3.6. Ўзбекистон Техник-иқтисодий ва ижтимоий маълумотлар классификатори ва кодлаштириш ягона тизими (Ўз ТИИМ ККЯТ)
Таснифлаш тизими. Тизим элементлари бўлиб қуйидагиларга таснифланадиган асос бўлувчи меъёрий хужжатлар хисобланади:
▪ ташкилий-методик
▪ умумтехникавий
Ўзбекистон Техник-иқтисодий ва ижтимоий маълумотлар классификатори ва кодлаштириш ягона тизими қисқарма шаклида - Ўз ТИИМ ККЯТ деб юритилиб, ушбу тизими давлатлараро классификаторлар билан уйғунлашган холатда, Общероссийские классификаторы технико-экономической информации - ЕСКК ТЭСИ хам дейилади.
Техник-иқтисодий маълумотлар классификатори (таснифи) техник-иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни кодлаш ва таснифлаш ягона тизими давлатлараро классификаторларда нималар кириши, воситалар ва уларни киритиш, меъёрий ва услубий хужжатларни ишлаб чиқиш, киритиш хамда қўллаш бўйича ягона тартибни яратади.
ТИИМ ККЯТ тизими бўйича асосий қоидалар қуйидаги хужжатларларда таркиб топган:
ПМГ 13-95 Давлатлараро классификаторларни ишлаб чиқиш ва киритиш тартиби.
ПМГ 14-96 Техник-иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни уйғунлиги тўғрисида низом.
O‘z DSt 6.01.1-95 Ўзбекистон Республикаси техник-иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни таснифлаш ва кодлаш ягона тизими.
O‘z DSt 6.01.2-95 Ўзбекистон Республикаси техник-иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни таснифлаш ва кодлаш ягона тизими. Таснифларни ишлаб чиқиш ва киритиш тартиби.
O‘z DSt 6.01.5-95 Ўзбекистон Республикаси техник-иқтисодий ва ижтимоий маълумотларни классификатори ва кодлаш ягона тизими. Асосий атама ва тушунчалар.
O’z DSt 1007:2001 Ўзбекистон узлуксиз таълим давлат стандарти. Давлат олий таълими стандарти. Олий таълим мутахасисиликлари ва йўналишлари классификатори.
ОК РУз 001-96 Ташқи иқтисодий тўлов опрециялари классификатори.
ОК РУз 002-97 Умумий давлат классификатор стандартлари.
O’z Dt 005:2004 Ўзбекистон Республикаси иқтисодий фаолият турлари классификатори.
O’z Dt 008:2000 Ўзбекистон Республикаси миллий таълим стандарти классификатори.
O’z Dt 009:2000 Ўзбекистон Республикаси қайд этилган корхоналар тури бўйича классификатор.
ТИИМ ККЯТ тизимида таснифлаш ва кодлашда статистик маълумотлар, макроиқтисодий молиявий ва қонун химояси фаолиятлари, банк ишлари, бухгалтерия хисоботи, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, махсулот ишлаб чиқариш, хизматлар кўрсатиш, божхона ишлари, савдо ва ташқи иқтисодий фаолиятлар объектлари бўлиб хисобланади.
Ўзстандарт агентлиги ТИИМ ККЯТ тизимини яратиш, ишларни бошқариш ва мувофиқлаштириш бўйича рахбарий ишларни олиб боради. Ушбу ишларни илмий қисмини ва сифат хамда стандартлаштириш бўйича маълумотлар ва атамаларни Стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш илмий тадқиқот институти СМСИТИ олиб боради.
Амалдаги мавжуд классификаторлар:
1. Корхона ва ташкилотлар классификатори (ОКПО).
2. Давлат бошқаруви ва хокимият идоралари классификатори (ОКОГУ).
3. Иқтисодий худудлар классификатори (ОКЭР).
4. Иқтисодий фаолият, махсулот ва хизмат турлари классификатори (ОКДП).
5. Таълим бўйича мутахассислик классификатори (ОКСО).
6. Машғулотлар классификатори (ОКЗ).
7. Бошқарувни хужжатлаштириш классификатори (ОКУД).
8. Махсулотлар классификатори (ОКП).
9. Ахолини ижтимоий химоялаш бўйича маълумотлар классификатори (ОКИСЗН).
10. Ахолига хизмат классификатори (ОКУН).
11. Стандартлар классификатори (ОКС).
12. Ишчиларни касби, лавозим хизмати ва даражасини белгилаш классификатори (ОКПДТР).
13. Асосий фондлар классификатори (ОКОФ).
14. Валюта классификатор (ОКВ).
15. Машинасозлик ва асбобсозлик конструкторлик хужжатлари ва буюмлари классификатори (ЕСКД классификатори).
16. Ўлчаш бирлиги классификатори (ОКЕИ).
17. Олий илмий махсус малака классификатори (ОКСВНК).
Қишлоқ хўжалиги махсулотлари ва саноат билан боғлиқ хўжаликларни бошқаришда асосий маълумот манбаи сифатида фойдаланилади. ОКП классификаторида 98 синфдаги саноат ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси худудида стандартлашиш объектларига қўйиладиган талабларни белгиловчи меъёрий хужжатларнинг қуйидаги тоифалари амал қилади:
- Халқаро (давлатлараро, минтақавий) стандартлар;
- Ўзбекистон Республикасининг стандартлари;
- Тармоқ стандартлари;
- Техникавий шартлари;
- Корхоналарнинг стандартлари;
- Хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |