Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги абу Райхон Беруний номли Тошкент давлат техника университети «Электроника ва автоматика» факультети


Давлат стандартларини ишлаб чиқиш тартиби



Download 0,57 Mb.
bet23/39
Sana25.02.2022
Hajmi0,57 Mb.
#292629
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   39
Bog'liq
Стандартлаштириш асослари

3.8. Давлат стандартларини ишлаб чиқиш тартиби


O‘z DSt 1.1-92 "Ўзбекистон Республикасининг стандартлаштириш давлат тизими. Ўзбекистон Республикасининг стандартини ишлаб чиқиш, келишиб олиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби" стандартига биноан Ўзбекистон Республикаси стандарти (бундан кейин - стандарт деб юритилади) стандартлаштириш бўйича техникавий қўмиталар (бундан кейин ТҚ), стандартлаштириш бўйича таянч ташкилотлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, давлат, ширкат, пудратчи, акционер, қўшма корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан ишлаб чиқилади.


Стандартни хар хил ташкилотлар мутахассисларининг ишчи гурухлари томонидан ишлаб чиқишга йўл қўйилади.
Стандартнинг бир нечта ташкилот томонидан ишлаб чиқилишида етакчи ишлаб чиқувчи ташкилотлар (ижрочилар рўйхатида биринчи ўринда туради) хамкорликда иш бажарувчи хар бир ташкилот билан иш кўламини ва муддатларини аниқлайди.
Стандарт республика худудида кимга қарашли эканлиги ва мулк шаклидан қатъий назар, стандарт ишлаб чиқилган ташкилотларни чиқарадиган ва истеъмол қиладиган хамма корхона ва ташкилотлар учун мажбурийдир.
Стандартга киритиладиган ўзгариш асосий стандарт учун белгиланган тартибда мажбурий келишиб олиниши, тасдиқланиши ва рўйхатдан ўтказилиши лозим.
Стандартларнинг тузилиши, мазмуни, баён этилиши ва расмийлаштирилиши ГОСТ 1.5-85га мувофиқ бажарилади.
а) стандартларни ишлаб чиқиш тартиби
Стандартни ишлаб чиқишда ташкилий - усулий бирликка эришиш мақсадида хамда стандартни ишлаб чиқиш босқичлари бажарилишини назорат қилиш учун 4 босқич жорий этилади.

  • 1-босқич - зарурият туғилганда стандартни ишлаб чиқишда техникавий топшириқ ишлаб чиқилади ва тасдиқланади;

  • 2-босқич - стандарт лойихасини ишлаб чиқиш (биринчи тахрири) ва уни фикр мулохазалар олиш учун юбориш;

  • 3-босқич - фикр - мулохазалар устида ишлаш, стандарт лойихасини (охирги тахририни) ишлаб чиқиш , келишиш ва тасдиқлашга тақдим этиш;

  • 4-босқич - стандартни тасдиқлаш ва давлат рўйхатидан ўтказиш.

Стандартларни ишлаб чиқиш босқичларини бир-бири билан қўшиб олиб боришга йўл қўйилади.

Download 0,57 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   39




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish