Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги тошкент давлат ўзбек



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet55/66
Sana22.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#85029
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66
Bog'liq
КИТОБЧА ТАЙЁРЛАШ 4

Қатағон - қишлоқ (Бухоро в. Навоий тумани, Наманган в. Наманган 
тумани, Саманқанд в. Иштихон, Пайариқ, Ургут, Хатарчи туманлари, 
Қашқадарё в. Шаҳрисабз, Яккабоғ туманлари, Хоразм в. Шовот тумани). - 
Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида Равотқатағон деган аҳоли 
пункти бор. Қатаған ўзбеклар таркибига кирган йирик қабилалардан бири. 
Қатағонларнинг асосий қисми Афғонистоннинг Қатағон вилоятида яшайди. 
Ўрта Осиёда қатағонлар Тожистонда (Қуйи Вахш, Яхсув, водийлари, Панж 
дарёсининг ўнг соҳили, Қўрғонтепа шаҳридан) ва қисман Жанубий 
Ўзбекистонда қайд қилинган. 
Қараман - қишлоқ (Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё 
тумани, Хоразм в. Хазорасп, Қўшкўпир туманлари, Қараманқалъа Қўшкўпир 
тумани) номи. Ушбу ойконимнинг шаклланиши ҳақида қуйидаги фикрлар 
бор:
1. Қаҳрамон сўзи ботир, қаҳрамон ва киши исми маъноларини 
ифодалаган. Аммо шева вакиллари талаффузида шу сўздаги ҳ ундоши тушиб 
қолган ва қараман шаклида айтилган ва ёзилган. 
2.Қараман ва Оқман - туркман қабилаларининг номи. Қараманлар ўзбек 
халқи таркибига ҳам кирган қабила ва уруғлардан бирининг номи.
3.Шу билан бирга қайрағоч дарахтининг бир турини Хоразмда қараман 
(Қора эман) дейишади. 


79 
Қараман топоними тўғрисида юқоридаги фикрлар асосида қуйидаги 
умумлашмага келиш ўринли: мазкур топонимнинг келиб чиқиши ҳақида 
иккита жиддий фараз бор: 
1.Қаҳраман сўзи курашда, кўпкарида жуда фаол қатнашганларга 
нисбатан қўлланиладиган олқиш сўзи. У талаффузда ҳ ундошининг тушиб 
қолиши билан характерланадиган сўзлардан биридир: қаҳраман > қараман
Шунингдек, бу сўз ўзлашган сўз бўлгани учун ҳам ўзбеклар талаффузида 
баъзи товушлари тушиши ва ўзгариши мумкин. Агар шева вакиллари 
нутқида қаҳраман сўзидаги ҳ унлошининг тушиб қолишиниэътиборга олсак, 
Қараман номининг қаҳрамон сўзидан шаклланганлигига ўзбек шевалари 
вакиллари нутқи асос бўлади. 
2.Кейинчалик қараман сўзи қабила ва уруғлардан бирининг 
номи(этноним)дан шаклланганига эса далиллар бор. Масалан, шу тарзда 
номланадиган этноним мавжудлиги тарихий манбаларда ўз ифодасини 
топган.
3.Шунингдек, қайрағоч дарахтини Хоразмда қараман деб айтилиши 
ҳам мазкур номнинг баҳсли эканлигидандир. 
4.Бизнингча, келтирилган учала фараз ҳам асослидай кўринса-да, 
қараман номининг этнонимга боғланиши энг ишончли ҳолатлардан бири. 
Қаҳрамон ҳамда қайрағоч сўзларининг товуш тушиши натижасида 
ўрганилаётган ҳудуддаги Қараман номига фонетик ўхшаш бўлиши 
тасодифий ўхшашликдир дейиш ўринли. Хуллас, қараман ойконимининг 
этимони қараман этноними ҳисобланади.
Тоз // Таз - ҚҚР Амударё т., Самарқанд в. Нурота, Пасдарғом т. 
қишлоқ. Тоз илк ўрта асрларда қипчоқ уруғларидан бирининг номи бўлган. 
Этнограф К. Шониёзов тоз уруғи мўғуллар истилосидан сўнг парчаланиб, 
бошқирд, қорақалпоқ, қозоқ, қирғиз ва ўзбекларнинг таркибига қўшилиб 
кетган, деб ҳисоблайди. Этнонимнинг номи топоойконимга асос бўлган. 
Натижада, этноойконим юзага келган: тоз // таз > тоз (таз) > Тоз (Таз)
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Тоз (Таз) этноними Тоза шаклидаги 
иккиламчи топоиндикатор билан ўхшаш бўлиб қолган. Аслида улар бошқа-
бошқа сўзлар саналади. Чунки Тоза Амиробод жамоа хўжалиги, Тозабоғ, 
Тоза Амиробод (Элликқалъа т.Тозабоғ овул кенгашидаги овул) 
ойконимларидаги биринчи компонент этнонимликдан кўра янги сўзи 
маъносида қўлланмоқда.


80 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   51   52   53   54   55   56   57   58   ...   66




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish