Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet94/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

ЎСИШНИ ЎЛЧАШ УСУЛЛАРИ. Ўсимликларнинг ўсиш тезлигини 
уларнинг узунлигини,ҳажмини,ҳўл ва қуруқ массаларини аниқлаш йўли билан 
характерлаш мумкин. Бунинг учун ўсимликнинг узунлиги вақти-вақти билан 


162 
линейка ёрдамида ўлчаб турилади. Кўпчилик ўсимликларнинг ўсиши умуман 
анча секин борганлиги учун бу усулдан бир суткада бир марта фойдаланиш 
мумкин. Қисқа вақт ичидаги ўсишни аниқлаш зарур бўлиб, қолган ҳолда
горизонтал микроскоплардан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун горизонтал 
микроскоп ўсувчи органнинг учига (поя ёки илдиз) тўғрилаб қўйилади ва 
унинг узунлиги ёки қалинлиги окуляр микрометр ёрдамида ( 0,01 мм аниқлик 
билан ) аниқланади. Олинган натижалар ҳисобига ўсимликнинг қанча 
ўсганлиги ёки йўғонлашганлиги ҳисоблаб чиқилади. 
Ўсишнинг тезлигини махсус асбоб - ауксанографдан фойдаланиб 
аниқлаш ҳам яхши натжа беради (74 – расм). Бу асбоб ёрдамида ўсимликнинг
ўсиш тезлиги қурум босган қоғозга чизиб борилади. 
Ауксанограф ёрдамида ўсиш тезлигини ҳар ярим ёки бир соат ичида 
аниқлаб бориш мумкин. Лекин бу усул кам фойдаланилади. Чунки 
ўсимликнинг ўсиш нуқтасига бойланган ип бироз чўзилиши натижасида ўсиш 
тезлигини анча нотўғри кўрсатиши ва ўсиш нуқтасини заралаши мумкин. 
Кейинги йилларда ўсишнинг боришини аниқлаш тобора кўпроқ фотография 
усулидан фойдаланилмоқда. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, ўсувчи аъзога 
мутлақо тегмасдан ва зарарлантирмасдан ўлчаш мумкин. 
Ўсимликнинг ўсишини унинг оғирлиги ошиб боришига қараб ҳам 
аниқлаш мумкин. Бунинг учун ўсимлик тупроқдан ажратиб олиниб 105
0
С да 
махсус шкафларда қуритилгач оғирлиги аниқланади. Ўсимликлардаги айрим 
физиологик жараёнларнинг натижасини аниқлашда бу усулдан фойдаланиб 
турилади. Баъзи вақтда ўсимликнинг маълум қисмларининг ўсиш тезлигини ( 
масалан,илдизларнинг) аниқлаш керак бўлади. Бунинг учун ўсвучи органларга 
ингичка ип ёки мўйқаламдан фойдаланиб туш билан белги қўйиб чиқилади. 
Белгилар бир-биридан маълум масофада чизилади сўнгра шу масофанинг
ортиши маълум вақт ўтиши билан ўлчаб турилади. Натижада умумий хулоса 
қилинади (75-расм ). 
74- расм. Аукснограф 75- расм. Ошқовоқ илдизининг ўсиши
Ўсимликларнинг вегтацияси давоми ҳамма вақт ҳам ўсиш тезлиги бир 
меъёрда бўлмайди. У кўп ўсимликларда ( айниқса бир паллалиларда ) уруғнинг 
униб чиқишидан бошлаб шоналаш ва гуллаш фазасигача ортиб боради ва 
кейинги фазаларида секинлашади. 


163 
Умуман ўсиш тезлиги ўсимлиларга ички ва ташқи шароит 
омилларининг таъсири натижасида ўзгариб туради. 
Ўсимликларнинг маълум вақт ичидаги ўсиш тезлигини (К) қуйидаги 
формула билан ҳисоблаш мумкин:
W
2
– W

K= -----------
t
2
–t
1
бу ерда, К - ўсиш тезлиги, см сутка ёки соат ҳисобида, W
1
ва W
2
- маълум 
вақт ичида, ўсимликнинг дастлабки ва охирги узунлиги, t
1
ва t
2
- ўсимликнинг 
бўйини ўлчаш вақти ( соат ёки сутка ҳисобида ). Ўсиш тезлигини процентлар 
билан ифодалаш мумкин: 
(W
2
– W
0
)*100
R= --------------------
W
0
бу ерда R - ўсиш тезлиги процент ҳисобида,W
0
- ўсимликнинг дастлабки 
узунлиги. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish