european journal of
engineering and technology vol. 1 no. 3 september 2013
), “Тадбиркорликни
шакллантириш орқали оилалар бандлигини таъминлашни такомиллаштириш
масалалари” (Фаргона , 2019), “Essence And Need Of Ensuring The Economic
Sustainability Of The Family” (SOUTH ASIAN JOURNAL OF MARKETING &
MANAGEMENT RESEARCH (SAJMMR, 2020), “Description Of The Impact Of
Income Growth On The "Material Well-Being Of The Family"” (SAARJ
JOURNAL ON BANKING & INSURANCE RESEARCH (SJBIR ,2021), “He
Role Of Small Business In Ensuring The Economic Sustainability Of Families”
(International
Journal
On
Economics,
Finance
And
Sustainable
Development,2021)
республика илмий-амалий анжуманларида илмий
маърузалар қилинган ва маъқулланган. Диссертациянинг асосий мазмуни
умумий ҳажми _____ б.т. бўлган ____ та чоп этилган ишларда ўз ифодасини
топган.
Диссертациянинг тузилиши ва ҳажми.
Диссертация кириш, бешта
боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан ва иловалардан таркиб
топган бўлиб, 29___ та жадвал, 8_ та диаграмма ва 5 та расмдан иборат.
Диссертация компьютер матни ____ бетни ташкил этади.
14
I БОБ. ОИЛАЛАР ИҚТИСОДИНИ ЎРГАНИШНИНГ НАЗАРИЙ
АСОСЛАРИ
1.4.
Оила иқтисодининг илмий-назарий асослари.
Оила иқтисоди борасидаги илмий қарашлар қадимдан мавжуд бўлиб,
жамият тараққиёти даражасини ва амалий ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда
ривожланиб келган. Натурал хўжалик устуворлик қилган дастлабки
қарашларда “оила хўжалиги” деган тушунча қўлланилган. Улар Шарқда,
жумладан Ўрта Осиёда вужудга келган. Бу қарашлар оиланинг меҳнат
қилиши, деҳқончилик, чорвачилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланиши,
топганини сарфлаб истеъмолини қондириши хусусидаги қарашлар билан
чекланган. Оиланинг асосий вазифаси истеъмол учун маҳсулот яратиш,
зарурий эҳтиёжларни қондириш, болаларни тарбиялаб вояга етказиш, яъни
ҳозирги ибора билан айтганда оила иқтисодини юритиш, меҳнат
ресурсларини тайёрлаш, оилани боқувчиси сифатида ишчи кучини қарор
топтириш ҳисобланган. Шарқ алломалари уй хўжалигида ишга яроқлилар ва
яроқсизлар бўлишини, лекин истеъмол умумий эҳтиёж эканлигини
таъкидлашган. Улар катталарни, болаларни боқишда иштирок этишни, ота-
оналар қариганида фарзандлар ғамхўрлик қилишини авлодлар генида
борлиги билан боғлиқ, деб эътироф этишган.
Ўтмишда иқтисодий ресурслар йирик мулк объекти бўлгани ҳолда,
улар амалда хўжалик бўғини ҳисобланган оилалар иштирокида ишлатилиб
даромад келтиришган, шу боис Шарқда оилавий деҳқон хўжалиги ва
ҳунармандчилик мавжуд бўлиб, уларни ўрганишга алоҳида этибор берилган.
Масалан, Бухорода яратилган “Зироатномада” деҳқон хўжалигини юритиш
технологияси, ишлатиш учун дехқонларни қандай танлаш зарурлиги
кўрсатилган.
Оила хўжалиги ҳақидаги тарқоқ фикрларни умумлаштириш дастлаб
қадимги Юнонистонда юз берган. Ксенофонт “Ойкономия” яъни хўжалик
юритиш тушунчасини киритган. У ҳар бир фуқаро бой бўлиши учун оқилона
хўжалик юритиш вазифаларини тўғри тақсимлаб ўз вақтида бажариш, захира
15
ҳосил этиш, турар жойларни қуриш зарур деб топган. Аристотель уй
хўжалигини сиёсий ва иқтисодий тизимнинг асоси деб баҳолаган, хўжалик
юритиш оиланинг ҳаёт кечириш шарти сифатида қараган. Қадимги дунёда
товар-пул муносабатлари етарлича чуқур илдиз отмаган бўлиб, натурал
истеъмол катта бўлганидан Ксенофонт ва Аристотель оила иқтисоди пул
тўплаши шарт эмас, деб ҳисоблашган. Улар хўжалик юритиш урф-одатларига
таянишни айтиб ўтишган. Бу табиий жараён бўлиб ҳисобланиб, чунки ўша
кезларда ҳукмрон бўлган анъанавий тизимга хос муносабатлар урф –
одатлари ўзгаришига қараб юз берган. Уй хўжалигини деҳқончилик ва
ҳунармандчилик билан боғлиқ ҳолда қараш ўрта асрга ҳам хос бўлган.
Иқтисодий қарашларда оилалар ҳукмрон ва қарам хўжаликларга бўлинган,
чунки уйлар (хонадонлар) шундай табақаларга ажралган. Бундай қарашлар
ҳунармандчиликда ҳам қайд этилган. Ғарбда цех тартиб-қоидалари бўлиб,
булар касбига қараб цехга кирувчи ҳунарманд хўжаликлари ҳаётига оид
бўлган. Уларда цех ичидаги муносабатларнинг қоидаси белгиланган.
Шарқда, жумладан Ўрта Осиё шаҳарларида ҳунармандчилик саноати аслида
хонаки саноат бўлиб, оилавий характерга эга бўлган. Бироқ, бу ерда уста,
халифа ва шогирд каби кишилар меҳнати ҳам қўлланилган. Улар ўртасидаги
муносабатлар махсус низом “Рисолалар” талабига биноан бўлган. Бу ерда
оила аъзоларининг меҳнатидан ҳам фойдаланилган, шу сабабли бу ерда
оилавий муносабатлар иқтисодий мазмун касб этган. Аммо рисолаларда бу
муносабатлар қайд этилмаган.
Шуни
алоҳида
кўрсатиб
ўтиш
керакки,
Марказий
Осиё
мутафаккирлари ва маърифатпарварларининг қарашларида ҳам оила ва унинг
шаклланиш хусусиятлари ва оилавий муносабатлар ҳақида қимматли
фикрлари мавжуд. Уларнинг оила ҳақидаги қарашларини батафсил илмий
таҳлилига эҳтиёж сезмасакда, фикримизни далиллаш учун яқин ўтмишимиз,
ўтган асрнинг бошларида яшаб ижод этган Абдурауф Фитратнинг “Оила ёки
оила бошқариш тартиблари”, “Оила” каби асарларида оиланинг пайдо
бўлиши, унинг жамиятдаги ўрни ва аҳамияти, оила иқтисоди, уни ҳимоялаш
16
ҳамда муқаддас маскан сифатида эъзозлаш ҳақидаги фикрларига тўҳталиб
ўтиш ўринли бўлади.
Айниқса, “Оила ёки оила бошқариш тартиблари” асарининг “Уйланиш
ёки уйланмаслик хусусида”, “Қалин(пули) ва тўй қандай бўлиш лозимлиги
ҳақида”, “Эр–хотиннинг қандай яшамоқликлари хусусида”, “Оиланинг
маишати ва идораси” қисмларида бу масаллар юзасидан атрофлича фикр
юритилган.
Фитратнинг
оиланинг
шаклланишига
доир
қуйидаги
мулоҳазалари ғоят қимматлидир. Унинг назарида, одамлар табиий
мушкулотлар остида азоб чекиб, ҳайвонлар ҳужумларидан ҳалок бўлган.
Вақт ўтиши билан улар жамоа бўлиб яшаш лозимлигини тушиниб етган.
Улар уюшган илк жамоаси “аҳли байт”, яъни оила эди. Аҳли байт жамоаси
башариат маданияти ва маданиятининг ўзаги экани ҳақидаги фикр илгари
сурилган.
7
Эр-хотин ва фарзандлардан иборат бир шахс бошчилигида, бирга
яшовчилар, Фитратнинг фикрича, оилани ташкил этади. Асарда ҳар бир оила
манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида турли қонунлар ишлаб чиқилгани улар
“Манзил тадбири” (Рўзғор тебратиш тадбири) деб аталагани таъкидланади.
Фитратнинг оила ҳақидаги қарашларни эътиборли жиҳатларидан яна
бири шундан иборатки, унинг асарларида ўзбек оиласини ўзига хослиги,
камчилиги ва ютуқлари, мамлакатни ислоҳ қилиш оиладан бошланиши,
оиланинг асосий вазифаси, оилада ота-она ва фарзанд тарбияси, ўша даврда
оилада аёлларнинг мавқеи, уни ўзгартириш масалларини илмий жиҳатдан
таҳлил қилган. Фитрат оила интизоми жамият ва давлат интизомини ўзига
хос замини эканлигини асослашга уринган. У бундай интизомлиликнинг
ижтимоий моҳиятини шундай изоҳлайди: ”Ҳар бир миллатнинг саодати ва
иззати, албатта, шу халқнинг интизоми ва тотувлигига боғлиқ. Тинчлик ва
тотувлик эса шу миллат оилаларининг интизомига таянади”.
8
Оиланинг ижтимоий-иқтисодий асослари, унинг функционал мақоми
масаласида, ижтимоий–психологик ва биологик жиҳатларини ўрганишга
7
Нурматова М. Эзгуликка чорловчи қадриятлар. ”Оила” илмий маърифий, ижтимоий–психологик журнал.
№1-2004,48-49 бетлар
8
Абдурауф Фитрат.Оила. Т.: “Маънавият”,1998,8-б
17
ҳозирги замон илм–фанида ҳам жиддий эътибор берилмоқда. Оиланинг
ижтимоий-иқтисодий илдизлари аввало унинг тарихий шаклланиш
хусусиятлари билан узвий боғлиқдир. Зеро оила жамият тизимининг
дастлабки ва бирламчи бўғинидир.
Иқтисодий жиҳатдан қараганда оила иқтисоди микроиқтисодий
тизимнинг асосий бўғини ҳисобланади. Оила макроиктисодий тизимга, яъни
миллий иқтисодиётга бирикади
9
. Оила иқтисоди ёки бугунги кундаги
иқтисодий адабиётларда кенг қўлланилаётган оила хўжалигининг
микроиқтисодий субъектга айланаётгаилиги оила тушунчасига ҳам янгича
ёндашишни зарур қилиб қўймоқда.
Юзаки қараганда оила тушунчасининг моҳиятини очиб беришга
қаратилган таърифу-тавсифлар илмий адабиётларда етарлича бўлиб
кўринади. Фикримизча рақамли иқтисодиёт шароитида оила тушунчаси
янгича мазмун касб этади.
Республикада рақамли иқтисодиёт муносабатларининг шаклланиши ва
ривожланиши шароитида оилага микроиқтисодий субъект сифатида қарала
бошланди. Илмий адабиётларда оила тушунчаси билан бир қаторда «оила
хўжалиги”, “оила тадбиркорлиги” каби тушунчалар ҳам кенг кўлланила
бошланди. Таъкидлаш жоизки улар бир-биридан мазмун ва моҳиятига кўра
фарқ қилади. Демак, ушбу тушунчаларнинг хар бирини ўзига хос
хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда мазмунини очиб бериш керак
бўлади.
Оиланинг ижтимоий-иқтисодий генезиси-моҳиятини очиб бериш учун
оила хўжалиги тушунчасига замонавий ёндошувлар доирасида қараш керак
бўлади. Бунинг учун эса, энг аввало, оила тушунчасига бериладиган
таърифидан келиб чикиш мақсадга мувофиқдир.
Do'stlaringiz bilan baham: |