Муллиф томонидан тузилган.
28
Демографические проблемы семьи.-М.: «Наука», 1978,с.165.
Муносабатлар
объекти
Оила ички субъекти
Муносабат турлари
ои
ла
О
ил
аси
з
ин
ди
ви
д
Ё
лл
ан
иб
х
изм
ат
кў
рсат
увч
ил
ар
Мо
дд
ий
р
ес
ур
с
Мо
ли
я р
есу
рс
и
И
ш
ку
чи
Т
ри
кчи
ли
к
неъм
атл
ар
и
ичк
и
таш
қи
Оилалар иқтисодиёт субъекти сифатида
31
Иш кучи ресурс сифатида уй хўжалигида истиқомат қилувчиларнинг
ишлаш қобилияти, интелектуал салоҳияти ва тадбиркорлик қобилиятидан
иборатдир. Мулк объекти бўлган тирикчилик неъматлари харид этилган ва
хўжаликни ўзида яратилган истеъмол буюмларидир. Хўжаликнинг ички
муносабатлари асосан даромадларни тақсимлаш ва истеъмолни қондириш
жараёнида юзага келади ва у шаклланган одат ва тартибга биноан юз беради.
Хўжаликларнинг ташқи муносабатлари учун объектив куч ва бозор
қонунлари асоси амал қилади.
Уй хўжаликларининг мазмун – моҳияти уларнинг функциясида намоён
бўлади. Бу функциялар иқтисодий тизим характеристикасида муҳим
аҳамиятга эга, шу сабабли унинг таҳлилига катта эътибор берилади. Улар
хусусида иқтисодчи олимларнинг фикр мулоҳазаси турлича. Шуларга
таянган ҳолда уларни икки гурухга ажратиш мумкин:
1. Функцияларни кенг талқин этувчилар.
2. Функцияларни тор талқин этувчилардир.
Айрим Россиялик иқтисодчи муаллифлар уй хўжаликларида такрор
ишлаб чиқариш, даромад топиш ва харажат қилиш ўз манфаатини ҳимоя
қилиш ва ижтимоий функциялари
29
бор деб ҳисоблайдилар, ҳатто иқтисодий
меҳнат ва иқтисодий меҳнатнатсиз функцияларини ажратадилар. Ҳозирги
адабиётларда эса уй хўжаликлари ишлаб чиқариш омилларига эгалик қилиш,
инсон капиталини яратиш, ахборот ресурсларини тиклаш, тизим моҳиятини
ифодалаш функциялари ҳам борлиги қайд этилади
30
. Бизнингча хўжаликлар
иқтисодий, ижтимоий ва демографик функциялари узвий боғланган бўлсада
уларни алоҳида ўрганиш, бунинг учун эътиборни асосий функцияларга
қаратиш лозим. Уй хўжаликлари функциялари баҳоланганда улар мини гуруҳ
бўлиб ўз ичида муносабат ҳосил этишни бошқалар билан микро ва макро
даражадаги муносабатларга киришни назарда тутиши лозим. Ички
муносабатлар жиҳатдан у даромадларни тақсимлаш, эҳтиёжларни қондириш,
29
Жеребин В.М. Классификация, функции и значение деятельности домашних хозяйств // Вопросы
статистики. - 1997. -№ 2. - С. 69.
30
Жеребин В.М. Экономика домашних хозяйств / В.М. Жеребин, А.Н. Романов. - М. :
Финансы, 1998. - С. 62-63.
32
болалар тарбиясини молиялаштириш ўзига ўзи хизмат кўрсатиш, ўзи учун
ишлаб чиқариш каби функцияларни бажаради. Микро даражада у бир-бирига
кредит бериш, иш кучини бозорга таклиф этиш, бозордан товарлар харид
этиш, кредит бозорида фаолият юритиш каби функцияларни бажаради.
Хўжаликлар
иқтисодий
субъект
сифатида
қаралганда
уларнинг
макроиқтисодий иштирокини ҳисобга олиб унинг функцияларини белгилаш
лозим. Асосий иқтисодий функциялар сифатида истеъмолчилик, жамғариш
ва ишлаб чиқариш функцияларини олиш мумкин.
Оила шаклланишининг ижтимоий–иқтисодий ва демографик асоси
сифатида аҳолининг ёши ва жинси ва таркиби алоҳида ўрин тутади. 2020
йилдаги Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика кўмитаси ва Адлия
вазирлигининг маълумотларига кўра республикамиз аҳолиси таркибида
эркак ва аёлллар нисбати (Эркаклар 50.3%, аёллар 49.7%) тенглиги янги
оилалар ташкил топишига имкон яратган. Ҳозирги кунда рспублика
аҳолисининг 26.2%ни 16-29 ёшдагиларни ташкил этади. Бу эса
республикамизда янги оилалар вужудга келишига заминдир.
31
Оила, унинг ижтимоий муносабатлар тизимидаги ўрни, жамият
иқтисодий ҳаётидаги мавқеи масаласи барча даврларда, инсоният
тафаккурининг буюк даҳолари, мутафаккирлар, ҳамда давримизнинг
жамиятшунос олимлари, Ғарбий Европа ва МДҲ мамлакатлари, жумладан
Ўзбекистон иқтисодчилари, социолог, психолог ва бошқа ижтимоий-
гуманитар фан соҳалари мутахасисларининг диққат марказида бўлиб, муайан
соҳа ваклларининг илмий-тадқиқот объекти бўлиб келган.
Маълумки, оиланинг энг муҳим вазифаларидан бири, унинг иқтисодий
фаолияти билан боғлик. Шу боис ҳар қандай оила уй-рузғордаги маиший
муаммоларни ҳамжиҳатликда ҳал этиб, ўзини ўзи иқтисодий жиҳатдан
таъминлаган тақдирдагина барқарор бўлиши, жамиятда рўй бераётган
ижтимоий-иқтисодий жараёнларнинг фаол субъектига айланиши мумкин.
Оила жамиятнинг бирламчи ижтимоий-иқтисодий бўғини ҳисобланиб, унда
31
Назарова К.М., Азимова Г.Н. Никох – оила муносабатларининг долзарб масаллари. -Т.:2020,5-б
33
аҳолини такрор ишлаб чиқариш, болалар тарбияси амалга оширилади,
уларни
индивидуалликдан
ижтимоийлашув
томон
харакати
таъминланади.Оилада аҳоли даромадлари шаклланиб, унинг аъзоларини
моддий-иқтисодий ҳамда истеъмол эҳтиёжлари қондирилади.
Оиланинг яна бир муҳим вазифаси шундан иборатки, унда авлодлар
алмашуви жараёни юз беради. Авлодлар алмашинуви эса жамиятнинг
давомийлигини таъминлайди. Оилалар ўзига хос демографик хусусиятларга
эга. Бундай демографик хусусиятларга туғилиш, ўлим ҳолати, никоҳ ва
ажралишлар каби ижтимоий ҳодисалар киради. Демографик жараён
кўрсаткичлари мамлакатдаги демографик вазиятни тавсифлаш учун
ишлатилади.
Тадқиқотчи Э.К.Васильеванинг ёзишича, оила мақсади нимага
йўналтирилганлигидан қатъий назар унинг функциясини уч гуруҳга бўлиш
мумкин: аҳоли сонининг ўсиши, яъни фарзанд билан боғлиқ функцияси ва
авлод тарбиясини йўлга қўйиш функцияси, жамият ҳаётига даҳлдор, оиладан
ташқари муносабатлар билан боғлиқ функцияси.
32
. Ўз навбатида оила нуфузи
унинг жамият ҳаётидаги ўрни, оиладаги болалар сони, бошқача айтганда,
оила демографияси билан ҳам узвий боғлиқдир. Бу ҳолат оиланинг
функционал мақомини кенгайишига, уни иқтисодий, ижтимоий жараёнлар
тизимидаги вазифалари кўламини ортиб боришига ҳам сабаб бўлади. Ана шу
боис, фикримизча оиланинг жамият ҳаётидаги ўрни ва вазифасини қуйидаги
учта мустақил соҳага ажратган тарзда ўрганиш мақсадга мувофиқ. Бу
соҳалар ўзининг мақсад йўналиши билангина эмас, балки фаолият объекти
нуқтаи назаридан ҳам бири иккинчисидан фарқ қилади. Уларни шартли
равишда, 1) хўжалик-иқтисодий, 2) тарбиявий, демографик, ижтимоий, 3)
маданий-рекреацион соҳалар деб номлаш мумкин.
33
Ҳозирги замон оиласи ўзининг дастлабки шаклланиш давридаги ишлаб
чиқариш ячейкаси сифатидаги хусусиятига эга эмас. Лекин шу билан бирга,
32
Василова Э.К.Семья и её функции М. “Статистика”,1975.с.124-125
33
Демографические проблемысемьи. М.: «Наука»,1978,с165
34
оила аъзоларининг эҳтиёжларини қондирувчи моддий асос сифатидаги
хўжалик иқтисодий фаолиятини тўла ўзида сақлаб қолган. Ушбу фаолият
натижасида оила бюджети шаклланади ҳамда ундан фойдаланиш (ҳар бир
оила доирасида) оилавий мулкка эга бўлиш, ишга лаёқати бўлмаган оила
аъзоларига ғамхўрлик қилиш учун имкониятлар яратилади. Оила
фаолиятининг иккинчи соҳаси бўлган тарбиявий, демографик, ижтимоий
жараён оиланинг аҳолини такрор ишлаб чиқарувчи табиий ва ижтимоий
функцияси билан узвий боғликдир. Оила ўзига хос алоҳида таъсир билан
авлод тарбиясида муҳим ўрин тутади. Оилани ёш авлодни шахс сифатида
шакллантирувчи муҳим макон дейиш мумкин. Аммо оиланинг тарбиядаги
ижтимоий масъулияти унинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда демографик
ҳолатлари билан боғлиқ ҳолда турлича бўлади. Оиланинг тарбиявий,
демографик, ижтимоий ҳолатини такомиллаштиришнинг демографик
жараёнлардаги ўзгаришлар билан уйғунлигини таъминлаш асосида амалга
оширилади.
Бугунги кунда республиканинг
Do'stlaringiz bilan baham: |