167
таклиф этади. Кейинги йилларда улар кўпроқ " ўсимлик гормонлари " , "
фитогормонлар" деб юритила бошланди.
Бу бирикмалар ўсимликларнинг ёш баргларида,
поя ва илдизларнинг
ўсувчи қисмларида ҳосил бўлади ва кейин ўсиш жараёнлари фаол жойларга
кўчирилади. Улар ўз таъсирларини жуда оз миқдорда амалга оширади. Яъни
ўсимлик танасидаги бир қанча реакцияларда иштирок этади ва уларни
бошқаради.
АУКСИНЛАР. Ўсимликлар пояси ва илдизнинг учки (апикал) қисмида
ҳосил бўладиган бир группа моддаларга ауксинлар дейилади.
Улар асосан
индол табиатли кимёвий моддалар ҳисобланади.Бундай моддаларнинг
мавжудлиги тўғрисида биринчи марта 1880 йилда Ч.Дарвин фикр юритган.
У ўсимликлар ҳаракатининг (тропизмлар) механизмига ўрганиш мақсадида
этиолланган майсаларга бир томондан ёруғлик таъсир эттиради (78-расм).
Майсалар поясининг учки қисми ёруғликка томон эгилади. Поянинг учки
қисми (3-4 мм) ёруғлик ўтказмайдиган қора қоғоз билан ўраб қўйилганда эса
майсалар эгилмайди ва тўғри ўса бошлайди. Майсаларнинг учки қисмини очиқ
қолдириб бошқа ҳамма қисмини қора қоғаз билан ўраганда ҳам улар ёруғликка
томон эгилади. Шунинг учун Ч.Дарвин майсаларнинг учки қисмини ёруғликни
фаол сезувчи ва
сенсорлик функциясини бажаради, чунки ўсимликларнинг
ўсиш нуқталарида қандайдир моддалар ҳосил бўлади ва уларга ёруғлик таъсир
этади деган хулосага келади.
78-расм. Ч.Дарвин тажрибаси
А-қоронғида ўсган майсалар, Б-ёруғлик бир томондан таъсир этган.
Ўсимликларнинг ўсиш нуқталарида ўстирувчи моддалар ҳосил бўлишини
ХХ асрнинг бошларида голландиялик олим В.В.Вент аниқ тажрибада исботлаб
берди (79 - расм). Поянинг учки қисмидан олинган кесма агар-агар
пластинкасига қўйилади ва бироз вақт ўтгач пластинка учи кесилган асосий
пояга ўрнатилади. Бунда ўсиш яна тикланганлигини кузатиш мумкин.
Чунки
кесмадаги ўстирув моддалар агар-агар пластинкасига шимилган бўлиб,
пластинка асосий пояга қўйилганда бу моддалар тирик ҳужайраларга ўтади.
1935 йилда Ф.Кегель бу ўсимликларда (кенг тарқалган) модда индолил -3-
сирка кислота эканлигини аниқлади ва бу гуруҳ бирикмаларига ауксинлар деб
ном берди.
Ауксин грекча " аuхаno " - ўсиш маъносини билдиради. Бирикма кўпинча
гетероауксин (С
10
Н
9
О
2
) деб аталади.У ўсимликлар пояси ва кислота ўсишига
168
фақат эркин ҳолдаги ауксинлар таъсир этади.Боғланган ауксинларнинг
физиологик табиати аниқланган эмас.
бурчак
Ауксин
концентрацияси
79 - расм. Вент тажрибаси
CH2 COOH илдизларининг учки ўсувчи қисмларида ҳосил
бўлади ва бошқа органларга кўчира олади
Ауксинлар ўсимликлардаги муҳим физиологик жараёнларда
иштирок
этади. Улар ҳужайраларнинг бўлиниш ва чўзилиш жараёнларини нафас
олиш,оқсиллар,углеводлар
ҳамда
нуклеин
кислоталарнинг
синтезини
фаоллаштиради. Умуман ауксинлар ҳужайранинг функционал фаолиятини
кучайтиради (80 - расм). Ўсимликларнинг ауксинлар тўплаган
органлари
ўзларига (бошқа органлардан) озуқа моддаларни тортиб олиш, қариш
жараёнларини кечиктириш,мембраналарнинг
фаоллигига таъсир этиш ва
умуман ҳужайраларнинг сўриш қобилиятини ошириш каби хусусиятларга эга.
Ўсиш нуқталарида ауксинлар пояларнинг,илдизларнинг ва баргларнинг
ўсишини фаоллаштиради. Шунинг учун ҳам ҳозирги вақтда гетероауксин
қишлоқ хўжалигида бир хил ўсимликлар қаламчаларининг
илдиз олишини
тезлаштиришда қўлланилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: