Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти


 Шахс инсоний фазилатлари маънавий такомилида миллий



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet14/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

 
2.2. Шахс инсоний фазилатлари маънавий такомилида миллий 
ва умуминсоний қадриятлар алоқадорлиги 
 
 
Шахс аввало ижтимоий борлиқ, воқеийликнинг маҳсули 
сифатида жамиятдаги ўзгаришлар, янгиланишлардан ажралган 
ҳолда шакллана олмайди. Шахс муаммоларини шарқона, 
«инсоннинг қадр-қимматини улуғлаш нуқтаи назаридан таҳлил 
қилишда, кишининг руҳий маънавий камолоти, хулқ-атворини 
шакллантиришда, ундан ташқарида турувчи илоҳий қудрат, диннинг, 


44 
миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни ахлоқнинг таъсири 
ҳал қилувчи аҳамиятга эга.
Ҳозирги замон шахс назариясини шакллантиришга муносиб 
ҳисса 
қўшган 
америкалик 
файласуф 
олим, 
прогматизм 
асосчиларидан бири-Уильям Джеймеснинг фикрига кўра, «Нима 
ҳақда ўйламай, нима ҳақда фикр-мулоҳаза юритмай, ўзимни борган 
сари чуқурроқ тушуна бошлайман, шахсий мавжудот эканлигимни 
била бошлайман. Шу билан бирга, ахир бу менинг фикрларим
ўйларим эканини тушунаман. 
Шунинг учун ҳам ушбу ўйлар, хаѐллар, ўзим ҳақимдаги фикр-
мулоҳазаларимнинг икки томони мавжуд эканлигига ишонаман.
Унинг бир қисми билинган иккинчи қисми билиниши лозим бўлган, 
бир қисми объект, иккинчи қисми эса субъектдир.
Фикр-мулоҳазадаги бу икки томоннинг фарқига бормоқ лозим. 
Билиб олинган қисми «шахс», билиб олиниши зарур бўлган қисми–
«мен» дир.
1
Джеймс инсон шахси деганда унинг бисотидаги барча ўзиники 
деб ҳисобланган нарсаларнинг умумий йиғиндисини тушунади. 
Чунончи, шахс-инсоннинг нафақат жисмоний ва маънавий 
фазилатлари, балки унинг кўйлаги, уйи, хотини, болалари, обрў-
эътибори ва меҳнати, хўжалиги, оти, яхтаси ва маблағларидан 
ташкил топади. Худди шунинг учун у «шахс» деган тушунчани кенг 
маънода таҳлил қилганда уни уч хил муносабатлар призмасидан 
ўтказиб ўрганиш зарур.

шахсни вужудга келтирган элементлар; 

шахс туфайли ҳосил бўлган ҳис – туйғулар (ўзининг-ўзига 
берган баҳоси); 

шахс туфайли вужудга келган хатти-ҳаракатлар (ўзи ҳақида, 
ўзини сақлаб қолиш ҳақида қайғуриш). 
Унинг 
фикрича, 
шахс 
таркибини 
вужудга 
келтирган 
элементларни уч туркум бўлимига ажратиш мумкин: 

жисмоний шахс; 

ижтимоий шахс; 

маънавий шахс. 
Ижтимоий шахс инсон танаси, ўша танага кийдирилган турли 
кийим-кечак, оилавий ҳолати, кишида мавжуд бўлган фазилатларни 
одам деган мавжудотнинг бошқа вакиллари томонидан тан 
олиниши–инсоннинг ижтимоий шахс даражасига кўтарилганидан 
далолат беради. Джеймс фикрича, маънавий шахс тушунчаси эса 
инсон онглилигининг ҳолатини аниқлаш мақсадида ишлатилади. 
Маънавий шахс инсон онгининг айрим томонларини, хусусан 
1
Джеймс. У. Психология. –М.: Мысл: 1991. – С.77. 


45 
маънавий 
қобилиятлар 
ва 
хусусиятларни 
ўзида 
мужжассамлаштиради. 
Шахс инсоний фазилатлари маънавий такомилида, унинг 
шарқона 
миллий 
маърифатпарварлари 
Абдулла 
Авлоний, 
Абдурауф Фитратнинг қарашлари ҳам алоҳида эътиборга молик. 
А.Авлонийнинг «Туркий гулистон ѐҳуд ахлоқ», Фитратнинг 
«Нажот йўли» асари кўп жиҳатдан шахсда юксак умуминсоний 
қадриятлар, инсоний миллий фазилатлар камоли хусусидаги 
қарашларини илмий фундаментал тадқиқот деб аташ мумкин. 
Фитратнинг «Нажот йўли» асарида йигирмадан ортиқ бевосита 
ахлоқий миллий ва умуминсоний қадриятлар ва фазилатларни 
ифодалайдиган тушунчалар тўғрисида гап боради. 
Шунингдек, у миллий ва умуминсоний фазилатларга зид бўлган 
«журъатсизлик», «ожизлик», буларга муқобил бўлган «сабот» 
тўғрисида, «қайсарлик», «ҳалимлик», «иффат» тушунчалари 
тавсифлари ҳам етарли баѐн қилган.
Хусусан, «иффат»нинг «ҳаѐ», «қаноат», «ҳусни ҳайъат» каби 
таркибий қисмларига ҳар икки томондан қарама-қарши бўлган шараҳ 
(
ҳирс) ва ҳумуд (ҳомушлик), важохат (уятсизлик) ва малак 
(
ҳушомад), нифоя, исроф ва иҳмол (оғирлик), риѐ ва хатака 
(боззабонлик, беҳаѐлик) хулқларининг ҳар бирига алоҳида 
тўхталган
1

Мазкур маърифатпарварларнинг миллий ва умуминсоний 
фазилатлари хусусидаги ғояларини атрофлича таҳлил этиш бугунги 
кундаги долзарб масалалардан биридир.
Президентимиз И.А.Каримов таъкидлаб кўрсатганидек, «Биз 
барпо этаѐтган янги жамият юксак маънавий ва ахлоқий 
қадриятларга таянади ва уларни ривожлантиришга катта эътибор 
қаратади». Ўзини кимнинг авлоди экалигини, қандай буюк маънавий 
мероснинг вориси эканини яҳши англайдиган ва улуғ аждодларининг 
меросига муносиб бўлиб, ўз ақл-заковати ва соғлом ҳаѐтий 
қарашларига таяниб яшашга интиладиган ѐшларни камол 
топтиришда
бевосита шахсдаги юксак инсоний фазилатлар ва 
ахлоқий қадриятларнинг муштарак тарзда такомиллашуви муҳим 
аҳамият касб этади. Зеро ақл-заковатли, юксак маънавиятли 
кишиларни тарбиялай олсаккини, олдимизга қўйган мақсадларга 
эриша оламиз, юртимизда фаровонлик ва тараққиѐт қарор топади». 
Мамлакатимизда умуминсоний ва миллий қадриятларга 
асосланган инсонпарвар, демократик жамият қурилиши жадаллик 
билан амалга оширилмоқда. Демократия ва маънавият уйғунлиги 
фақат назарияда эмас, амалиѐтда ҳам ўз тасдиғини топмоқда. 
1
Азизов. Ш, Азизова. С. Маърифатпарварлик ижтимоий-маданий ҳодиса. –Тошкент: «АВU» 
Мatbuot-Koncalt, 2008. –Б. 106. 


46 
«Мустақил ривожланиш йилларида – тарихан қисқа бир даврда 
юртимиз янги ва улкан марраларни қўлга киритди, бунинг 
натижасида мамлакатимизнинг қиѐфаси бутунлай ўзгариб, жаҳон 
ҳамжамиятидаги ўрни ва нуфузи юксалиб бормоқда». Демократияни 
биз мана шу кўҳна тарих ва маънавиятимиз билан уйғун ҳолда 
ривожлантириш ниятида танлаганмиз.
Чунки бизнинг маънавий томирларимиз мустаҳкам ва у не-не 
суронли асрлар тўфонидан бизни миллат сифатида эсон-омон олиб 
ўтган 
ўлмас 
қадриятларимиз 
бор. 
Мустақиллик 
туфайли 
халқимизнинг ўз юрти, тили, маданияти, қадриятлари, тарихини 
билишга, ўзлигини англашга қизиқиши ортиб бормоқда. Бу табиий 
ҳол, албатта. Чунки одамзод борки, авлод-аждоди кимлигини, насл-
насабини, ўзи туғилиб ўсган, вояга етган қишлоқ, шаҳар, хуллас 
Ватанининг тарихини билишни истайди.
Шу жиҳатдан олиб қараганда, Президентимиз Ислом Каримов 
«ҳозирги замон миллатининг маданий савияси, унинг ўз тарихига 
бўлган 
муносабати 
билан 
белгиланади, 
Тарих 
– 
халқ 
маънавиятининг асоси» деганда, мутлақо ҳақ эди. 
Мамлакатимизда 
демократик 
ислоҳотларни 
янада 
чуқурлаштириш 
ва 
фуқаролик 
жамиятини 
ривожлантириш 
концепцияси 
миллий 
маънавият 
ва 
халқимизнинг 
азалий 
қадриятларини тиклаш ва кишиларимиз онгу тафаккури ҳамда 
руҳиятига миллий маънавиятимизнинг ҳаѐтбахш тамойилларини 
сингдиришдан иборатдир. 
Мазкур концепцияда давлат ҳокимияти тармоқларини янада 
ислоҳ этиш билан бирга жамият маънавиятини юксалтириш, уни 
янги давр, янгича дунѐқараш нуқтаи назаридан тараққий топтириш, 
бу соҳада ҳам чуқур ислоҳотларни амалга ошириш, давлатимиз ва 
жамиятимиз истиқболининг бугунги кундаги устувор йўналишлари 
белгилаб берилган. Албатта, бунда, замонавий тушунчалар, янги 
услублар, 
кашфиѐтлар 
нечоғлик 
аҳамиятли 
бўлса, 
аждодларимизнинг бу соҳалардаги маданий мероси ва миллий 
қадриятлари ҳам ундан кам эмас. Зеро, мустақилликнинг илк 
йилларидаѐқ Президентимиз томонидан Ўзбекистонни маданий–
маънавий янгилаш ва ривожлантиришнинг ўзига хос тўрт асосий 
негизи йўли белгилаб берилди. 
умуминсоний қадриятларга содиқлик; 
халқимизнинг маънавий меросини мустаҳкамлаш ва ривож-
лантириш; 
инсоннинг ўз имкониятларини эркин намоѐн қилиши; 


47 
ватанпарварлик
1

1996 йил 24 апрелда ЮНЕСКО Ижроия Кенгаши сессиясида 
ушбу фикр-мулоҳазалар ижодий ривожлантирилиб, Президентимиз 
томонидан Ўзбекистоннинг ўзига хос янгиланиш ва тараққиѐт йўли 
қуйидаги учта шартга асосланиши қайд этилди: 
- умуминсоний қадриятларга содиқлик; 
- миллий анъаналар, дин ва маданиятни қайта тиклаш ва 
мустаҳкамлаш, халқимиз маънавий меросини ривожлантириб, уни 
ҳозирги замон цвилизацияси ютуқлари билан бойитиш; 
- ва ниҳоят, инсон ўз салоҳияти ва истеъдодини эркин равишда 
намоѐн қила олиши учун шароит яратиш». 
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, муҳокама этилаѐтган мавзу-
нинг туб моҳиятини яҳшироқ тасаввур этишимиз учун Алишер 
Навоийнинг: 

Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish