Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet43/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

 
 
 
3.7 ФОТОСИНТЕЗ ЭКОЛОГИЯСИ 


71
Фотосинтез экологияси деганда, фотосинтез маҳсулдорлиги ташқи 
шароит омилларининг таъсирига боғлиқ эканлиги тушунилади. Бу омилларнинг 
таъсири ва ўсимликларнинг бу таъсуротларга мослашуви ўсимликшуносликда 
катта аҳамиятга эга. Чунки фотосинтез жадаллиги ва маҳсулдорлиги шу 
муносабатга боғлиқ. 
Фотосинтез жадаллиги деб бир метр квадрат ёки дм
2
 барг юзаси ҳисобига 
бир соат давомида ўзлаштрилган СО
2
ёки ҳосил бўлган органик модда 
миқдорига айтилади. 
Фотосинтезнинг соф маҳсулдорлиги деб бир сутка давомида ўсимлик 
қуруқ массасининг барглари юзаси ҳисобига ортиш нисбатига айтилади. 
Кўпчилик ўсимликлар учун бу 5 - 12г/м
2
га тенг. 
Фотосинтез энг муҳим физиологик жараёнларидан бири бўлиб, у 
ўсимликлар томонидан бошқарилади ва ўсимликларнинг бошқа функцияларига 
ҳам таъсир этади. Шунинг учун ҳам бу жараёнга ташқи ва ички омилларнинг 
таъсирини ўрганиш катта аҳамиятга эга. 
ЁРУҒЛИК. Ёруғлик фотосинтезнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи 
бўлиб, унинг жадаллиги ва спектрал таркиби катта аҳамиятга эга. Ёруғлик 
спектридаги фаол (400 - 700 нм) нурларининг 80-85%ни барглар ютади. Лекин 
шундан фақат 1,5 - 2% фотосинтез учун сарфланади. Яъни кимёвий энергияга 
айланиб органик моддалар таркибида (макроэгрик боғларда) тўпланади. Қолган 
энергиянинг 45% транспирация учун ва 35% иссиқлик энергиясига айланиб 
сарфланади. 
1880 йилда А.С.Фаминциннинг кўрсатишича фотосинтез энг паст 
ёруғликда, ҳатто керосин лампасининг ёруғлигида ҳам бўлиши мумкин. Айрим 
олимларнинг кўрсатишича фотосинтез кечки номозшом ва баъзи регионлардаги 
ёруғлик кечаларда (оқ тун) кучсиз бўлса ҳам давом этади. 
Кўпчилик ўсимликларда фотосинтез тезлиги ёруғликнинг жадаллигига 
боғлиқ. У тўла қуёш ёруғлигининг 1 гача ошиб боради. Ёруғиксевар 
ўсимликларда эса тўла қуёш ёруғлигининг 1 гача ошиб боради. Ёруғлик 
кучининг бундан ошиб бориши фотосинтезга камроқ таъсир этади. 
Фотосинтезнинг ёруғликка тўйинган (максимал) ҳолати ўсимлик 
турларига боғлиқ. Бу даража ёруғликсевар ўсимликларда анча юқори , сояга 
чидамлиларда эса паст бўлади. Масалан, айрим сояга чидамли ўсимликларда 
(маршанция мохида) фотосинтезнинг ёруғликка тўйинган ҳолати ёруғлик 1000 
лк бўлганда юз беради, ёруғликсевар ўсимликларда эса - 10000 - 40000лк да юз 
беради. Кўпчилик қишлоқ хўжалик экинлари ҳам ёруғликсевар ўсимликлар 
группасига киради . Ёруғликнинг максимал даражадан юқори бўлиши 
хлорофилларнинг ва хлоропластларнинг бузилишига сабабчи бўлиши мумкин, 
натижада ўсимликларнинг маҳсулдорлиги камаяди. 
Энг юқори ёруғликда фотосинтез жадаллиги, ўсимликларнинг нафас 
олиш тезлигидан сезиларли даражада баланд бўлади. Яъни фотосинтез учун 
ютилган СО
2
нинг миқдори, нафас олиш жараёнида ажралиб чиққан СО
2
нинг 
миқдоридан кўп бўлади. Ёруғликнинг пасайиб бориши натижасида эса СО
2
лар 
ўртасидаги фарқ ҳам камайиб боради. Фотосинтез жараёнида ютилган СО
2
нинг 
миқдори билан нафас олишдан ажралиб чиққан СО
2
нинг миқдори бир-бирига 
тенг бўлган ёруғлик даражаси - ёруғликнинг компенсацион нуқтаси дейилади. 


72
Ёруғликнинг компенсацион нуқтаси сояга чидамли ўсимликларда қуёш 
ёруғлигининг 1% да, ёруғликсевар ўсимликларда 3 - 5% да содир бўлади. 
Ёруғликнинг фотосинтездаги эффективлигига бошқа омиллар ҳам таъсир 
этади. Масалан, ҳаводаги СО
2
нинг миқдори кам ва ҳарорат паст бўлганда 
ёруғлик жадаллигининг ошиб бориши жуда кам таъсир этади. Ҳаво 
таркибидаги СО
2
нинг миқдори билан ёруғликнинг биргаликда ошиб бориши 
фотосинтез тезлигини ҳам оширади (36 - расм). 
Фотосинтезда ёруғлик нурларининг спектрал таркиби ҳам муҳим роль 
ўйнайди. Спектрнинг қизил нурлари таъсирида фотосинтез жадаллиги энг 
юқори даражада кечади. Чунки бу нурларнинг бир квантининг энергияси 42 
ккал моль га тенг бўлиб, хлорофилл молекуласини қўзғалган ҳолатга ўтказади 
ва энергияси фотокимёвий реакциялар учун тўла фойдаланилади. Спектрнинг 
кўк қисмидаги нурларнинг бир квантида 70 ккал/моль энергия бўлиб, уни қабул 
қилган хлорофилл молекуласи қўзғалган ҳолатнинг юқори даражасига ўтади ва 
то фотокимёвий реакцияларда фойдаланганча бир қисми иссиқлик энергиясига 
айланиб атрофга тарқалади. Шунинг учун ҳам бу нурларнинг унумлилиги 
камроқ бўлади. Лекин фотосинтез учун энг қулай бўлган қизил нурларга 
тўйинган қизил нурлар ҳисобида 20% кўк нурлар қўшилса фотосинтезнинг 
тезлиги ошади.
36 - расм. Фотосинтез жадаллигига ёруғлик ва СО
2
нинг ўзаро таъсири
(Б.А.Рубин,В.Ф.Гавриленко, 1977). 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish