Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон машинасозлик институти



Download 1,46 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/38
Sana21.02.2022
Hajmi1,46 Mb.
#31236
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   38
Bog'liq
axloqij fazilatlar rivozhi millij manaviyat va umuminsonij qadriyatlar ujgunligi

 
Агар Фирдавс дар замин аст, 
Ҳамин асту, ҳамин асту, ҳамин аст. 
 
Яъни: агар ер юзида жаннат бор бўлса, у ана шу, ана шу, ана 
шудир. 
1
Шайхова Х., Назаров К. Умуминсоний қадриятлар ва маънавий камолот. –Тошкент: 
Ўзбекистон. 1992. –Б. 98. 


54 
Чиндан ҳам «Лаъл қалъа»нинг мўъжизакор гўзаллигини кўриб 
Боғ-қалъа этагида шовиллаб оқаѐтган зилол дарѐ сувига тиқилиб, 
«бу дунѐнинг жанати шу бўлса керак», деган ўй-хаѐлингиздан 
ўтади
1
. Бу каби юксак берилган баҳо бизнинг авлодларимиз 
қолдирган меросларга берилган баҳодир. Ёшларда ундан фахрла-
ниш, ғурурланиш, ўз Ватанига, миллатига бўлган меҳр-муҳаббат 
ҳисси товланади. Бу мерослар чет элда бўлса ҳам ѐшларнинг тар-
биясида дунѐни лол қолдирувчи буюк бир мерос сифатида катта 
тарбиявий аҳамиятга эгадир. 
Манбаларда кўрсатилишича, Амир Темур ўзининг Боғ яратиш-
даги фаол ҳаракати туфайли Самарқанд атрофида 12 та Боғ-сарой 
барпо эттирган. Хусусан, Боғи Нақшижаҳон, Боғи Беҳишт, Боғи 
Шоҳруҳ, Боғи Дилкушо, Боғи Шамол, Боғи Давлатобод, Боғи Бўлди, 
Боғи Майдон, Боғи Баланд, Боғи Чинор, Боғи Жаҳоннома, Боғи Нав 
боғларидир. 
Манбаларда кўрсатилишича, бу боғларда хилма-хил мевали 
дарахтлар ўстирилган. Чунончи, олма, ўрик, шафтоли, олхўри, тут, 
анор, нок, узум ва бошқаларнинг энг сара, ҳар хил навлари етишти-
рилган. Мевали дарахтлардан ташқари соя-салқин берувчи, хушбўй 
ҳид тарқатувчи дарахтлардан тол, терак, чинор, савр, аръаф ва 
бошқалар кўплаб ўстирилган. Соҳибқирон қабулида бўлган Испа-
ниялик элчи де Клавихо Боғи Дилкушода бўлиб – қасрнинг 
мафтункор гўзаллигини, фавворалар сувида қизил олмалар қалқиб 
юрганлигини ѐзган
2
. Бу юксак маданият, билим, дид бизнинг ота-
боболаримизнинг мерослари қайтарилмас бир бойлик эканлигини 
кўрсатади. 
Айни пайтда аждодларимиз илмий-маданий меросида миллий 
маънавиятимиз ривожига рағбат берувчи ахлоқ-одоб, инсоний фа-
зилатлар ҳақидаги қимматли тафаккур неъматлари сақланиб қолган. 
Хусусан, шарқ мутафаккирлари ахлоқ, одоб ҳақида жуда кўп асар-
ларни махсус изланиш натижасида ѐзганликларини биламиз. Ахлоқ, 
одоб ҳар бир халқнинг буюк мероси, унга амал қилиниши жамиятда 
тартиб-интизомни, билимни, тараққиѐтни таъминлайди. Ахлоқ-одоб 
бўлмаган жойда тартибсизлик, бебошлик ҳукмронлик қилади. Бу 
ҳақида жуда кўп мутафаккирларимиз ўз фикрларини билдирганлар.
Биз Койковуснинг «Қобуснома»сини, Юсуф Хос Ҳожибнинг 
«Қутадғу билик»гини, Носир Хусравнинг «Саодатнома»сини, 
Саъдийнинг «Гулистон ва Бўстон»нини, Жомийнинг «Баҳористон», 
Навоийнинг «Маҳбубул қулуб», Аҳмад Донишнинг «Ўғилларга 
насиҳат», Абдулло Авлонийнинг «Туркий гулистон ѐхуд ахлоқ»ини 
ва шу каби асарлари ахлоқ-одобга бағишланганлигини, бу асарларга 
1
Fайибов И. Амир Темур даври маданияти. –Тошкент: Узбекистон, 2001. – Б. 33. 
2
Fойибов Н. Амир Темур даври маънавияти. – Тошкент: Ўзбекистон, 2001. –Б. 35-36. 


55 
дунѐнинг жуда кўп халқлари ҳам қизиқиш билан қарашини биламиз. 
Шарқнинг 
буюк 
алломалари 
ахлоқ-одобнинг 
намунавий 
томонларини мерос сифатида келажак авлодларга қолдирганлар. 
Фан ва адабиѐт соҳасидаги маданий меросларнинг ўрни ва роли 
ҳам беқиѐсдир, чунки уларнинг чексиз, бебаҳо аҳамияти ҳозиргача 
ҳам йўқолмаган.
Шарқнинг буюк қомусий мутафаккирлари ўзларининг бетакрор 
асарлари, ижодий тафаккур маҳсуллари билан дунѐ маданиятига 
катта улуш кўшганлар. Уларнинг меҳнати натижалари дунѐ халқлари 
учун ҳам жуда қимматли мерос ҳисобланади.
Дунѐнинг машҳур қомусий мутафаккири Абу Али ибн Сино 300 
дан ортиқ асарлар ѐзган. Унинг қаламига тегишли манбалар мантиқ, 
фалсафа, тиббиѐт, мусиқа, адабиѐт ва бошқа соҳаларга 
тааллуқлидир.
Ўзидан кейин бой илмий-адабий мерос қолдирган хоразмлик 
машҳур уламо, адиб ва шоирлардан бири Абулқосим Маҳмуд ибн 
Умар 
Аз-Замахшарийдир 
(1075-1144). 
Аз-Замахшарий 
ўз 
замонасининг машҳур олими бўлиб, ўрта аср арабий маданият 
тарихида ўчмас из қолдирган. Аз-Замахшарий илм-фаннинг турли 
соҳаларига – тилшунослик, луғатшунослик, услуб ва нотиқлик 
санъати, шеърият, тафсия, ҳадис ва фикҳга бағишланган асарлари 
жаҳон маданияти хазинасига кўшилган бебаҳо дурдона.
Инглиз 
шарқшуноси 
Х.А.Гиббнинг 
таъкидлашича, 
Аз-
Замахшарийнинг «Ал-Муфассал» номли нахви сарфга оид дарслиги 
ва нафис сажб услубида битилган ҳикматли иборалар мажмуаси – 
«Атвок ўз-заҳаб» (Олтин шодалар) асари Европа арабшунослигида 
шуҳрат қазонган асарлар сирасига киради. Ироқ олими Фозил Солиҳ 
ал-Самарий улуғ юртдош бобоколонимизнинг эллик олти асари 
мавжудлигини айтиб, уларни номма-ном келтиришга муваффақ 
бўлган. Аз-Замахшарийни олимлар юксак ҳурмат ва меҳр билан 
«Устоз ул-араб валажам» (Араблар ва ғайри араблар устози), 
«Фахру Хоразм» (Хоразм фахри) дея улуғлайдилар

Президентимиз Ислом Каримов ҳозирги кунда маънавиятимизни 
асраш учун нима қилиш лозим ва унга таҳдид соладиган хуружларга 
нимани қарши қўйиш керак саволига саволига жавоб бера туриб, 
шундай деган эди: «Мен авваламбор шу юртда яшаѐтган ҳар қайси 
инсон ўзлигини англаши, қадимий тарихимиз ва бой маданиятимиз, 
улуғ аждодларимизнинг меросини чуқурроқ ўзлаштириши, бугунги 
тез ўзгараѐтган ҳаѐт воқелигига онгли қараб, мустақил фикрлаши ва 
диѐримиздаги барча ўзгаришларга дахлдорлик туйғуси билан 
яшаши зарур».


56 
Хулоса қилиб шуни таъкидлаш лозимки, шахс инсоний 
фазилатлари маънавий такомилида миллий ва умуминсоний 
қадриятлар алоқадорлиги ва унинг ўрни қуйидагилардан иборат: 
1. Шахс давлат жамият маънавий юксалишида миллий ва 
умуминсоний 
қадриятлар 
мафкуравий 
тарбиянинг 
муҳим 
омиллардан бирини албатта ташкил этади. 
2. Маданий мероссиз, миллий қадриятларсиз жамият, тузум, 
миллат бўлмаган ва бўлмайди ҳам. 
3. Жамият маънавий юксалиши ва такомиллашувида ѐшларни 
Ватанга муҳаббат, ватанпарварлик, инсонпарварлик, миллий, 
тарихий қадриятлардан фахрланиш, миллий бирлик, миллий 
манфаатларни чуқур ҳис қилиш, ислом динининг инсонпарварлик, 
меҳр-оқибатлилик ғояларини кенг тарғиб қилиш, маънавий 
янгиланиш жараѐнларининг фаол иштирокчиси руҳида тарбиялашда 
маънавий мерос ва миллий ва умуминсоний қадриятларнинг ўрни 
беқиѐсдир. 
4. Миллий ва умуминсоний қадриятлар асосида одамларда ўз 
феъл-атворлари, 
саъй-ҳаракатлари, 
интилишлари, 
маънавий 
қиѐфасини маърифат сари ўзгартира бориш ва унинг малакасини 
узлуксиз шакллантириш лозимдир.
5. Миллий қадриятларимиздан чин ифтихор туйғуларини ҳис 
этиш, ғурурланиш ва завқ ола билишни тарбиялаш зарур. 
6. Ёшларда эзгу ва савоб ишларни ҳар куни ва ҳамиша қилишга 
тайѐрлаш ва шунга кучли ички рағбат, эҳтиѐж, интилиш 
фазилатларини таркиб топтириш даркор. 
7. Маданий мерос ва миллий қадриятларни эъзозлаб, улар 
қадрини ўз жойига қўя олган, ўзининг ижтимоий-сиѐсий, маданий-
маърифий, таълим-тарбиявий ҳамда педагогик ҳаѐтида қўллай 
олган жамиятнинг келажаги порлоқ бўлади.
8. Ёшларимиз қалбида соғлом ҳаѐт тарзига интилишни, миллий 
ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғуларини болалик 
пайтидан бошлаб шакллантиришимиз зарур».



Download 1,46 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   38




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish