Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги



Download 1,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/123
Sana23.02.2022
Hajmi1,86 Mb.
#168583
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   123
Bog'liq
10 1 Usimliklar fiziologiyasi Xujayev J Darslik

 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 


97
5. ЎСИМЛИКЛАРНИНГ СУВ РЕЖИМИ 
  
5.1 ЎСИМЛИКЛАР ҲАЁТИДА СУВНИНГ АҲАМИЯТИ 
 
Сув тирик организмларнинг яшаши учун асосий муҳитлардан биридир. 
Сувсиз шароитда организмлар нобуд бўлади ёки анабиоз ҳолатига ўтади. 
Ўсимликлар танасида сувнинг миқдори 70% дан то 90% гача бўлиши мумкин. 
Яъни бу уларнинг тур ва навларига, ёшига, яшаш муҳитига, ҳар хил 
органларига ва ҳатто ҳужайра органоидларига ҳам боғлиқ. Айниқса 
ўсимликнинг ёш аъзоларида ва баргида бу кўрсатгич то 90% гача бориши 
мумкин. Сув миқдори ҳужайра протоплазмасида - 80% , ширасида - 98%, 
пўстида 50% , гача етиши мумкин. Айрим ҳўл меваларда жуда кўп : бодрингда 
то 98%, помидорда - 94%, тарвузда - 92%, картошкада - 77% гача бўлади. 
Ўсимликлар ҳаётий жараёнида сув қуйидаги вазифаларни бажаради: 
1) Биокимёвий реакцияларнинг содир бўлиши учун асосий муҳит бўлиб 
ҳисобланади. 
2) кимёвий бирикма бўлганлиги учун муҳим реакцияларда : гидролиз, 
синтез, оксидланиш ва қайтарилиш реакцияларида (фотосинтез, нафас олиш, 
минерал элементларни ўзлаштириш ва ҳоказолар) тўғридан-тўғри иштирок 
этади. 
3) Ўсимликларни кучли иссиқлик таъсиридан сақлайди, улар ҳароратини 
пасайтиради (транспирация). 
4) Ўсимликларнинг тупроқдан қабул қилган минерал элементлари, унинг 
танасида ҳосил бўлган органик моддаларнинг ҳаракати ва қайта тақсимланиши 
ҳам сув ҳисобига содир бўлади. 
Табиатда яшовчи ҳар бир ўсимлик ўзининг онтогенезида жуда кўп 
миқдорда сув сарфлайди (асосан, танаси орқали буғлатади). Масалан: 
маккажўхори вегетация давомида 200 л гача, буғдой эса бир тонна қуруқ модда 
ҳосил қилиш учун 300 т сув сарфлайди. Умуман ўсимлик орқали ўтган сув 
миқдорини 1000 қисм деб олсак, шундан 1,5 - 2 қисмигина органик 
моддаларнинг ҳосил бўлишида иштирок этиб, қолган 998 ёки 998,5 қисми тана 
орқали буғланиб кетади. Ўсимлик ўз онтогенезида сарфлайдиган сув миқдори 
кўп ёки оз бўлиши иқлим шароитига боғлиқ. Масалан, иссиқ ва қуруқ иқлимда 
бу кўрсатгич сернам иқлимдагидан кўра 2-3 марта кўп бўлиши мумкин. 
Қолаверса, бунга тупроқдаги сув миқдори ҳам таъсир қилади. 

Download 1,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish