Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги а.ҚОдирий номидаги жиззах давлат педагогика институти педагогика-психология кафедраси


Сизнинг-ча, мазкур мисолларда баён этилганлар ҳолатлар тренер ва гурухнинг ўзаро боғлиқ бўлган қайси жараёнларига тегишли? Ўз фикрингизни асосланг



Download 2,22 Mb.
bet43/131
Sana25.02.2022
Hajmi2,22 Mb.
#271904
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   131
Bog'liq
PSIXOLOGIK TRENING ASOSLARI 17-18

Сизнинг-ча, мазкур мисолларда баён этилганлар ҳолатлар тренер ва гурухнинг ўзаро боғлиқ бўлган қайси жараёнларига тегишли? Ўз фикрингизни асосланг.


2-муаммоли вазият

Баъзида кичик гуруҳларда берилаётган топшириқларни ҳамма иштирокчилар ҳам бир хилда бажаришни истайвермайдилар. Тренер кичик гуруҳларда баъзи иштирокчилар томонидан юзага келтирилиши мумкин бўлган турли кўринишдаги муаммоларни ҳал қилишга тайёр туриши керак?


Сизнингча тренинг жараёнида қандай муаммоли вазиятлар юзага келиши мумкин?


3-муаммоли савол

Тренинг жараёнида гуруҳни тез-тез кичик гуруҳларга бўлиб ишлаш мақсадга мувофиқдир. Бундан мақсад гуруҳнинг ҳар бир иштирокчисини фаол иштирок этишга ундашдир. Бирор бир мавзу катта гуруҳларда муҳокама этилса, бутун гуруҳнинг иштирокини таъминлаб бўлмаслиги аниқ. Бу эса гуруҳдаги суст иштирокчиларни умуман четда қолишига сабаб бўлади. Кичик гуруҳларда ишланганда эса уларнинг фаол иштироки талаб этилади ва бу ҳар бир иштирокчининг қизиқувчанлигини оширади. Бундан ташқари кичик гуруҳларда ишлаш иштирокчилар учун тинч ва ишончли мухитни яратади, уларнинг бир-бирлари билан тезроқ танишиши ва бир-бири билан киришишига имкон яратади. Лекин микрогуруҳлар билан ишлашга ҳаддан ташқари берилиб кетиш керак эмас. Бу ҳолатни қандай изоҳлайсиз? Кичик гуруҳларга бўлиб ишланганда қандай нохуш ҳолатлар кузатилиши мумкин деб ўйлайсиз?


Мавзу: 12. Тренинг жараёнида гуруҳлар билан ишлаш.
Режа:

  1. Гуруҳларда ишлашнинг ўзига хослиги.

  2. Кичик гуруҳлар билан ишлаш қоидалари.

  3. Гуруҳдаги муаммоли ҳолатни ҳал қилиш

Тренинг жараёнида гуруҳни тез-гез кичик гуруҳларга бўлиб ишлаш мақсадга мувофиқдир. Бундан мақсад гуруҳнинг ҳар бир иштирокчисини фаол иштирок этишга ундашдир. Бирор бир мавзу катта гуруҳларда муҳокама этилса, бутун гуруҳнинг иштирокини таъминлаб бўлмаслиги аниқ. Бу эса гуруҳдаги суст иштирокчиларни умуман четда қолишига сабаб бўлади. Кичик гуруҳларда ишланганда эса уларнинг фаол иштироки талаб этилади ва бу ҳар бир иштирокчининг қизиқувчанлигини оширади. Бундан ташқари кичик гуруҳларда ишлаш иштирокчилар учун тинч ва ишончли мухитни яратади, уларнинг бир-бирлари билан тезроқ танишиши ва бир-бири билан киришишига имкон яратади. Айниқса, оилавий мавзуларга дойр нозик саволлар муҳокама этилганда баъзи иштирокчиларда ноқулайлик, уялиш ҳолатлари вужудга келади. Кичик гуруҳларда ишлаш эса улардаги уялиш, ноқулайликни йўқотиши мумкин. Гуруҳ сони қанча кичик бўлса, ундаги иштирокчиларда қўркув, ноқулайлик, уялиш ҳислари камроқ намоён бўлади.


Кичик гуруҳлар билан ишлаш қоидалари:
1.Кичик гуруҳларга бўлишда ўйин орқали бўлиш усулидан фойдаланиш лозим.
2.Гуруҳларга бажарилиши лозим бўлган топшириқларни аниқ ва тушунарли қилиб бериш керак.
3.Микрогуруҳларга топшириқ бераётганингизда инструкцияни уларнинг ҳаммасига бирваракайига тушунтириш керак. Негаки, агар тренер битта гуруҳга кўрсатма бериб, қолганларига ҳам бирма-бир тушунтирмоқчи бўлса, у ҳолда топшириқни олган гуруҳлар дарҳол муҳокамани бошлаб юборишади ва синфда шовқин-сурон кўтарилади, тренер эса қолган гуруҳларга кўрсатма беришга қийналиб қолади.
Топшириқ бажарилгандан кейин уни албатта умумий гуруҳда муҳокама қилиш керак, бунда ҳар бир микро гуруҳдан биттадан вакил чиқиб, уз гуруҳининг фикри билан таништиради.
Микрогуруҳлар билан ишлашда вазифа бажарувчи, кузатувчи ёки эксперт ролларини тренернинг ўзи тақсимлаб бериши керак.
Микрогуруҳлар билан ишлашга ҳаддан ташқари берилиб кетиш керак эмас, бу нарса тренингни самарадорлиги ва ривожланишига ҳалакит бериши хам мумкин. Шунинг учун 2 соатлик тренингда 3 кишилик гуруҳга бўлинадиган топшириқлардан иккита, 7-8 кишилик гуруҳга бўлинадиган топшириқлардан биттадан ортиқ бажартирмасликка ҳаракат қилиш лозим.
Тренер микрогуруҳлар билан ишлаётганда уларнинг фаоллигини ошириш учун қуйидаги қоидаларга қатъий риоя қилиши керак.
- иштирокчиларга ҳеч қачон камситувчи оҳангда огоҳлантириш бермаслик керак;
- гуруҳдаги бирор иштирокчи гапираётганда унинг сўзини бўлмасдан эшитиши ва қолганларни ҳам шунга ўргатиш керак;
- мавзу доирасидан четга чиқмасликни сўраш керак;
- ҳамманинг сўзга чиқишини таъминлаш керак;
- мунозараларда қайсидир шахс ҳаётига алоқадор фикрлар шу ерда қолишга гуруҳни одатлантириш керак.

Download 2,22 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish