Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти


V БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ВЕНЧУР ШАКЛИДАГИ



Download 3,02 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/167
Sana22.02.2022
Hajmi3,02 Mb.
#116223
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   167
Bog'liq
Ergashev R.X va boshq. Innovatsion iqtisodiyot .Darslik

 
V БОБ. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ВЕНЧУР ШАКЛИДАГИ 
ИННОВАЦИОН БИЗНЕС 
Ўқув мақсади: Венчур капиталининг иқтисодий моҳияти ва 
вазифалари, венчур асосида молиялаштиришнинг устувор 
йўналишлари. Қишлоқ хўжалигида таваккалчиликка асосланган 
бизнесни бошқариш йўлларини ўрганишдан иборат. 
Таянч 
иборалар: 
Таваккалчиликли 
(венчурли) 
бизнес, 
ишланмалар, кичик тадқиқот, университет марказлари, венчурли 
фирма, компаниянинг капитали, кашфиётчилик, янги ғоя, 
эксплерент, суғурталаш, кутилмаган харажатлар, лойиҳани 
молиялаштириш, муқобил вариант, тақсимланмаган фойда, 
корпоратив облигация, таваккалчиликни туркумлаштириш, 
типология, эҳтимолий тавсифлар, ёндашув, бошқариш ва баҳолаш, 
маслаҳат, шакл, йўқотишлар, таваккалчилик соҳалари. 
5.1 Қишлоқ хўжалигида венчур капиталининг иқтисодий 
вазифалари 
Тадқиқотларни ташкил этишнинг Америка тажрибаси – 
таваккалчиликли (венчурли) бизнес деб ном олган тадбиркорлик 
турини 
юзага 
келтирди. 
Венчурли 
бизнес 
тадқиқотлар, 
ишланмалар, янги маҳсулотни ишлаб чиқаришга ихтисослашган 
мустақил кичик фирмалардан ташкил топган бўлади. Уларни 
тадқиқотчи олимлар, муҳандислар, новаторлар ташкил этади. 
Бундай фирмалар АҚШ, Ғарбий Европа ва Японияда кенг 
тарқалган. Кичик жамоа янги ғояларни тезроқ ўзлаштириши ва 
ривожлантириши мумкин. Кичик тадқиқот бизнеси 60-йилларда 
шакллана бошлаган. 
Кичик ва ўрта тадқиқот фирмалари, мисол учун, йирик 
университет марказлари яқинида ташкил этилган. Улар биргаликда 
ерни ижарага олишган ва университетнинг лаборатория ва ахборот 


117
техникасидан фойдаланганлар. Шу тарзда АҚШнинг Стэнфорд 
университети яқинида 3 мингдан ортиқ кичик электрон фирмалар 
жамланган бўлиб, уларда банд ходимлар сони 190-200 минг кишига 
тенг. Уларнинг ҳар бири бир-икки турдаги янги маҳсулотни ишлаб 
чиқиш ва ўзлаштиришга йўналтирилган бўлиб, уларнинг умумий 
салмоғи жаҳоннинг компьютер ва электрон қисмларнинг айрим 
турларидаги эҳтиёжини 20 фоизини қоплайди. Ўзбекистон 
Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакатимиз 
парламенти – Олий Мажлисга тараққиётимизнинг янги босқичи 
бўлган 2017 йилда амалга оширилган асосий ишлар якуни ва 
Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимоий-иқтисодий 
ривожлантиришнинг энг устувор йўналишларига бағишланган 
Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “Фаол тадбиркорлик бизнес 
фаолиятини инновацион, яъни замонавий ёндашувлар, илғор 
технология ва бошқарув усуллари асосида ташкил этадиган 
иқтисодий 
йўналишдир. 
Фаол 
тадбиркор 
деганда, 
биз 
рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқаришга қодир, энг муҳими, 
янги иш ўринлари яратиб, нафақат ўзини ва оиласини боқадиган, 
балки бутун жамиятга наф келтирадиган ишбилармон инсонларни 
тушунамиз. Бундай тадбиркорлар сафини кенгайтириш, жумладан, 
юқори технологиялар, илм-фаннинг энг сўнгги ютуқларига 
асосланган техника ва асбоб-ускуналарни мамлакатимизга олиб 
келиш ва жорий этиш учун уларга муносиб шароитлар яратиш 
бизнинг биринчи галдаги вазифамиз бўлиши шарт”

Download 3,02 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   167




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish