Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet92/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

 
ҲУЖАЙРАЛАРНИНГ ЎСИШ ФАЗАЛАРИ. Ўсимликнинг ўсиши уни 
ташкил қиладиган ҳужайраларнинг кўпайиши ва ўсишидан иборат. 
Ўсимликларнинг вегетатив орган ҳужайралари ва гамета ҳосил қилувчи 
ҳужайралар митоз йўли билан бўлиниш натижасида ҳар бир ҳужайрадан иккита 
ҳужайра ҳосил бўлади. Митоз меристема ҳужайраси ҳаёт циклининг асосий 
босқичи бўлиб бўлинишига қобилиятли барча ҳужайралар учун хос 
хусусиятдир. Бундай ҳужайралар кетма-кет, интерфаза, профаза, метафаза, 
анафаза ва телофаза босқичларини ўтайди (70-расм). 
Интерфазада ядро тинч турсада, унда мураккаб биохимик тайёргарлик 
боради. Хромосомалар таркибига кирувчи нуклеин кислоталари, гистонлар 
икки баробар ортади. Митоз учун зарур энергия материаллари тўпланади. 
Интерфазада муҳим жараён - хромосомаларнинг қайта жуфтланиши боради.
Митознинг биринчи фазаси профаза бўлиб, унда ядро йириклашади. 
Ҳужайрадаги органоидлар ядродан узоқлашади. Интерфазадаги ёзилган 
ҳолатдаги хромосома иплари спиралланиб йўғонлашади. Профаза охирида ядро 
мембранаси асосий плазмага қўшилиб кетади, ядроча сақланиб қолади. 
Нуклеоплазма ҳужайра цитоплазмасига қўшилади. Профаза охирида хромосома 
иплари аниқ ва қўш қават бўлиб кўринади. Центриоллалар ҳужайранинг икки 
қутбига томон кетади. Лекин ўсимлик ҳужайрасида центриоллар (ҳайвон 
ҳужайрасидан фарқли) бўлмайди. Уларнинг вазифасини ҳужайра қутбларида 
тўпланган эндоплазматик тўр мембраналари бажаради. 


158 
70-расм. Ҳужайраларнинг митоз йўли билан бўлиниши 
(пиёз илдизининг учки қисми) 
1-тинч ҳолатдаги ядро,2,3-профаза, 4-метафаза, 5-анафаза, 6-телофаза, 7-ҳужайрада 
ҳосил бўлган иккита ёш ядро, 8-иккита ёш ҳужайра. 
Митознинг кейинги фазаси - метафазада хромосомаларнинг спиралланиши 
энг юқори даражага етади ва анча қисқаради. Улар ҳужайранинг ўрта қисмида 
бир текисликда жойлашади ва митоз дуки (ахроматин дуки) ҳосил бўлади. Дук 
иплари микронайчалардан иборат бўлади. Ҳар бир хромосома митоз дукига 
беркитилган ҳолда иккита бўлиб спираллашган, бир-бирига параллел 
жойлашган хроматидлардан иборат бўлади. Центросомада микронайчалардан 
ташқари ҳеч қандай органоид йўқ. 
Анафаза қисқа давом этадиган фаза бўлиб, хроматидлар ҳужайранинг икки 
қутбига тортилади. Хромосомалар ҳужайра қутбига тортилгандан сўнг, 
ҳужайранинг ўртасида аниқ шаклланган плазматик структура ҳосил бўлади. 
Телофаза хромосомаларнинг қутбларга ажралгандан сўнг бошланади. 
Гольжи пуфакчалари иштирокида ажратгич парда ҳосил бўла бошлайди. 
Гольжи пуфакчаларининг мембраналари эса янги ҳосил бўладиган пўстнинг 
асосини ташкил қиладиган ҳужайра пластинкасининг икки томонидаги 
плазмолеммаси билан туташиб кетади. Бўлинишдан вужудга келган икки ёш 
ҳужайра орасида шундай пўст ҳосил бўлишига цитокенез дейилади. Телофазада 
хромосома спираллари тўла ёзилиб, оптик микроскопда кўриб бўлмайдиган 
даражада ингичкалашиб қолади. Ядро мембранаси ҳосил бўлади. Ядрочалар 
кўринади. Бу ерда хромосомалар бир донадан хроматидга эга бўлади. 
Дастлабки ядро тикланади. Умуман митоз циклида ҳосил бўлган икки ёш 
ҳужайраларда она ҳужайранинг барча моддалари тўғри тақсимланган бўлади. 
Бўлиниш натижасида вужудга келган ёш ҳужайралар цитоплазма 
компонентларининг синтези асосида ўса бошлайди. Ҳужайраларнинг ўсиш 
цикли (онтогенези) ҳам бир қанча фазалардан иборат. 


159 
эмбрионал, 2) чўзилиш, 3) дифференциалланиш, 4) қариш ва ўлиш (71-
расм).
71-расм.Ҳужайраларнинг ўсиш цикли (онтогенези). 
Эмбрионал - ўсишнинг бошланғич фазаси ҳисобланади. Ўсимликларнинг 
ўсиш нуқталарида (илдизнинг ўсиш нуқтаси - 1,0 см, поясининг ўсиш нуқтаси - 
4-30 см) бирламчи меристема - эмбрионал тўқима жойлашган. Бу тўқимани 
ҳосил қилувчи ҳужайралар анча майда, пўстлари жуда юпқа бўлиб, ўртасида 
йирик ядрога эга протоплазма билан тўлган бўлади. Вакуолалари бўлмайди. 
Ҳужайранинг эмбрионал фазасида массанинг кўпайиши асосий жараён 
ҳисобланади. Лекин ҳужайранинг катталиги деярли ўзгармайди, чунки янги 
ҳужайра она ҳужайра ҳажмига етганда дарҳол бўлина бошлайди. Эмбрионал 
фазага ўсиш конусларидан ташқари, ҳосил қилувчи тўқималар поя ва 
илдизнинг энига ўсишини таъминловчи меристема тўқимасининг ҳужайралари 
ҳам киради. Чунки бу меристема ҳужайралари ҳам тўхтовсиз бўлиниш ва ёш 
ҳужайралар ҳосил қилиш қобилиятига эга. Бу ёш ҳужайраларнинг биттаси 
меристема ҳолида сақланади, иккинчиси эса дифференциялланиш босқичига 
ўтади. 
Бетўхтов ўсадиган органларда эмбрионал тўқима ҳужайраларининг 
бўлиниб туришига қарамасдан, унинг умумий сони ўзгармайди. Бундай 
бўлинишнинг сабаби шундаки, ўсиш нуқтасининг остки қисмидаги эмбрионал 
ҳужайралар чўзилиш фазаси деб аталадиган ўсишнинг навбатдаги босқичига 
ўтади. Бу даврда протоплазмада вакуолалар ҳосил бўлади ва улар қўшила бориб 
ҳужайраларнинг ичида битта катта марказий вакуола ҳосил қилади. 
Ҳужайранинг 
умумий 
ҳажми 
жуда 
катталашади. 
Ҳужайрадаги 
протоплазманинг миқдори, натижада қуруқ модданинг ҳам оғирлиги ошади. 
Ҳужайра пўстида целлюлоза, гемицеллюлоза ва пектин моддаларининг 
кўпайиши натижасида пўсти йириклашади. Умуман бу фазада, ҳужайраларнинг 
ҳажми ўсиш натижасида, бир неча юз марта ошади. Бу фаза фақат ўсимлик 
ҳужайраларида мавжуд ва у ўсимликнинг ва органларининг йириклашишига 
асосий сабабчидир. Ҳужайраларнинг бундай катталашиши уларда синтез 
қилинадиган ауксинларнинг (айниқса гетероауксин - С
10
Н
9
О
2
N) кўпайишига 


160 
боғлиқ. Ауксинларнинг таъсири билан оқсиллар,целлюлозалар, РНК ва бошқа 
органик моддаларнинг синтези фаоллашади. 
Чўзилиш фазасининг охирида ҳужайра пўстида лигнин моддасининг 
тўпланиши кучаяди, фенол бирикмалари каби ингибиторлар ва абсциз 
кислотаси тўпланади, пероксидаза ва ИСК оксидазалар фаоллиги ортади, 
ауксинлар миқдори камаяди. 
Ҳужайраларнинг дифференциалланиши улар ўртасидаги сифатий янги 
белгиларнинг ҳосил бўлиши билан характерланади. Ҳар бир ҳужайра махсус 
вазифани бажарувчи тўқималар группасига ажралади: асосий паренхима, 
ўтказувчи, механик, қопловчи ва бошқалар. Натижада ҳар бир вояга етган 
ҳужайра ўсимлик танасида маълум физиологик ёки бошқа функцияларни 
бажаради. 
Ҳужайраларнинг қариши ва ўлиши дифференциялашган ҳужайралар 
онтогенезининг охирги босқичи ҳисобланади. Бу жараён ўсимликларнинг 
қариётган баргларида ва гул япроқларида яхши ўрганилган. Қариётган 
ҳужайралар 
учун синтетик жараёнларнинг сусайиши 
ва гидролитик 
жараёнларнинг фаолланиши характерли хусусият ҳисобланади. Натижада 
оқсиллар ва РНК миқдорининг камайиши, гидролитик ферментларнинг 
фаолланиши,мембрана 
липидларининг 
оксидланишининг 
кучайиши, 
цитоплазмада липид томчиларининг кўпайиши, бошқа деструктив жараёнлар 
кузатилади. Қаришнинг охирги босқисларида ҳужайрадаги хлоропластлар ва 
хлорофилл молекулалари парчаланади, митохондриялар, ядро ва ядрочалар ҳам 
ўзларининг структуравий тузилишини сақлаб қололмайди. Ҳужайраларга 
фитогормонлар (ауксинлар, цитокининлар, гиббереллинлар), органик моддалар 
киришининг секинланиши ва этилен, абсциз кислотанинг тўпланиши қарриш 
жараёнини янада тезлаштиради. 
Мембраналарнинг танлаб ўтказувчанлик қобилиятининг йўқолиши, 
ҳужайранинг моддаларни ютиши ва сақлаб қолиш хусусиятининг тамом 
бўлиши ўлиш билан якунланади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   88   89   90   91   92   93   94   95   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish