳасида самарали
фойдаланилган ечимлар бошқа соҳаларда ҳам муваффақиятли
қўлланилиши мумкин.
Инновацияларнинг асосий манбалари қуйидагилар бўлиши
мумкин:
• фундаментал ва/ёки амалий тадқиқотларнинг натижалари;
• инновациялар тўпламидаги зарурий натижалар;
• бошқа предмет соҳаларидан олинган ютуқлар;
• тугалланган инновациявий лойиҳа натижаси, янги лойиҳа
боши сифатида.
Инновациявий ва илмий-тадқиқот ишларини аниқ фарқлаш
лозим. Илмий-тадқиқот ишлари инновациялар тўпламининг
154
асосини ташкил этади. Аммо фундаментал ва амалий
тадқиқотларни молиялаштирувчи буюртмачилар камдан-кам
учрайди. Кўпгина ҳолларда, улар мавжуд ва синалган
технологиялардан фойдаланишни хуш кўради, бу ҳар доим ҳам
мумкин бўлган энг яхши натижага олиб келмаслиги мумкин, аммо
анча арзон.
Илмий-тадқиқот ва фундаментал тадқиқотларнинг асосий
буюртмачилари бу давлат ва йирик компаниялардир. Ушбу
ишларнинг натижалари кенг оммага ёйилгандан сўнг, улар
инновацияларга асос солиши мумкин.
Инвесторларга тақдим этилаётган инновациявий лойиҳалар
ўзаро таққосланадиган ва кўрсаткичларнинг ягона тизими ёрдамида
таҳлил қилинадиган бўлади.
Тақдим этиладиган лойиҳаларнинг ўзаро таққосланиши
қуйидагиларни эътиборга олган ҳолда амалга оширилади:
¾ янги услубларни (технология, ускуналар ва ҳ.к.) қўллаб
амалга ошириладиган ишлар ҳажми;
¾ инновацияларнинг сифат кўрсаткичлари;
¾ вақт омили;
¾ нарх, тарифлар даражаси, ишга ҳақ тўлаш шароитлари.
Вариантлар бўйича қиймат кўрсаткичлари инфляция омилини
ҳисобга олган ҳолда аниқланади.
Инновациявий лойиҳалар вариантлари, маркетинг нуқтаи
назаридан бир хилда ишлаб чиқилиши, инновациявий қўйилмалар
таваккалчилигини баҳолаш ва бошланғич ахборот ноаниқлигига
бир хил муносабатда бўлишни тақозо этади.
Вариантларнинг ўзаро таққосланишини таъминлаш ишлаб
чиқарилаётган маҳсулотни битта ҳажмга олиб келиш (битта муддат,
сифат даражаси) йўли билан амалга оширилади.
Тадбирларнинг
кўп
вариантлилигини
таъминлаш
менежментнинг муҳим тамойилларидан бири ҳисобланади.
Бевосита рақобатдош - чет эл тажрибасини таҳлил қилмасдан туриб
инвестицияларни бекорга сарфлашнинг ҳожати йўқ. Бу ерда
155
1:10:100:1000 нисбатни эсга тушириш лозим, бунда 1 сўм – лойиҳа
шаклланаётган босқичда оддий қарор қабул қилишдан «тежалган»
пул миқдори, 10, 100, 1000 эса – ушбу «тежаш» туфайли юзага
келган, ҳаётий циклнинг кейинги босқичларидаги йўқотишлардир.
Бозор иқтисодиёти шароитида инновациявий лойиҳа варианти
инвестор манфаатларидан келиб чиққан ҳолда танланади.
Вариантларни таққослашда тизимли ёндашув тамойилларига риоя
қилиш лозим. Бунда тизимларнинг муҳим хусусияти –
эмерджентликни ҳисобга олиш лозим, у тадбирлар мажмуининг
умумий самарадорлиги уларнинг ҳар бирини алоҳида амалга
оширгандаги самарадорликлар йиғиндисига тенг бўлмаслигини
белгилайди.
Инновациявий вариантларни таққослашда, инновациявий
лойиҳани амалга оширишда ўтказилиши лозим бўлган барча
тадбирлар йиғиндисини ҳисобга олишни талаб қиладиган,
мажмуавийлик ёндашуви тамойили қўлланилади. Ҳар хил вақтда
амалга оширилган, аммо катталиги бўйича бир хил бўлган
харажатлар, иқтисодий нуқтаи назардан тенг бўлмайди.
Инновациялар ҳаётий циклининг узоқ давом этиши, турли вақтда
қилинган харажат ва олинган натижалар қийматининг иқтисодий
тенгсизлигига олиб келади. Бу ҳолат, келтирилган қиймат услуби,
ёки дисконтлаш, бошқача қилиб айтганда харажат ва натижаларни
қайсидир вақт оралиғига олиб келиш ёрдамида ўз ечимини топади.
Бундай вақт оралиғи сифатида, мисол учун, инновацияларни амалга
оширишнинг бошланғич йилини олиш мумкин.
Дисконтлашнинг асосий мазмуни шундаки, келажакда
олиниши кутилаётган ҳар қандай сумманинг ҳозирги кундаги
қиймати нисбатан кичикроқдир. Молиявий ҳисоб-китобларда
дисконтлаш
ёрдамида
вақт
омили
ҳисобга
олинади.
Дисконтлашнинг асосий ғояси шундаки, корхона учун пулни эртага
эмас бугун олиш қулайроқ, чунки улар инновацияларга инвестиция
қилиниши ва эртага бирор бир даромад олиб келиши мумкин.
Бундан ташқари, пул олишни эртанги кунга қолдириш
156
таваккалчилик билан боғлиқ: ноқулай шароитда уларнинг даромади
кутилгандан кам ёки умуман бўлмаслиги ҳам мумкин. Дисконтлаш
коэффициенти ҳар доим 1 дан кичик, акс ҳолда бугунги пул эртанги
пулдан кичик қийматга эга бўлар эди.
Мисол учун, агарда биз бугун, 10% даромад олишни кўзлаб
туриб, инновацияларга 1 млрд сўм киритсак, 1 йилдан сўнг
инвестицияларимиз қиймати 1,1 млрд сўмга тенг бўлади – бу
инвестицияларимизни келажакдаги қиймати, унинг жорий қиймати
эса 1,0 млрд сўмни ташкил этади. Келажакдаги ва жорий қийматлар
ўртасидаги фарқ дисконт деб айтилади.
Дисконтлаш коэффициентлари мураккаб фоизлар формуласи
бўйича ҳисобланади:
t
p
t
i
(
)
1
(2.8)
Бу ерда: i - ўнлик каср билан ифодаланган фоиз ставкаси
(дисконтлаш меъёри);
t
p
– харажат ва натижалар келтириладиган йил (ҳисоб йили);
t – харажат ва натижалари ҳисоб йилига келтириладиган йил.
Агарда ҳисоб йили сифатида инновацияларни амалга ошириш
бошланган йил қабул қилинса t
p
қ 0 ва демак
t
t
i
1
1
(
)
(2.9)
Капиталга бўлган фоиз меъёрининг мусбат катталигида i –
дисконтлаш коэффициенти ҳар доим 1 дан кичик бўлади.
Масалан, 4 йилдан кейин тўланиши лозим бўлган 20 млрд
сўмнинг замонавий қийматини аниқлаш лозим бўлсин. Ушбу давр
давомида бошланғич суммага йилига 8% ставка бўйича мураккаб
фоиз қўшилган.
Бунда замонавий қиймат қуйидагига тенг бўлади:
20
1 0 08
20 0 7350 14 7
4
*(
,
)
* ,
,
.
Дисконтлаш ўтказиладиган фоиз ставкаси катталиги ва
замонавий қиймат бир-бири билан тескари боғлиқликда бўлади,
яъни фоиз ставкаси қанчалик катта бўлса, замонавий қиймат
шунчалик кичик бўлади.
157
Фоиз ставкаси қанчалик кичик ва вақт даври (t) қанчалик қисқа
бўлса, келажакдаги даромадларнинг дисконт катталиги шунчалик
юқори бўлади.
Шундай қилиб, дисконтлаш ёрдамида лойиҳанинг соф жорий
қиймати аниқланади.
Лойиҳани танлаш механизмини мисолда кўриб чиқамиз.
Лойиҳага киритилган инвестицияларнинг бошланғич суммаси
480 млн сўм 3 йил давомидаги йиллик нақд пул оқими 160 млн сўм
Фоиз ставкаси 10% (i).
Ушбу мисолда дисконтлаш коэффициентлари қуйидагича
бўлади:
Биринчи йил учун -
1
1 0 1
0 909
1
(
, )
,
;
Иккинчи йил учун -
1
1 0 1
0 826
2
(
, )
,
;
Учинчи йил учун -
1
1 0 1
0 751
3
(
, )
,
.
Демак, лойиҳани амалга ошириш йиллари давомида соф жорий
қиймат: (160 * 0,909) + (160 * 0,826) + (160 * 0,751) қ 398 млн сўмга
тенг бўлади.
Лойиҳага инвестиция киритиш мақсадга мувофиқлиги
тўғрисида қарор қабул қилиш учун, соф жорий қиймат ва
инвестицияларнинг бошланғич суммаси ўртасидаги фарқни топиш
керак.
Биз кўриб чиқаётган лойиҳа фойдали эмас, чунки даромад,
бошланғич инвестициядан кичик: (398 - 480) қ -82 млн сўм.
Соф жорий қийматни «соф келтирилган даромад» (W) деб ҳам
аташади.
Шуни ҳам таъкидлаб ўтиш жоизки, дисконтлаш жараёнини ва
лойиҳани танлашни осонлаштириш мақсадида дисконт кўпайтирув-
чиларнинг стандарт жадваллари мавжуд (6.3.1-жадвал).
158
Do'stlaringiz bilan baham: |