48
бўлмаслигини яққол тасдиқлайди.
Маънавиятни тушуниш, англаш
учун ҳам ўзлигини, инсоний қадр-қимматини англаб етган ҳар қандай
одам бу ҳақда ўйламасдан яшашни тасаввур қилиш қийин».
Республикамиз Конституциясида ҳам «Фуқаролар Ўзбекистон
халқининг тарихий, маънавий ва маданий меросини авайлаб
асрашга
мажбурдирлар.
Маданият
ѐдгорликлари
давлат
муҳофазасидадир»
1
, деб белгилаб кўйилган.
Жамиятнинг маънавий юксалиши, бу кишиларнинг маънавий
камолоти билан чамбарчас боғлиқ жараѐндир. Бу эса, бири
иккинчисисиз воқеий бўлмайдиган ҳодисадир. Шунинг учун ҳам
Ўзбекистон истиқлолга эришгандан сўнг, ўзининг биринчи
кадамларини кишилар маънавиятини юксалтиришга қаратди. Бозор
муносабатларига ўтиш,
миллий мафкуранинг яратилиши, ҳуқуқий
давлатни барпо этиш шароитида халқимизнинг азалий қадриятлари,
анъаналари эволюциясини чуқур ва ҳар томонлама илмий тадқиқ
этиш, унинг фойдали томонларини жамият юксалиши учун тиклаш
ҳозирги даврнинг асосий талабларидан бирига айланди.
Президент Ислом Каримов таъкидлаганидек, «Ўтган давр
мобайнида эски тузумдан оғир мерос бўлиб қолган иллатларга, эл-
юртимизга нисбатан камситиш ва миллий манфаатларимизни
менсимаслик ҳолатларига барҳам бериш, қўҳна қадриятларимиз,
дину диѐнатимизни тиклаш, ҳаѐтимизда тарихий адолатни қарор
топтириш, янги жамият қуриш йўлида халқимизнинг маънавий
юксалишини ўз олдимизга қўйган олижаноб мақсадларга етишда ҳал
қилувчи мезон деб қараш ва шу асосда иш
олиб бориш биз учун
доимо устувор вазифа бўлиб келганини ва бугун ҳам эътиборимиз
марказида турганини таъкидлаш лозим».
Жамиятнинг маънавий юксалишида маънавий қадриятларнинг
ва маданий мероснинг ўрни беқиѐсдир. Чунки авлодлари қолдирган
қадрият, мерос ва анъаналарга суянган ҳолда ҳар бир халқ, миллат
юксалади ва ривожланиб боради. Ўзининг тарихий меросларидан,
қадриятларидан, урф-одатларидан, анъаналаридан бебаҳра бўлган
халқ манқуртлик ҳолатига тушади, ўз қадр-кимматини йўқотади, ор-
номусини, мустақиллигини уюшқоқлик билан бирлашиб, ҳимоя қила
олмай қолади.
Маънавий ва маданий мерослардан бебаҳра бўлган халқ
қашшоқлашади, унда лоқайдлик, порокандалик, маҳаллийчилик
кайфиятлари
кучаяди,
босқинчиларга
қарши
курашиши
заифлашади, миллат ичидаги низо ва адоватлар авж олади. Буни
тарихий далилларга суянган ҳолда кўрсатиш ва тасдиқлаш мумкин.
Бундан 2700 йил аввал Хитой файласуфи Конфуций ўз
1
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. –Тошкент. Ўзбекистон, 2010. – Б. 10.
49
императорига шундай деган эди: «Ҳоқоним, агар бирор мамлакатни
босиб олиб, у ерда узоқ ҳукмронлик қилмоқчи бўлсангиз, даставвал,
ўша ерда яшаѐтган халқни ўз тарихий маданиятидан маҳрум этинг,
маънавий бўҳронни кучайтиринг. Ўз маданиятидан бебаҳра бўлиб,
маънавий қашшоқлик ҳолатига учраган халқ уюшмайди, ички
низолар гирдобига ўралади, сизга қаршилик кўрсата олмайди.
Бундай ҳолга келган халқни, мамлакатни идора қилиш қийин
бўлмайди»
1
.
Ҳақиқатан ҳам, маънавий қадрият ва маданий мерослардан
бебаҳра бўлиш миллат юксалишини қийинлаштиради.
Ана шунинг
учун ҳам, “Ўзбекистонда инсонпарвар, демократик жамият барпо
этиш мақсадида бошланган ижтимоий ислоҳотларнинг биринчи
босқичида
мамлакатимиз
кўпмиллатлилигидан
самарали
фойдаланиш учун энг аввало бу ерда истиқомат қиладиган турли
миллат ва эллат вакилларининг моддий ва маънавий эҳтиѐжларини
қондирувчи механизмни вужудга келтириш лозим эди.
Бундай механизмни яратиш учун биринчи навбатда иқтисодий
ислоҳатлар стратегиясини аниқлаб олиш зарур бўлди. Чунки
барқарор иқтисодий тараққиѐтни
таъминламасдан туриб, турли
миллат ва элатларнинг моддий ва маънавий эҳтиѐжларини
қондирувчи самарали механизмни вужудга келтириб бўлмайди”
2
.
Бошқача айтганда, кишиларнинг моддий эҳтиѐжларини қондириб
бориш
асосидагина
уларни
миллий
маънавий
меросга
муносабатини ўзгартириш, аждодлар меросига уларни ихлосманд
қилиб тарбиялаш мумкин.
Зеро, миллат ва халқ ҳаѐтида маънавий қадрият ва маданий
мероснинг ўрни ниҳоятда катта. Қачонки ана шу икки муҳим омил
моддий ва маънавий омил ўзаро уйғунлашса, «том маънодаги қўш
қанотга айланса, шундагина инсон, давлат ва жамият ҳаѐтида ўсиш-
ўзгариш, юксалиш жараѐнлари содир бўлади».
Маънавий ва маданий меросимизнинг тарихига назар соладиган
бўлсак, ўзбек ва туркларнинг илдизи тарихан туташиб кетганлигини
кўрамиз. Тарихий ѐдгорликлардан бири – Рабғўзийнинг «Қиссаи
Рабғузий» асарида баѐн қилинишича, инсоният тарихи оламнинг
барпо этилиши ва Одам Атонинг яратилишидан бошланади. Агарда
зикр этилишича, Нух пайғамбар Одам Атонинг ўнинчи бўғини бўлиб,
унинг тўрт ўғли ва бир қизи бўлган экан. Ўғилларининг
биринчиси
Сом, иккинчиси Хом, учинчиси Ёфас, тўртинчиси Канъон бўлган.
Кейинчалик Соми Ҳиндистонга ҳукмрон бўлгани учун Абул Ҳинд,
1
Гусейнов А.А. Великие маралисты. – М., 1993. – С. 36.
2
Маҳманов Х.Н. Кўпмиллатлиликнинг Ўзбекистонда демократик жамият қуришдаги ўрни. Фал-
сафа фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация автореферати. –Тошкент,
2005.
–Б. 15.
50
Хомни Эрон ва Бобилни бошқаргани учун Абул Форс номи билан
атаганлар.
Хулқу-одоб бобида ота меҳрини уйғотган Ёфасга эса, ҳокимлик
қилиш учун Туркистон берилган. «Ул йўлдан турклар азиз ва
мукаррам бўлдилар»
1
, дейилади асарда.
Ўз насл насаби ҳақида чуқур маълумотга эга бўлган Амир Темур
Кўрагоний «Зафар йўли» (Таржимаи ҳол) китобида «Бизнинг
аждодларимиз Абул Турк Ёфасининг ўғли, Нухнинг набираси ва
туркнинг буюк хони эрди», деб ѐзади. Бошқа ўринда бу фикрга янги
мазмун бериб:
Do'stlaringiz bilan baham: