Ўзбекистон товарларининг ички ва хорижий бозорларда рақобатбардошлилигини ошириш, товар ишлаб чиқарувчини товарларни рақамлашнинг халқаро тизимлари доирасида идентификатлаштириш, истеъмолчи хуқуқларини химоя қилиш, товарлар ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилган хисобини юритишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Махкамаси 21.09.1999 й. № 438 сонли қарор қабул қилди. Бунга биноан қуйидагилар белгиланган:
"ЕАN International" товарларни рақамлаш Халқаро Уюшмаси (Бельгия) томонидан Ўзбекистон Республикасига 478 рақамли идентификатлаштириш коди берилди;
Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси томонидан халқаро талабларга мувофиқ, товарлари ЕАN штрихли кодлари билан тамғаланадиган тадбиркорлик фаолияти субъектларини рўйхатдан ўтказиш хамда товарларни идентификатлаштириш тизимидан фойдаланувчилар фаолиятига услубий рахбарлик қилиш учун "ЕАN Uzbekistan" товарлар ва хизматларни автоматик идентификатлаштириш маркази ташкил этиш белгиланган;
"Ўзстандарт" агентлиги томонидан штрихли кодларнинг оригинал-макетларини тайёрлаш маркази ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинди;
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарларни штрихли кодлаш тизимини жорий этиш бўйича ягона сиёсатни амалга ошириш йўлга қуйилди;
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган товарлар штрихли кодларининг давлат реестрини юритила бошлади;
Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатларига мувофиқ штрихли кодлаш тизими қўллаш тартибини тартибга солувчи меъёрий хужжатларни ва услубий материалларни ишлаб чиқилди;
Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи субъектларни турли манбалардаги штрихли кодлар оригинал-макетлари билан таъмирлаш функциялари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ўзбекистон Товар ишлаб чиқарувчилар ва тадбиркорлар палатаси хамда "Ўзстандарт" агентлиги билан биргаликда 1999 йил сентябрь ойида Тошкент шахрида саноат, қишлоқ хўжалиги ва савдо корхоналари вакилларини кўрсатиб ўтилган тизимни қўллаш хусусиятлари билан таништириш учун "Ўзбекистон Республикасида товарни рақамлаш (штрихли кодлаш)" мавзуида республика семинари ўтказсин.
Мулкчиликнинг барча шаклларидаги юридик шахсларга товарларни штрихли кодлашни:
Экспорт қилинаётган махсулотларни, янги товарларни ва улар учун янги этикеткалар ёки ўраш-жойлаш буюмлари буюртма қилинаётган товарларни тамғалаши;
Бошқа барча товарларни тамғалашни жорий этиш тавсия қилинди.
Ушбу қарорда белгилаб қўйилганки, ўз махсулотига "ЕАN International" штрихли кодини учинчи мамлакатларда олган тадбиркорлик фаолияти субъектлари ундан ушбу қарор қабул қилинган вақтдан бошлаб бир йил мобайнида фойдаланишлари мумкин.