Сизнинг-ча, мазкур мисолларда баён этилганлар ҳолатлар шахс ва гурухнинг ўзаро боғлиқ бўлган қайси жараёнларига тегишли? Ўз фикрингизни асосланг.
2-муаммоли вазият
Фараз қилинг қанақадир фирма ёки давлат муассасига ишга таклифни ўқиган икки киши ўша жойга борди. Уларнинг бири – костюм-шим, оқ кўйлак, галстук, қўлида портфел билан келса, иккинчиси эгнида футболка, оёғида крассовка, орқасига рюкзак осиб олган. Бундай вазиятда, албатта, биринчи одам кишида ҳақиқий мутахассис таассуротини уйғотади, ваҳоланки, у касбий билимдонлик, тажриба, маҳорат борасида иккинчи одамдан кўра пастроқ бўлиши мумкин. Лекин уларнинг кийиниши, ташқи кўриниши, имиджи кишида қарама-қарши тасаввурларни уйғотади.
Бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз? Кийиниш билан боғлиқ қандай муаммолар мавжуд деб ўйлайсиз?
3-муаммоли савол
Қайсидир бир тренинг гуруҳидаги аёл тренерлардан бири гуруҳ иштирокчиларига ўта ёқиб тушди. Фақат унинг бир камчилиги бор эди – у жуда кўп сигарета чека эди. Аслида кўпчилик учун салбий қабул қилиниши лозим бўлган бу сифат ҳеч кимнинг норозилигига сабаб бўлмади. Ҳатто тренинг иштирокчилари бўлган баъзи аёллар ҳам чекишни ўргана бошладилар.
Мазкур вазиятда уларнинг ҳаракатинини қандай баҳолаш ва изоҳлаш мумкин? Нима учун шахс кўпинча ўзи билмаган ҳолда тренернинг ҳаракатларини такрорлайди?
Мавзу: 11. Тренер ва унга қўйиладиган талаблар.
Режа:
Тренер ва унга қўйиладиган талаблар.
Тренернинг имиджи.
Гуруҳ билан муносабати.
Тренинг жараёнида тренер ҳар бир иштирокчининг психологияси билан ишлайди. Инсон психологиясининг ҳар бир жиҳати эса жуда нозик соҳа бўлиб, унинг қайсидир жойига нохосдан тегиб кетиш катта нохушликларга, муаммоларга, ҳаттоки азиятларга олиб келиши мумкин. Шуни ҳисобга олган ҳолда тренернинг ишини қимматбаҳо олмос (жавоҳир) билан ишлайдиган моҳир заргарнинг ишига ўхшатиш мумкин.
Тренинг жараёнини ташкил қилиш ва уни ўтказишда тренердан жуда кўп нарса талаб этиладики, тренер бўлиш истагида бўлган ёки тренерлик қилаётган ҳар бир мутахассис буларни билиши ва амал қилиши зарур.
Энг муҳими тренерлик қилаётганда шуни унутмаслик керакки, тренер ўқитувчи эмас. Унинг вазифаси — шароит, вазиятни яратиш ёки иштирокчиларга кўмаклашишдан иборат.
Тренер машғулотларни олиб боришда катта тренерлик тажрибаси ва маҳоратини эгаллаши керак.
Тренер қуйидагиларни бажармасликка ҳаракат қилиши лозим.
- Гуруҳга раҳбарлик қилиш.
- Гуруҳга тайёр ахборотларни бериш.
-Гуруҳ нима иш қилиши кераклиги тўғрисида маслаҳат бериш ёки таклиф киритиш.
Моҳир тренер гуруҳ билан ишлаш жараёнида нафақат гуруҳнинг аҳволи, кайияти, муаммосига, балки ҳар бир иштирокчининг аҳволи, кайфияти, муаммосига катта эътибор билан қарайди.
Тренернинг вазифаси — Гуруҳнинг қизиқишини ошириб, уларни йўналтириб ва рағбатлантириб боришдан иборат. Иштирокчиларнинг ўзи ишлаши учун тренер уларга фақат шароит яратиб бериши лозим. Шундай қилинса иштирокчилар муаммоларни таҳлил қилиш ва маълум бир хулосаларга келиш жараёнида ўзаро ишонч ва ҳурмат кўникмаларини эгаллаб боради. Иштирокчилар мустақил равишда бирор фикрга келса, тренер уни тўғри қарор сифатида қабул қилиши керак. Тренер ҳар бир иштирокчининг муваффақиятини рағбатлантириб уларнинг яширин истеъдодларини намоён қилишларига имкон яратиши керак. (М: иштирокчи кечикиб келганда чиройли қўшиқ ёки шеър айтиши; ролли ўйинда яхши роль бажариши.
Тренер ҳар қандай вазиятда қуйидагиларга амал қилиши керак.
Мавзу доирасидан четга чиқмаслик, муҳокама этилаётган мавзуларга нисбатан ўз фикрини билдириш ва машғулот сўнгида албатта хулоса ясаши шарт.
Тренер ҳар бир кишини эшитиши, суст иштирокчиларни фаоллаштириши ва фаол қатнашаётган иштирокчиларни рағбатлантириши шарт.
Тренер иложи борича иштирокчиларни яқиндан билиши, ишни яхши ташкил қилиши, гуруҳда дўстона муҳитни ташкил қилиши, зиддиятли ҳолатларга йўл қўймасликка ҳаракат қилиши керак.
Тренерда фикр алмашиш малакаси жуда яхши ривожланган бўлиши керак. Бу малакани эгаллаш қуйидагиларга боғлик:
- диққат билан эшитиш;
- эшитиб бўлгач ўз фикрини билдириш;
- ўз ҳиссиётларини ва кечинмаларини билдириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |