Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet91/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

УРУҒЛАРНИНГ УНИШИ жараёнида бош. Ўсиш асосан уруғларнинг 
униш ланади. Уруғда асосан учта муҳим қисм мавжуд:
1) уруғни қоплаб турадиган ва уни ташқи шароитнинг ноқулай омиллари 
таъсиридан сақлайдиган қобиқ,
2) бошланғич муртакдан иборат эмбрионал қисм (баргча,илдизча ва 
поянинг дастлабки қисми),
3) ғамлаб қўйиладиган моддаларнинг тўпланиш жойи. 


156 
Ғамлаб қўйиладиган моддаларнинг тўпланиш жойи ўсимлик турига қараб 
ҳар хил бўлиши мумкин. Кўпчилик икки паллали ўсимликларда бу вазифани 
муртакдаги уруғбаргчалар бажаради. Моддалар тўпланиши натижасида 
уларнинг ҳажми жуда катталашиб,уруғни деярли тўлдиради.Уруғдаги 
муртакнинг бошқа қисмлари бу вақтда уруғ барглари билан қобиқ ўртасида 
жойлашган бўлади. Буни ловия уруғида кузатиш мумкин (68 - расм ). Бир 
паллали ўсимликларнинг уруғида ғамлаб қўйиладиган моддалар асосан 
эндоспермида жойлашган бўлади. Эндосперм уруғнинг деярли ҳаммасини 
тўлдириб турадиган бир турдаги паренхиматик тўқимадан иборат, муртак эса 
бир четга суриган бўлади. Масалан, буғдой донида буни яхши кўриш мумкин 
(69 - расм ). 
68-расм Ловия уруғи А-устки томонидан кўриниши, В-уруғ баргининг ички томонидан 
кўриниши, С-эмбрионал қисмларининг ўсиши 
Уруғнинг униши, сувни шимиб олиб бўртиши, эмбрионал тўқималарнинг 
ўса бошлаши қобиқ ёрилишига боғлиқ. Ўсиш жараёнида ферментлар 
иштирокида мураккаб органик моддаларнинг (оқсиллар, полисахаридлар, 
ёғлар) оддий моддаларга (аминокислоталар, моносахаридлар, ёғ кислоталар ва 
бошқалар) парчаланиши содир бўлади.Бунинг ҳисобига муртакнинг ўсиши 
бошланади. Ғамлаб қўйилган моддалардан бўшаган уруғлар аста-секин 
буришиб қуриб қолади. Муртакдан ўсиб чиққан уруғ баргчалар ва илдизчалар 
мустақил озиқлана бошлайди. Уруғбарглар ер устига чиққандан кейин яшил 
тусга киради (чунки хлорофилл ҳосил бўлади) ва ҳаводан озиқланиш 
бошланади.Илдизчалар эса тупроқдан озиқлана бошлайди. Кейинчалик чин 
барглар шакллангандан сўнг, уруғбаргчаларнинг ҳаводан озиқланиши тўхтаб, 
улар тўкилиб кетиши мумкин. 


157 
Шундай қилиб, муртакнинг ўсиши янги органларнинг ҳосил бўлиши ва 
бошланғич органлар (илдизчалар ва уруғ баргчалар) ҳажмининг ошишига 
боғлиқ. Бу жараённинг асосини ҳужайраларнинг бўлиниши ва меристематик 
тўқималарнинг кўпайиши ташкил этади. 
69 – расм. Буғдой донининг бўйига кесилган томонидан кўриниши 
А - унишга қадар кўриниши, В - униб чиқа бошлаган пайтдаги кўриниши,
1-муртак, 
2 - эндосперм. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   87   88   89   90   91   92   93   94   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish