3.9. Давлат стандартлари талабларига риоя қилишни Давлат текшируви ва назорати
Метрологияга ва стандартлаштиришга оид фаолиятни давлат томонидан бошқаришни метрология бўйича миллий орган – «Ўзстандарт» агентлиги амалга оширади. Унинг ваколати хусусида кейинги мавзуда фикр юритамиз.
«Ўзстандарт» агентлигига Республика худудида қуйидаги давлат метрология текшируви ва назоратини амалга ошириш вазифаси хам юклатилган:
ўлчаш воситаларини синаш;
ўлчаш воситаларини текширувдан ўтказиш;
юридик ва жисмоний шахсларни ўлчаш воситаларини тайёрлаш, текширувдан ўтказиш, таъмирлаш, калибрлаш ва сотиш хуқуқини берадиган лицензиялар билан таъминлаш хамда аккредитлаш;
ўлчаш воситаларининг холати ва йўналишини, ўлчашларнинг бажарилиш услубиятларини текширувдан ўтказиш, метрология қоидала рига риоя этилишини назорат қилиш.
Давлат метрология текшируви ва назоратининг объектлари қуйидагилар хисобланади:
эталонлар;
ўлчаш воситалари;
моддалар ва материаллар таркиби хамда хоссаларининг стандарт намуналари;
ахборот ўлчаш тизимлари;
ўлчашларни бажариш услубиятлари;
метрология нормалари ва қоидаларида назарда тутилган ўзга объектлар.
Давлат метрология текшируви ва назоратини кўпгина сохаларда тадбиқ этиш мумкин. Бу сохаларга қуйидагилар киради:
соғлиқни сақлаш, ветеринария, атроф-мухитни мухофаза қилиш;
моддий бойликларни ва энергетика ресурсларини хисобга олиш;
савдо, тижорат, божхона, почта ва солиқ операцияларини ўтказиш;
захарли, енгил алангаланувчан, портловчи ва радиоактив моддаларни сақлаш, ташиш хамда йўқ қилиб юбориш;
давлат мухофазасини таъминлаш;
мехнат хавфсизлигини ва транспорт харакати хавфсизлигини таъминлаш;
сертификатланадиган махсулотнинг хавфсизлигини ва сифатини аниқлаш;
геодезик ва гидрометеорологик ишлар;
ўлчаш воситаларини давлат синовидан, текширувдан, калибрлашдан, таъмирлашдан ва метрологик аттестатлашдан ўтказиш;
фойдали қазилмаларни қазиб олиш;
миллий ва халқаро спорт рекордларини рўйхатга олиш.
Юқорида келтирилган сохаларда фойдаланадиган, ишлаб чиқарилиши ва импорт бўйича четдан олиб келиниши лозим бўлган ўлчаш воситалари давлат синовларидан ёки метрологик аттестатлашдан ўтиши лозим.
Стандартлаштириш сохаси буйича хам Давлат назорати иш олиб бормокда. Унинг асосий вазифаси вазирликлар, махкамалар ва корхоналар, юридик ва жисмоний шахслар томонидан стандартлар талабларига катъий амал килинишини, янги стандартларни тадбиқ этишни таъминлаш ва назорат этиш хисобланади.
Давлат назоратининг яна бир мухим йуналиши - турли стандарт тоифаларини давлат кайдномасидан ўтказишдан олдин экспертиза қилишдир.
Метрология тўғрисидаги қонунда кўрсатилганидек, ўлчаш воситаларининг давлат синовларинип ўтказиш, уларнинг турларини тасдиқлаш ва давлат рўйхатига киритиш Ўзстандарт агентлиги томонидан амалга оширилади.
Қонунда яна бир масала - давлат рўйхати белгисини қўйиш тўғрисида хам баён этилган. Метрология хақидаги қонунда айтилишича, тасдиқланган ўлчаш воситаларига ёки уларнинг фойдаланиш хужжатларига ишлаб чиқарувчи давлат реестри белгисини қўйилиши шарт.
Маълумки, ишлаб чиқаришдаги ўлчаш воситаларининг холати ва уларни вақти-вақти билан текширувдан ўтказиб туриш хар доим эътиборда бўлмоқлиги лозим. Улар бўйича рўйхатлар тузилади ва ўлчаш воситалари туркумларининг рўйхати Ўзстандарт агентлиги томонидан тасдиқланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |