Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги андижон қишлоқ ХЎжалиги ва агротехнология



Download 3,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/121
Sana23.03.2022
Hajmi3,77 Mb.
#506889
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   121
Bog'liq
18.03..2022 Дисс. Йигма. Махмудов О. Финиш. (Восстановлен) ПДФ.ПК Учун.

1.2.
 
Оиланинг ижтимоий-иқтисодий муносабатлари ва вазифалари. 
Оила ва унинг иқтисодини ижтимоий–иқтисодий жараён ва ходисалар 
мажмуидан ажралган ҳолда кўриб чиқиб бўлмайди. Айниқса, оилани вужудга 
24
Экономическая теория (политэкономия) учебник “прома медия” м. 1995. 275 б. 
25
Олейник А. Институциональная экономика : учеб.-мстод. пособие. Тема 12. Домашнее хозяйство 
и другие организационные структуры // Вопросы экономики. - 1999. 127 б. 


27 
келишдаги ижтимоий-иқтисодий асосларини атрофлича чуқур ўрганиш, 
оиланинг функционал вазифаларини тадқиқ этиш барча даврларда ҳам ўзига 
хос мазмун ва аҳамият касб этган. Чунки ижтимоий муносабатлар 
тизимидаги жараёнларда ижтимоий организм сифатида ҳар қандай 
ривожланишига таъсир этувчи омил биринчи навбатда “оила-жамият” 
боғлиқлигида кўзга ташланган. Оила, оилавий муносабатлар ижтимоий 
ҳаётнинг ривожланиш маҳсули бўлиб, ижтимоий муносабатларнинг ўзига 
хос туридир. У ижтимоий ҳаётнинг турли жиҳатларини ифодалайди. 
Ижтимоий муносабатлар кишиларнинг ҳаётий фаолияти натижасида юзага 
келган ўзаро муносабатлардир. Улар турли жараёнлар, ижтимоий гуруҳлар, 
уларни ташкил қилган кишилар ўртасидаги муносабатлар бўлиб, уларнинг 
турли фаолиятларини бутун бир яхлитликда номоён этади ва ижтимоий 
умумийликка (ижтимоий гуруҳ, миллат, халққа) бирлаштиради. 
Ижтимоий муносабатлар моддий ва маънавий бўлиб, моддий 
муносабатлар орасида энг асосийси ишлаб чиқариш муносабатларидир. Улар 
такомиллашиб бориши ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиши билан 
белгиланади. Ишлаб чиқарувчи кучларнинг ривожланиб бориши эса оила 
ҳаёти билан бирга кечади. Демак, ижтимоий муносабатлар тизимида оила 
шахсий омил-ишчи кучининг шакллантириш каби муҳим вазифани 
бажаради.
Оиланинг шаклланишидаги маънавий муносабатлар эса моддий- 
ижтимоий муносабатлар асосида таркиб топади. Оила ижтимоий 
муносабатларнинг ўзига хос жиҳатлари орқали вужудга келар экан, ана шу 
муносабатлар ўзининг ғоявий-мафкуравий, ижтимоий, кишиларнинг оилавий 
ва шахсий муносабатлари билан диалектик алоқадорликдадир. Бу ўзаро алоқа 
жарёнида ижтимоий муносабатлар оилавий муносабатларнинг турли 
жиҳатларига доиммо таъсир этиб туради ва уларни мазмунан бойитади. 
26
Ижтимоий муносабатлар жамиятда тартибга солувчи ва ташкилий 
вазифаларни бажарувчи ижтимоий институтлар мазмунини ташкил этади. 
26
Ачилова Р.А. Нация и семьи. -Фурунзе. Илм, 1987. с.23-24 


28 
Ижтимоий муносабатлар жамият тузилишини вужудга келтиради. Оила эса 
одамларнинг табиий, иқтисодий, ҳуқуқий, маънавий муносабатларларга 
асосланган ижтимоий бирликдир.
Табиий муносабатлар дейилганда жисмоний муносабат ҳамда оила-
никоҳ муносабатлари замирида оилада фарзандли бўлиш, иқтисодий 
муносабатлар дейилганда мулкий муносабатлар –уй рўзғор, ховли жойни 
бошқариш, ҳуқуқий муносабатлар дейилганда, никоҳни давлат органларида 
расмий равишда қайд этиш,оила аъзолари ўртасидаги шахсий ва мулкий 
муносабатлар назарда тутилади.
Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, оилавий муносабатлар инсониятнинг 
барча тарихий даврларида ҳам рисоладагидай шаклланган эмас, балки у ёки 
бу холларда жамиятнинг ёки оиладаги турли ходисаларнинг таъсири 
оқибатида турлича шаклланган.
Оилавий муносабатларнинг такомиллашуви жамият тараққиётга ҳамда 
ҳар бир оиладаги аъзоларнинг жамиятда ва оилада тутган ўрни мавқеи, 
бажарадиган вазифаси, давлат ёки нодавлат ташкилотлари, ижтимоий 
муассасалар томонидан унинг ижтимоий ҳимоясини ташкил этишга кўп 
жиҳатдан боғлиқ бўлади.
Оила жамият бағрида ташкил топиб, тараққий этиб борар экан, ўзи ҳам 
ана шу жамиятнинг кичик бир бўлаги сифатида намоён бўлади. Жамиятдаги 
ижтимой-иқтисодий муносабатлар оила тараққиётига таъсир этади, ўз 
навбатда бу ўзаро алоқадорлик унинг таркибий тузилмаси–оилавий 
муносабатлардаги ўзгаришлар, унинг моддий-иқтисодий асосларига ҳам ўз 
таъсирини ўтказади.
Бинобарин, оилавий муносабатлар, эр-хотин ўртасидаги табий –
физологик муносабатлардангина иборат бўлмасдан, айни чоғда, оила 
аъзолари ўртасидаги қон-қариндошлик муносабатларни ифодалайди. Бу эса 
оиланинг заминини ташкил этади. Оила аъзолари ўртасидаги ҳуқуқий, 
ахлоқий-эстетик, руҳий муносабатлар эса унинг устқурмасидир. Тарихий 
тараққиёт инсоният жамияти шаклланган даврдан то шу кунга қадар бўлган 


29 
кишилар турмуш тарзидаги ўзгаришлар инъикоси сифатида оилавий 
муносабатларда, оилавий таркибий тузилмалардаги ўзига хос ўзгаришларда 
ўз аксини топган. Ана шу таркибий ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда 
оиланинг шаклланиш жараёнини бир неча даврларга бўлиш мумкин. Ана шу 
даврийлик асосида оилаларнинг динамик таркибини аниқлай олиш мумкин 
бўлади. Оилалар генезиси ва уларни даврийлаштиришни белгилаш 
масаласида бир қатор қараш ва ёндашувлар мавжуд.
Мазкур масаладаги у ёки бу ёндашув оилаларни класфикациялаш 
жараёни билан боғлиқ. Бизнингча,оилавий типология замирида қариндошлик 
ёки оила аъзолари орасидаги қон-қариндошлик муносабатлари ётади. 
Оиланинг ижтимоий асослари, иқтисодий манфаатлар, мақсадлар 
муштараклиги, оилавий муносабатлардаги ўзига хослик билан боғлиқ бўлиб, 
унинг ижтимоий-иқтисодий генезисини ташкил этади. Бунинг моҳиятини 
чуқурроқ тушиниб олиш учун қуйидаги умумлаштирилган қоидани таҳлил 
этиш зарур. 
Эр-хотин оиланинг асосий бўғинини ташкил этади, унинг асосида 
оиланинг демографик типлари, яқин қон-қариндошлик ёки ота-оналар ва 
болалардан оиллар таркиби шаклланади. Ижтимоий амалиётда оила 
муаммоси билан шуғилланувчи олимлар оила класфикацияси масаласини 
таҳлил этишда оиланинг 16 та демографик типларини аниқлаганлар ва уни 
5та гуруҳга ажратганалар: 1-кишидан иборат ёлғиз оилалар (1), болалари 
бўлмаган эр-хотиндан иборат оилалар (2), болали эр-хотиндан иборат 
оилалар (3), тўлиқсиз оилалар (4), ва бошқа оила турлар.
27
Оиланинг шаклланиши ижтимоий-иқтисодий илдизларини очиб бериш 
учун аввало янги оилаларнинг шаклланиш механизмини, яъни ота-онали 
оилаларда катта ёшдаги фарзандларнинг янги оилаларни ташкил этиши, 
унинг шаклланиш хусусиятлари, оилавий гуруҳлар деб аталувчи бир оиладан 
бир неча мустақил оилани келиб чиқиши билан боғлиқ иқтисодий –
демографик омилларни мунтазам ўрганиб бориш зарур. Янги оилаларни 
27
Герасимов И.А. Структура семьи.М.:Статистика, 1976,с,47


30 
пайдо бўлиши ва аҳоли таркибидаги оилалар трасформацияси кўп жиҳатдан 
тенденциялардаги тебранишлар моҳиятини билиш учун аҳоли таркибидаги 
кишилар жинси, ёши ва оилаларнинг таркибий тузилишини динамик 
хусусийятларини ўрганиш муҳимдир
28

Уй хўжалигининг ички субектлари уни ташкил этувчи индивидлар 
ҳисобидаги ресурс эгалари ҳисобланади, улар умумий манфаат йўлида 
биргаликда 
хўжалик 
юритишади. 
Оилалар 
иштирок 
этадиган 
муносабатларнинг субъекти, моддий ресурслар иш кучи, молия ресурслари, 
истеъмол товарлари ҳисобланиб, буларни қуйида келтирилган 1.1-расмда ҳам 
яққол кўриш мумкин. 
Оила иқтисоди муносабатлари субъекти унга бирлашган кишилар 
бўлиб улар хар ҳил иқтисодий - ижтимоий мақомга эга бўлади. 
Муносабатлар объекти ҳам бир ҳил эмас, фақат ерга хусусий мулк бор ерда у 
хўжалик ресурсини хосил этади. Бошқа моддий ресурслар кўчмас мулкдан 
иборат бўлади. Молия ресурсларини пул ва қимматли қоғозлар ташкил этади.
1.1-расм. 
1.1-расм.

Download 3,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   121




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish