Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

25
. 
Чет эл амалиётида кичик ва ўрта тадбиркорликга ишчилар 
сони 500 кишигача бўлган фирмаларни киритишади. Венчурли 
фирмалар кашфиёт фаоллигининг ўсиши босқичларида ўз ишини 
олиб боради. Венчурли фирмалар, одатда, фойда келтирмайди, 
чунки улар маҳсулот ишлаб чиқариш билан шуғулланмайди, балки 
ўз ишланмаларини бошқа фирмаларга (эксплерент, патент, 
коммутан) беришади. Венчурли фирмалар йирик компанияларнинг 
25
Ш.М.Мирзиёев. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга 
Мурожаатномаси, Халқ сўзи, 22.12.2017 йил. 


118
шўъба корхоналари сифатида фаолият юритиши мумкин. Улар, 
одатда, кам сонли ходимлар штатига эга. Инновациявий менежер 
функциялари анъанавий менежер ёки четдан таклиф этилган 
мутахассис томонидан амалга оширилади. Мисол учун консалтинг 
фирмасидан таклиф этилганлар. 
Венчурли 
фирмаларни 
ташкил 
этиш 
қуйидагилар 
мавжудлигини назарда тутади: 
¾ инновация ғояси – янги маҳсулот, технология; 
¾ жамият эҳтиёжи ва таклиф этилган ғоя асосида янги 
корхона ташкил этишга тайёр бўлган тадбиркор; 
¾ бундай корхоналарни молиялаштириш учун таваккалчилик 
капитали. 
Венчурли молиялаштириш иккита асосий шаклларда амалга 
оширилади – янги корхоналар акцияларини сотиб олиш ёки турли 
хил кредитларни ажратиш воситаси ёрдамида. Венчурли капитал 
деганда фақатгина йирик корхоналар маблағларини эмас, балки 
банклар, давлат, суғурта, пенсия ва бошқа жамғармалар 
маблағларини ҳам таваккалчилиги юқори бўлган соҳаларга 
киритиш тушунилади. 
Инвестициялашнинг бошқа шаклларидан фарқли равишда, 
ушбу шакл бир қатор ўзига хос хусусиятларга эга: 
¾ инвесторнинг компания капиталидаги тўғридан-тўғри ёки 
воситали пай иштироки; 
¾ узоқ муддатга маблағ бериш; 
¾ инвесторнинг молиялаштирилаётган корхона бошқаруви-
даги фаол иштироки. 
Таваккалчилик капиталининг ривожланиш даражаси юқори 
бўлган АҚШда унинг асосий соҳалари сифатида бизнес 
ривожланишининг бошланғич босқичлари эътироф этилади, венчур 
инвестицияларининг 39,2 фоизи уларнинг зиммасига тўғри келади. 
Венчур корхоналарнинг турлари қуйидагича бўлиши мумкин: 
¾ хусусий таваккалчиликга эга бизнес; 


119
¾ йирик корпорацияларнинг ички таваккалчиликга эга 
лойиҳалари. 
Ўз навбатида таваккалчиликга эга бизнес хўжалик юритувчи 
субъектларнинг иккита асосий турига ажратилиши мумкин: 
Биринчи тури – мустақил кичик инновациявий корхоналар. 
Иккинчи тури – уларга капитал тақдим этувчи молия 
муассасалари. 
Кичик инновациявий корхоналарга, фан ва техниканинг янги 
ютуқларини моддий манфаатдорлик билан жорий этишга интилган 
олимлар, муҳандислар, кашфиётчилар томонидан асос солинади. 
Бундай корхоналарнинг бошланғич капитали бўлиб асосчининг 
шахсий маблағлари хизмат қилиши мумкин. Шахсий маблағлар 
етмаган тақдирда, таваккалчиликли капитал тақдим этишга тайёр 
бўлган ихтисослашган молиявий компанияларга мурожаат қилиш 
лозим бўлади. АҚШдаги бундай молиявий компаниялар сони ХХ-
асрнинг 80-йилларида 500 тадан кўпроқ эди. 
Таваккалчиликли тадбиркорликнинг ўзига хослиги шундаки, 
маблағлар қайтарилмайдиган ва фоизсиз асосда берилган ҳолда, 
кредитлашдаги кафолат таъминоти ҳам талаб қилинмайди. Венчур 
корхонага берилган ресурслар шартнома амал қилиш муддати 
давомида қайтарилмайди. Киритилган маблағларни қайтариш ва 
фойда олиш корхона қимматли қоғозлари бозорга чиқарилгандан 
сўнг амалга оширилади. 
Фойда катталиги таваккалчиликли инвесторнинг улуши бўлган 
корхона акцияларининг бозордаги қиймати ва лойиҳага киритилган 
маблағлар айирмасига тенг бўлади. Инвесторнинг акция улуши 
имзоланган шартномада акс эттирилган бўлади ва у 80 фоизгача 
бўлиши мумкин. Моҳиятан молиявий муассаса новатор-корхона 
эгаларидан бирига айланади, тақдим этилган маблағлар эса корхона 
устав фондига бўлган бадалдек қабул қилинади. Ўзбекистон 
иқтисодиёти 
учун 
венчур 
тадбиркорликнинг 
истиқболли 
турларидан ҳисобланади. 


120
Венчур капитал қўйилмаларнинг асосий рағбатлантирувчи 
омили бўлиб‚ уларнинг муваффақиятга эришганда албатта, юқори 
даромадлилиги хизмат қилади. Америка венчур корхоналарининг 
ўртача даромадлилик даражаси йилига 20 фоизни ташкил этади ва 
бу кўрсаткич умумий иқтисодиёт бўйича 3 баробар юқори. 
Таваккалчиликни пасайтириш учун молиялаштиришнинг типик 
схемалари ишлаб чиқилади. Капитал қўйилмалар қуйидаги иккита 
қоидадан келиб чиққан ҳолда вақт оралиғига бўлинади: 
1. Ҳар бир янги қўйилма, ундан олдинги қўйилма ўзини 
оқлаган тақдирдагина амалга оширилади. Бу дегани эксплерент 
маҳсулотни 
яратиш 
ёки 
тижоратлаштиришда 
қандайдир 
натижаларга эришди. 
2. Ҳар бир янги қўйилма олдингидан кўпроқ ва эксплерент 
учун фойдали шартларда амалга оширилади. 

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish