Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги


 ТУПРОҚ ШЎРЛАНИШИ ВА УНИНГ ЎСИМЛИКЛАРГА



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

9.3. ТУПРОҚ ШЎРЛАНИШИ ВА УНИНГ ЎСИМЛИКЛАРГА 
ТАЪСИРИ ШЎРГА ЧИДАМЛИЛИК 
Ўсимликларнинг 
ривожланишига 
шўрликнинг 
таъсири 
ва 
шўрга 
чидамлилик муаммоларини ўрганиш катта амалий аҳамиятга эга,чунки ер 
шаридаги қуруқликнинг 25% ва Ўзбекистон тупроқларининг 70% га яқини 
маълум миқдорда шўрланган. 
Шўрланган тупроқлар иқлими иссиқ ва қуруқ бўлган регионларда кўпроқ 
бўлиб натрий,кальций, ва магнийларнинг хлоридли,сульфат ва карбонатли 
тузлари шаклида учрайди. Шўр тупроқлар анионларнинг нисбатига кўра 
хлорид-сульфатли, сульфат-хлоридли, хлоридли, сульфатли,карбонатли ( 
содали) бўлиши мумкин. Бундай тупроқларда асосий катионлар натрий ва 
кальций бўлиб, магний карбонат ва магний хлоридлар ҳам учраб туради. Бу 
тузлардан натрий карбонат (Na
2
CO
2
) ва натрий гидрокарбонат (NaHCO
2

ўсимликларга кўпроқ зарарли таъсир этади. 
Б.П.Строганов (1958, 1962) таркибидаги тузнинг миқдори асосида 
тупроқларни бир неча гуруҳларга бўлади:
 
 
№ 
Тупроқнинг шўрланиш 
даражаси 
100 тупроқ таркибидаги туз 
миқдори (г) ҳисобида 
1
2
4
5
Чучук тупроқ
Жуда кам шўрланган
Оз шўрланган 
Ўртача шўрланган 
Кучли шўрланган 
0,1 дан кам 
0,20 - 0,25 
0,25 - 0,50 
0,50 - 0,70 
0,71 - 2 ва ундан кўп 


202 
Тўпланган тузнинг миқдори ва тарқалишига кўра шўртоб ва шўрхок 
тупроқлар бўлади. 
Шўртоб тупроқлар - туз тупроқнинг асосан пастки қатламларида 
тўпланади. Уларнинг устки қатламларида жуда оз ёки бўлмаслиги мумкин. 
Аммо устки қатлам структурасиз,ёпишқоқлиги кучли бўлганидан қотиб қолган 
ва ёрилиб кетганлиги билан характерланади. Бу айниқса қуруқ дашт ва ярим 
чўлларда кўпроқ кузатилади. 
Шўрхок тупроқлар - таркибида 1-3% гача туз тўпланган тупроқлар киради. 
Бундай тупроқларда маданий ўсимликлар ривожлана олмайди. 
Марказий Осиё ҳудудларида ёғингарчилик кам ва иссиқ кучли бўлганлиги 
учун ҳам шўрхок тупроқлар кўп бўлиб, уларнинг таркибида натрий хлор (NaCI 
), натрий сульфат (Na
2
SO
4
) ,кальций хлор(CaCI
2
),магний хлор (MgCI
2
) натрий 
карбонат ( Na
2
CO
3
) ва магний ( MgCO
3
) тузлари кенг тарқалган. 
Тупроқнинг ортиқча шўрланиши ўсимликлар учун ( айниқса қишлоқ 
хўжалик экинлари) икки томонлама зарарли ҳисобланади. Биринчидан тузнинг 
кўпайиши тупроқ эритмасининг осмотик босимини оширади ва илдизларнинг 
сувни шимиш тезлигига салбий таъсир этади. Осмотик босими паст бўлган 
ўсимликлар бундай тупроқлардан сувни ўзлаштиролмайди. Иккинчидан - 
тупроқда эрувчи тузларнинг ортиқча тўпланиши ўсимликларга заҳарли таъсир 
этади. Кучсиз концентрацияларда салбий таъсир этмайдиган тузлар ҳам ҳам 
ҳужайрада тўпланиб, концентрацияси юқори бўлганда кейин заҳарли бўлади. 
Буларга натрий хлор (NaCI) ва натрий сульфат (Na
2
SO
4
) тузларини кўрсатиш 
мумкин. 
Табиатдаги ҳар хил ўсимликлар шўрликка турлича чидаш қобилиятига 
эгадир. Кўпчилик ўсимликлар учун шўр тупроқлар зарарли бўлса ҳам, айрим 
ёввойи ўсимликлар бундай тупроқларда яхшироқ ҳаёт кечиради. Шу асосда 
ўсимликлар икки гуруҳга ажралади : гликофитлар ва галофитлар. 
Гликофитлар - шўрликка чидамсиз ўсимликлар. Уларга айрим ёввойи ва 
кўпчилик қишлоқ хўжалик экинлари киради. Маданий экинлар ўртасида 
шўрликка чинакам чидамлилар бўлмайди. Маданий экинлар шўрликка 
чидамсиз бўлиб, фақат уларнинг турлари ва навлари ўртасида нисбий 
чидамлилик хусусиятлари мавжуд. Айрим кузатишларга қараганда ғўза, беда, 
лавлаги, кунгабоқар ва тарвузларнинг шўрга чидамликлари помидор, карам, 
бодринг, зиғир, сўли, гречиха ва бошқаларга нисбатан чидамли бўлади. 
Галофитлар - табиий шароитда шўр тупроқларда (ҳатто юқори 
концентрацияга) яшашга мослашган ўсимликлар. Грекча "galos" -туз," phyton" - 
ўсимлик маъносини билдиради. Галофитлар тузларга бўлган муносабатига кўра 
уч гуруҳга бўлинади: эвгалофитлар, криногалофитлар ва гликогалофитлар. 
Эвгалофитлар - танасида туз тўпловчи, шўрликка энг чидамли ўсимликлар 
бўлиб, улар ҳужайра ширасида кўп миқдорда туз тўплаш қобилиятига эгадир. 
Уларга қора шўра (Salicornia herbacea), шўра (Suaedamaritima), олабўта
(Atriplex 
convertifolia) 
ва 
бошқаларни 
кўрсатиш 
мумкин. 
Уларнинг 
ҳужайраларида 7-10% гача туз тўпланиши мумкин (Б.А.Келлер, 1940). 
Тўпланган туз ҳисобига ҳужайра ширасининг осмотик босими 100-200 
атмосферагача кўтарилади. Натижада уларнинг сўриш кучи жуда юқори бўлади 


203 
ва шўрхок тупроқлар эритмасидан сувни бемалол шимиб олади. Бу гуруҳга 
кирувчи ўсимликларнинг барги қалин этли бўлиб, ксерофитлик белгилари кўп 
бўлади. 
Криногалофитлар - танасидан тузни ажратиб чиқарувчилар. Улар тузни 
шимиб олади,лекин тўқималар ичида тўпламайди. Органларидаги ортиқча 
тузни, баргларида жойлашган, махсус безчалар орқали ташқи муҳмитга 
чиқарадилар. Тузларнинг чиқарилиши ион насослари ёрдамида амалга 
оширилади ва кўп миқдорда сув транспорти иштирок этади. Кўп миқдорда туз 
тўпланган баргларнинг тўқималари билан ҳам тузларнинг бир қисми ажралади. 
Бундай қобилиятига эга бўлган ўсимликларга кермек (Statice ymeliri ) жингил
(Tamarix laxa) ва жийда (Elaegnus angnustifolia) мисол бўлади. 
Гликогалофитлар - ўртача ва кам шўрликка эга бўлган тупроқларда яшашга 
мослашган. Уларнинг плазмолемма қаввати тузни ўтказмайди, натижада 
ўсимлик танасида туз тўпланмайди. Улар ҳужайрасида юқори осмотик босимни 
фотосинтез маҳсулотлари (углеводлар) ҳисобига ҳосил қилувчи ва кучли сўриш 
қобилиятига асосан шўр тупроқлар эритмасидан сувни ўзлаштиради. 
Гликогалофитларга шувоқ (Artemisia maritima)ва ҳар хил кохиалар (Kochia) 
мисол бўлади. 
Юқорида 
кўрсатгинимиздек 
шўр 
тупроқлар 
таъсиридан 
маданий 
ўсимликлар кўпроқ зарарланади. Аввало ,уруғларнинг сувни шимиб олиб 
бўртишига,униб чиқишига ,ёш майсаларда илдиз тизимининг ўсишига 
тўсқинлик қилади. Ҳужайраларда тузларнинг тўпланиши протоплазмани 
заҳарлаб, барча синтетик жараёнларни,фотосинтез жадаллигини ва оқсиллар 
синтезини секинлаштиради. Оқсилларнинг парчаланишидан аммиак (NH
3

ажралиб чиқади. Натижада тўқималарда аммиак тўпланиб, уларни заҳарлайди. 
Шўр тупроққа мослашган ўсимликларда салбий таъсир даражаси бирмунча кам 
бўлади. 
Шўрлик таъсирида ғўза ҳужайралар биоколлоидларининг физик-кимёвий 
хусусиятлари,модда алмашиниш жараёнлари ўзгариб қолмай, ўсимлик 
органларининг айниқса баргларнинг морфологик ва анатомик тузилишида ҳам 
ўзгаришлар кузатилади. Шўр тупроқда ўсган ғўза баргининг сатҳи камайиб, 
мезофилл қавати қалинлашган (94- -расм).
Ўсимлмикларнинг шўрликка чидамлилиги ва ҳосилдорлигини ошириш 
мақсадида бир қанча усуллар таклиф этилган : 
- экин майдонларидаги тупроқларни ювиш ва туздан тозалаш, бунинг учун 
дренаж ва зовурлардан кенг фойдаланиш, ерларнинг мелиорация ҳолатини 
яхшилаш ; 
- экин майдонларининг унумдорлигини ошириш,бунинг учун асосий 
ўғитлар билан бир қаторда микроўғитлардан фойдаланиш; 

ўсимликларни 
хлорли 
шўрликка 
чидамлилигини 
ошириш 
мақсадида,экишдан олдин уруғларга ишлов бериш,бунинг учун уларни ош ту-
зининг (NaCI) 3-6% ли эритмасида бир соат сақлаб,кейин уларни 1,5 соат 
давомида ювиш ва экиш ( П.А.Генкель ва ва бошқалар тавсия этган ). 


204 
94 - расм. Тупроқнинг шўрланиш турига кўра ғўза барги анатомик
тузилишини ўзгариши 
А - контроль; Б-сульфатли; B -хлорофил тупроқларда 
1 - юқориги эпидермис; 2 -барг қалинлиги;3-барг сатҳи 
- шўрликка нисбатан чидамли навларни танлаш ва улардан фойдаланиш; 
- ўсимликларнинг сульфат шўрланишга чидамлилигини ошириш учун 
уруғларни экишдан олдин магний сульфат (MgSO
4
) тузининг 0,2 % ли ёки 
марганец сульфат (MnSO
4
) тузининг 0,25% ли эритмасида бир сутка ивитиш ва 
бошқалар.
-

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish